3:22

Ўзингизга ёққан иш билан шуғулланинг

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Биз инсонлар, муваффақиятга эришган ҳамонимиз барча қилган хатоларимиз биз учун ўқиб-ўрганганларимизнинг асосий қисмига айланиб қолади. Биз ўтмишимизга ачинмаймиз, чунки қилган хатоларимиз эвазига улардан ўрганиб, шундай муваффақиятларга эришмадикми?! Одамларнинг оддий бир кунларини олайлик: уларга қувонч бағишламайдиган ишда саккиз соат ишлашади ва саккиз соат ухлашади. Уларнинг саккиз соат бўш вақтлари бўлади, холос. Бу вақтни улар қайта тикланиш ва қийнала ётганларига ҳайрон бўлиб ўтказган кунларини унутиш учун сарфлашади. Бундай қониқмасдан яшашлик эр-хотинлик ришталарига, фарзандлари ва дўстлар билан муносабатларига ўзининг салбий таъсирини ўтказади.

Лекин шунга қарамай, улар шундай яшашни давом эттиришаверади, гўё бундай яшаш улар учун ҳам фарз, ҳам қарздек. Кўпчилик одамлар иштиёқсиз ҳолда душанба куни эрталаб ишга отланишиб, «Қачон бу зерикишлардан қутиларканман?!» деган ўй-хаёллар билан шанбагача соатга қараб беш кунни ўтказишади. Ҳақиқий ҳаётни улар ҳафтада бир кун кечиришади, холос. Шанба аста-секин бўшашиб, ҳаёт учун керакли нарсаларни олишга сарфланса, якшанба яна зерикарли ва қайғули кунларнинг боши душанбанинг бошланишини тасаввур қилиш билан ўтади. Улар бу аҳволга йилдан йилга чидаб яшашаверади.

Бу ачинарли, суст ҳаётни ўзгартириш мумкин. Ҳеч нима сизга ёқмайдиган ишни қилишингизга мажбур қила олмайди. Бу йўналишда ҳамма вақт ижобий бирор нарса қилиш мумкин. Ҳар бир одам учун у яхши кўрадиган иш топилади. Бу ишга ҳозирдан киришишингиз мумкин. Ахир, ҳаёт шундай ёмон қурилганмики, доим бизни қониқмасдан юришга мажбур этса, истаган нарсамизни қилишдан маҳрум қилса? Ҳаёт бунчалар шавқатсиз эмас. Танлаш ўзингизнинг қўлингизда!

Ҳаётдан биз нимани кутсак, ҳаёт ҳам бизга айнан ўшани беради. Орзуларнинг амалга ошишига ишончи бўлмаган одамлар ўзлари хоҳлаган нарсага эга бўла олишмайди. Уларнинг бунчалар аминликлари малакалари билан тасдиғини топади.

Улар ҳаётдан нимани кутишса, айнан ўшани олишади: зерикиш, ажабланиш, муаммолар ва оз даромад. Одамлар ўзларини ким деб ҳисобласалар, ўшандайлар — ортиқ ҳам эмас, кам ҳам эмас. Бахтли бўлиш учун, ҳаётдан мамнун бўлиш учун, ўзингиз билан мамнун бўлиш учун, нимани хоҳлашингизни билиш учун, ўзни кўрсата олиш учун ва буларга эришиш учун инсон ўзидаги чидамлиликни топиши керак. Қўрққанимиздан истакларимизни бўғишни тўхтатишимиз лозим, иккила- ниш ёки қандайдир ўртача ҳаётга мослашувни ҳам. Муваффақиятга эришишда аввало сиз ўзингиз ёқтирган ишни қилишингиз керак. Агар ишингизни ёқтирмасангиз, у сизга қувонч бағишламаса, ўша ишни яхши бажара олмайсиз. Бу асл тамойил. Агар сиз юракдан бирор нарсага қайғурмас экансиз, қувват ва мосла- шишнинг шу онда пасайишини ҳис қила бошлайсиз, бу натижаларга таъсирини кўрсатади, ёки агар сизга қилаётган ишингиз ёққани нимани олишингиздаги натижалар ўрнини бўшатади. Ўз ишидан қониқмаётган хизматчининг хизмат поғоналаридан кўтарилиши ва маошининг ошиши даргумон. Ўз тирикчилигидан қониқмаган ва уни ёқтирмайдиган тадбиркорнинг тирикчилиги гуллаб-яшнашига ишониш қийин бўлиб қолади. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top