3:28

Интизом ва омад бу одатлардир

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Онг тўғри дастурланган бўлса, ҳаётингиз ҳар бир босқичда олдингисидан яхшиланиб бораверади. Ҳар куни ҳар қандай муносабатларда яхши ва янада яхши бўлиб бораверамиз. Биз енгайиб, потенциалимиз барча вазиятларда очилиб боради, ишлаб чиққан режаларимиз кучайиб, шижоатга, қатъияликка тўлиб боради. Биз кўпинча иш устида олдинги режаларимизни, яъни «жуда майда»ларини ташлаб юбо- рамиз. «Мен-образ»имизнинг кенгайиши билан бир қаторда ташқи дунё бўйича муваффақиятларимиз ҳам кенгаяди. Биз тўхтамай олдинга интиламиз, бадавлатликка яқинлашамиз ва, албатта, мақсадимиз айнан шундай бўлсагина.

Ҳозир тиришқоқлик билан келаётган йил учун асосий мақсадингизни режалаштиринг, албатта, эгилувчанликни сақлаб қолинг, чунки кутилмаган вазиятларда имкониятлардан фойдаланиш учун бу керакли нарса. Бу сизга қилаётган ишингизни аниқ кўра олишингизга ва қўйилган мақсадга етишишингизга кўмак бўлади. Доноларча тузилган режа турли салбий ҳолатларни ва ортга тортувчи вазиятларни четга суриб, ўз мақсадингизга тўғри яқинлашишингиз учун дастак бўла олади. Мақсадларни яхши қўйиш жуда зарур, агар сиз чиндан ҳам муваффақият қозонмоқчи бўлсангиз. Уни кундан кунга амалга ошириб боришда интизом ҳам керак. Яхши интизом бу ўзимиз танлаганимиз, биров айтгани эмас. Грек файласуфи Гераклит айтади: «Феъл-атвор тақдир учун тенг аҳамиятлидир». Агар биз атрофимиздаги барча муваффақиятга эришган одамларга қарасак, бу сўзларнинг тасдиғини кўрамиз. Ҳамма муваффақиятли одамлар, у аёл бўладими, эркакми, ўзларича кучли феъл атворга ва интизомга эгалар.

Муваффақиятга феъл-атворнинг кучисиз эришиб бўлмайди. Ўз ҳаётимизнинг хўжайини бўлишимиз ва уни ўз қўлимизга олишимиз учун биз интизомга муҳтожлик сезамиз. Интизом деганда биз тасаввурни ва мослашишни ман этадиган қаттиқ тартибни кўзда тутмаяпмиз ва, албатта, терлаб-пишиб меҳнат қилишни ҳам айтмаяпмиз. Интизом деганимизда қуйидагиларни айтмоқчимиз, яъни дам олиш учун етарли вақт бериш, жисмоний тарбия, яхши овқатланиш, оилавий мажбурият- ларни бажариш, ўйин-кулги ва бироз ёлғиз ҳам қолиш. Ҳаддан зиёд зўрма-зўраки ишлаш сермаҳсул бўлмайди. Ҳозирги кунда кўп ишлаш устидан шикоят қилиш удумга айланган, шундай бўлса-да, кўпчилик одамлар ўзларининг ўнта потенциалларидан бирортасини очишмайди, улар яна кўп ишлайверишади, кўзга кўринарли натижа эса йўқ. Улар толиқишади, лекин интизом етмайди. Улар муваффақиятга олиб борувчи омилларни ўзларига одат қилишмаган.

Муваффақият — бу одатдир. Интизом ва завқли фикрларни дастурлаш ўз ишлаш усулларингизни ишлаб чиқишга, шахсий услубни ташкил қилишга етаклайди, сиз шахсий ишлаш ритмини топасиз ва муваффақиятга одатланишни ривожлантирасиз. Шу пайтгача омадсизлик ёки боғланиб қолиш сизнинг оддий одатингиз эди. Агар сиз одатингизни янгисига алмаштирсангиз, иккинчиси сизнинг иккинчингизга айланиб қолади. Ва шунда муваффақият сиз томонга яқинлаша бошлайди.

Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top