3:13

Сўранг берилади, тақиллатинг сизга очилади

MP3

Салом азизлар! Ердаги хаёти давомида хазрати Исонинг кўпгина ажойиб сифатлари бор эди. Улардан бирини, Юханно хушхабарининг 17-чи бобидан билиб олишимиз мумкин: “«Эй Ота! Вақт-соати келди. Ўғлинг Сени улуғлаши учун Сен ҳам Ўз Ўғлингни улуғлагин. Сен Унга бутун башарият устидан ҳокимликни бердинг; Сен Унга берган одамларнинг ҳаммасига У абадий ҳаёт ато қилади. Абадий ҳаёт эса Сени – танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир. Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим. Дунё яратилишидан аввал Мен Сенинг ҳузурингда улуғвор эдим. Энди, эй Ота, Ўз ҳузурингдаги ўша улуғворликни Менга тағин ато қилгин.

Сен дунёдан Менга берган одамларга Сенинг исмингни изҳор қилдим. Улар Сеники эдилар ва Сен уларни Менга бердинг. Улар эса Сенинг каломингга амал қилдилар. Улар энди тушуниб олдилар: Сен Менга нима берган бўлсанг, ҳаммаси Сендан экан. Менга берган каломларингни уларга топширдим. Улар эса каломларингни қабул қилиб, Мен Сенинг ҳузурингдан чиққанлигимни чинакамига тушундилар, Мени Сен юборганингга ишондилар. Мен улар учун сўрайман; дунё учун эмас, балки Менга берганларинг учун сўрайман. Чунки улар Сеникидир. Зотан Меники бўлган ҳамма – Сеники, Сеники эса – Меникидир. Шу тариқа Менинг улуғворлигим улар орқали зоҳир бўлади.” Ахамият берган бўлсангиз, хазрати Исонинг ажойиб хислатларидан бири, бу Унга берилган каломларни шогирдларига, яъни сиз ва менга топширгани, биз эса ўша каломлар орқали хазрати Исони Худонинг хузуридан чиққанига ишонганимиз, чиндан ҳам хазрати Исони айнан Худо ер юзига юборганига амин бўлишимиз жуда мухим хақиқатдир.

Юз йиллар мобайнида бутпарастликдан дахшатга тушиб келган яҳудий халқи, улар билан битта нонни бўлишиб еб келаётган инсоннинг қалбида Худо маскан қилаётганини кўрганлар анча дахшатга тушгани аниқ. Улар билан бирга сафарлар қилиб келаётган, қувғинларга дучор бўлаётган, қийинчиликларни бирга бахам кўраётган Исонинг вужудидан Худонинг севги булоғи фаввора бўлиб оқаётган эди. Бундай хушхабар, яхудийлар учун нотабиий эди, чунки, уларнинг таълимоти Худо хеч қачон одам қиёфасига кирмайди деб ўргатар эди. Бунга ишониш қийин эди.

Лекин, хазрати Исо бу дунёга Худо билан одамзод орасидаги пардани йиртиб ташлаш учун келган эди. Айнан, Унинг сиз ва мен учун тўкилган муқаддас қони сизни ва мени Худонинг ойиласига қайтариш учун қилинган ишдир. Хазрати Исо нафақат қурбон бўлди, лекин шу йўсин, сизни ва мени имонда мустахкамлаш учун уч кундан кейин тирилди. Айнан, хазрати Исо каломуллох бўлиб, Худонинг ҳақиқатини бизга ошкор қилди. Шундай экан, Худонинг хақиқатларидан шубхаланманг, чунки, У бизга Ўз севгисини тўла тўкис исботлаб берди. Худонинг сизга берган ваъдалари албатта амалга ошади, чунки бизнинг Худойимиз, сўзида турадиган Худодир, Унинг хеч бир ваъдаси шу пайтгача четда қолмаган. Сўранг, берилади, тақиллатинг, сизга очилади. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top