2:33

Ҳақиқий хизматкор 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Азизлар, Худо сиздан ўзингизда бори билан, қаерда бўлсангиз ҳам қўлингиздан келадиган ишни қилишни кутади.

Мукаммалликдан камроқ хизмат энг яхши тилаклардан кўра яхшироқдир. Кўп кишилар хизмат қилмасликларининг сабаби улар хизмат қилиш учун ўзларини лойиқ ҳисобламасликларидир.

Улар Худога хизмат қилиш фақат махсус кишиларга тегишли деган ёлғонга ишонадилар. Баъзи жамоатлар “мукаммаллик”ни ўзларига бут қилиб олганлар ва шунинг учун ҳам ўрта қобилиятли кишилар хизмат қилишга ҳаракат қилмайдилар.

Сиз “Агар буни тўлиқ бажара олмасанг, буни бажарма!”- деб эшитган бўлишингиз мумкин. Лекин Исо ҳеч қачон бундай демаган. Ҳақиқат шуки, қарийб ҳар бир нарсада биз уни биринчи марта бажарганимизда хато қиламиз ва биз бундан ўрганамиз.

Худо буни қўллаши ва марҳаматлаши учун бу мукаммал бўлиши шарт эмас. Биз кам сонли аъло даражадаги бошқарувчилар бошқарадиган жамоат ўрнига, ўрта ҳолли минглаб имонлилар хизмат қиладиган жамоатга эгамиз.

Ҳақиқий хизматкорлар ҳар бир вазифани бажаришга ўзларини бағишлайдилар. Нима қилсалар ҳам, хизматкорлар ҳар бир вазифани “бутун қалблари билан бажарадилар”.

Вазифанинг ҳажми муҳим эмас. Масала фақат уни бажо келтиришда. Азизлар, сиз ҳаётда ҳеч қачон бирор вазифани бажаришга ёрдам бериш учун жуда муҳим ҳисобланмайсиз.

Худо сизни ҳеч қачон зерикишдан озод қилмайди. Бу тавсифномангиз учун муҳимдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзини алдаган бўлади.” Галатияликларга мактубининг 6 боби 3 ояти.

Азизлар, сиз ушбу кичик хизматларда Масиҳга ўхшаб борасиз. Исо баъзи махсус ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкинлигини кўрсатиб берди: оёқни ювиш, болаларга ёрдам бериш, нонушта тайёрлаш ва моховларга хизмат қилиш. Шулар жумласидандир.

Ҳеч нарса У учун майда эмас эди, чунки У хизмат қилиш учун келганди. У буюклигига қарамасдан, балки буюклиги учун бу ишларни бажарди ва биздан ҳам худди шундай қилишимизни кутади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top