Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бугундан бошлаб биз сизлар билан Каломдан муҳм ўрин эгаллаган ҳаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактуби ҳақида сўз юритамиз. Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби – гуноҳга ботган инсониятга бўлган Худонинг таъсири ҳақидаги китобдир. У, гуноҳкор қалбга шифо берувчи Раббимиз Исо Масиҳнинг Ҳушхабарини ёяди. Римликларга мактуб йўллаган хаворий Павлус, барча одамларга хазрати Исо ҳақидаги Хушҳабарни етказиш истагида бўлган. Чунки, хар бир одам, хар бир қалб нажотга мухтож эканини хис қилган. Айнан шайтон қуллигидан озод қилувчи нажотни, Худонинг севгисини инсонларга етказишни мақсад қилган одам ҳақиқий хаворийдир.
Бордию, сизнинг қўлингизда ракни даволовчи дори бор. Сиз уни яшириб қўярмидингиз? Йўқ албатта. Сиз бу шифо берувчи воситани барча билан бўлишишни истаган бўлар эдингиз. Ушбу ҳаёт сирини ҳам, хаворий Павлус барчага етказишни истаб яшар эди. Шунга қарамасдан, хаворий Павлус хавфли йўлга қадам босган эди. Ўша шифо берувчи воситани, яъни нажотга етакловчи Хушҳабарни етказишдаги йўл оғир келади. Павлус бу ҳақда тўққизинчи оятда, “Худо менга шоҳиддирки, мен Унинг Ўғлининг Хушхабарини тарғиб этишда сидқидилдан хизмат қилибгина қолмасдан, узлуксиз ибодатларимда сизларни хотирлайдирман.” – деб айтади. Ушбу оятни ўқир эканмиз, хаворий Муқаддас Руҳга таянган холда сидқидилдан хизмат қилганини кўриш мумкин. Чиндан ҳам, сидқидилдан қилинган хизмат, оддий хизматдан нимаси билан фарқланади? Айнан, узлуксиз қилинган ибодатлар билан фарқланади. Айнан ибодат хар бир оддий хизматни натижали ва серхосил хизматга айлантириш кучига эгадир.
Хаворий Павлус, Римдагилар учун ибодат қилар экани, уларга нафақат нажот берувчи хушхабарни етказиш, балки, имонга келган масиҳийларга ҳам далда беришни истаган. Хушхабар деб, Павлус қандай қилиб масиҳий бўлиш кераклик сири ҳақида айтмаяпти. У ердаги Римлик масиҳийлар аллақачон имонга келган одамлар эди. Хаворийни, Римга бориш орзуси ҳам, айнан аллақачон имонга келган масиҳийларга керак бўлган бошқа муҳим янгилик ва ҳақиқатларни етказишни истаган. Павлус, қаерда бўлмасин, нима қилмасин, у доим Нажоткор ҳақидаги Хушҳабарни кўпроқ одамларга етказиш истагида бўлган. Унинг энг катта орзуси, бутун одамзот нажот топиши эди. Келинг, ушбу дастурга қуйидаги оятлар билан якун соламиз. “Эй биродарлар, бошқа халқларда бўлгани каби, сизларда ҳам мен туфайли бирор натижа бўлсин, деб кўп дафъа ёнингизга келишни ният этганим, лекин ҳозиргача қаршиликларга дуч келганимдан бехабар қолишингизни истамайман. Мен юнонлару варварлар, олимлару жоҳиллар олдида қарздорман. Шундай қилиб, Римдаги сизларга ҳам қўлимдан келганича, Инжил Хушхабарини етказишга тайёрман. Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир. Бу Хушхабарнинг мағзи шуки, Худо Ўзи гуноҳкорни оқлайди. Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади. Тавротда ёзилганидек: «Имони билан оқланган киши ҳаёт бўлур» (Рим 1:16-17). Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.