3:18

Қудратли Худонинг Хушхабари

MP3

«Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир. Бу Хушхабарнинг мағзи шуки, Худо Ўзи гуноҳкорни оқлайди. Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади. Тавротда ёзилганидек: «Имони билан оқланган киши ҳаёт бўлур». (Рим. 1) Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Тепада айтиб ўтилган оят хаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактубининг муҳим оятларидан биридир. У ерда ҳаворий хушхабардан нафақат уялмаслиги, балки у билан фахрланиши ҳақида айтади. Павлус, хушхабарни айниқса Римликларга етказишда сира уялиб хавотирга тушмаган. Чунки, худди қудратли Рим империясига ўхшаб, хушхабар ҳам, Худонинг қудратли эканидан далолат бериб турарди.

Ўша пайтдаги Рим империяси шу қадар қудратли ва катта эдики, уларнинг йўлидан чиққан шаҳарни ёки мамлакатни бемалол ишғол эта олган. Римликлар, ўша пайтда ҳам катта ва сифатли шаҳарлар аро йўллар қуришган, ҳуқуқшунослик ва қонунлар яратишда дунёда уларга тенг келадиган халқ йўқ эди. Санъат ва адабиёт фанидан ҳам, улардан кучлиси йўқ эди. Лекин, Павлус, Римликлар ҳақида кўзга кўринмас ҳақиқатларни ҳам билар эди. Масалан, қудратли ва барқарор Рим империяси, ўзгаришларга келганда кучсизланиб қолиши ҳақида у жуда яхши биларди. Римликлар, мамлакатларида қулликни йўқ қила олиши мушкул иш эди. Чунки, Рим империясининг ярми қуллардан иборат бўлган. Ўша даврдаги Рим Империясида коррупция, жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилиш холлари жуда кўп бўлган. Бу долзарб муаммоларнинг ечимини топишга римликлар ва қолаверса қудратликда тенги йўқ Рим империяси кучсиз эди.

Шунинг учун, хаворий Павлус Римликлар орасида тарқалаётган Хушхабар учун жуда хурсанд эди. Чунки, Худонинг Хушхабари, Рим империясидаги синган қалбларни, умидсизликни, виждонсизликларни даволовчи қудратига эга эканига ишонар эди. Айнан, қудратли Рим империясининг қўлидан келмайдиган нарса, фақат қудратли Худонинг қўлидан келар эди. Худонинг иноятини инсон ўзининг яхши қилмишлари, савоб ишлари ёки қилган садақалари билан ололмайди. Буни фақат имон орқали Худонинг қудратли қўлларидан тухфа сифатида қабул қилиш мумкин. Фақат имон орқали! Худонинг хушхабари ҳаётимизни шу қадар ўзгартира оладику, бизнинг хар бир кунимиз саргузаштга айланиб кетади. Худонинг инояти, айнан хушхабар орқали келади. Айнан Хушхабарда, хазрати Исо барча одамзод учун муқаддас қонини тўккан, сиз ва мени имонда мустахкамлаш учун учинчи куни тирилган. Худо ҳам, айнан Хушхабар орқали бизни Ўз ойиласига қабул қилади.

Хушхабарнинг афзал томони шундаки, у фақат имонга келган кунимизда эмас, балки, бутун умримиз давомида бизлар билан бирга бўлиб, бизни дойим қўллаб-қувватлаб келишидадир. Хушхабар юракларимизда маскан қилади. У бизни хеч қачон тарк этмайди. Шунинг учун, бордию саросимга тушсангиз, ёки ушбу дунёнинг зарбаларига дуч келиб қийинчиликлар билан тўқнашсангиз, билингки, сизнинг қалбингизда қудратли Худонинг хушхабари мавжуд. Уни ишга солинг, шунда сиз ғолиб чиқасиз. Шунда сиз Худонинг ёрдамидан фойдаланган бўласиз.

Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top