3:02

Имконият. Самариялик аёл ва Исо

MP3

Салом азизлар. Раббимизнинг ҳаётидан биз Хушхабар айтишнинг бир қатор усулларини ўрганиб олишимиз мумкин. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 4–бобидан саккизта усул эътиборга лойиқдир. Булар ҳақида мулоҳаза қилар эканмиз, онгимиз зийраклашиб, Муқаддас Китобдан янгидан–янги усулларни ҳам топишимиз мумкин. Ёрдам сўранг, шунда имкониятга йўл очилади. Шу вақт самариялик бир аёл сув олгани келиб қолди. Исо унга: “Менга ичгани сув бер,” – деди (Юҳанно 4:7).

Бошқалар биздан миннатдор бўлишини ҳаммамиз ёқтирамиз, чунки шунда ўзимизни муҳим ва керакли деб ҳис этамиз. Зотан инсон табиати шундай тузилган. Исо самариялик аёлдан сув сўраганда, унинг муҳим ва керакли эканлигини кўрсатди. Исо Ўзининг муҳтожлигини аёлга айтиши орқали шундай бир муҳит яратган эдики, аёл ўзини эркин сезиб, ўз муҳтожликлари ҳақида ҳам тортинмай гапира оладиган бўлди. Бирорта одам билан дўст тутинмоқчи бўлсангиз, ўша одам қанчалар муҳим эканлигини турли хил йўллар билан кўрсатишингиз мумкин.

Мисол учун, тоғда чанғи учаётганингизда ёнингиздаги одамга: “Мутахассис эканингиз кўриниб турибди. Чанғини яхшироқ уча олишим учун менга ҳам бир–иккита сирини ўргатиб қўйинг.” — деб айтишингиз мумкин. Уй бекаси ҳам худди шундай йўл тутиши мумкин, у қўшнисидан бирор овқатнинг рецептини ёки бошқа бирор бир нарсани сўраши мумкин. Исо аёлга деди: “Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини ва сендан сув сўраган Одам ким эканлигини сен билмайсан. Билганингда эди, ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди” (Юҳанно 4:10). Исо бу аёлга инъомни таклиф қилиб, уни қизиқтириб қўйган эди. Камдан–кам одам бундай таклифни рад эта олади.

Хушхабар айтганингизда, муҳим саволларга эътибор бериб, ўшаларга тўхталинг. Муҳим саволлар одатда Худони билиш ҳақида бўлади. Исо аёл билан гаплашганида аёлнинг муҳтожликларига эътибор берарди, қолган саволларга эса вақтини сарфлаб ўтирмасди. Сизлар одамлар билан Масиҳ ҳақида гаплашганингизда, турли хил саволлар пайдо бўлади. Мисол учун, баъзи одамлар сиздан: “Муқаддас Китобда, туғишган синглингга уйланма, деб айтилган бўлса, унда Қобил кимга уйланган?” — ёки — “Нажот ҳабарини умрида эшитмаган одамлар жаннатга борадими ёки дўзахгами?” — деб сўрашлари мумкин.

Авваламбор, берилган савол қай даражада муҳим эканлигини аниқланг. Баъзи одамлар учун бу савол ниҳоятда муҳим бўлади, бошқалар эса шунчаки гапни асосий масаладан олиб қочиш учун савол беришади. Саволнинг муҳим ёки муҳим эмаслигини билиш учун, савол берган одамга шундай десангиз кифоя: “Бу саволнинг жавобини билсангиз, Масиҳга бўлган муносабатингиз ўзгариб қоладими?” Агар одам “йўқ” деб жавоб берса, демак бу савол муҳим эмас. Ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган савол одамни Худога яқинлаштиради. Борди–ю, одам “ҳа” деб жавоб берса, демак, қўлингиздан келганча ўша саволга жавоб беринг. Агар жавобни билмасангиз: “Жавобни билмайман”, — деб тўғрисини айтиб қўя қолинг. Лекин: “Ўша саволга жавоб топаман”, деб ваъда қилинг. Осмон шохлигини ерда ҳам ёйиш харакатларингизни Худойим мархаматласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top