3:15

Хушхабар айтиш ва шогирд орттириш

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Юқоридан туғилганлар руҳий юқоридан туғилган пайтидан бошлаб расмий шогирд бўлишади. Ҳақиқатдан ишонганлар – Исонинг издошларидир, бу улар албатта, Исонинг руҳан етук издошларига айланади ёки Масиҳ учун ўз ҳаётини аҳамиятли қилишади дегани эмас. Бундай одамлар руҳий уйқуда бўлишлари мумкинлиги, Худованд берган инъомларни ва қобилиятларни бекорга сарф қилишлари истисно эмас. Шу сабабдан Буюк топшириқ Хушхабарни ўз ичига олган.

Қалбларни Масиҳга келтириб, улар Буюк топшириқнинг бажарилишига биринчи қадам ташлашади. Исо фақат “келтиришни” истамасди. Юракдан ишонган ҳар бир имонли – шогирд бўлса ҳам, Исо фақат “Хушхабар айтиш”ни истамас эди. Имонлилар сувда чўмдирилишлари, очиқчасига Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериши ва Унинг ҳамма талабларини бажариб – шогирдларда такрорланиб, насиҳатлар олиб, руҳан ўсишлари керак. Исо “халқларни ўргатинг” деган ва Унинг шогирдлари одамларни Исога ишонтиришга мажбур қилгандан кўра, бу кўпроқ аҳамиятга эга. Улар юзлаб келиб кетганларни кўришган, улар ночорларга ва олувчиларга кўп гувоҳлик беришган, кучли таассуротли томошадан кейинги юзаки парвознинг гувоҳлари бўлишган, ҳамда одамларни “ҳа, ишонаман” дейишга мажбур қилиш камлик қилишни билишган.

Улар буни шундай тушунишган: Масиҳ уларнинг ўзидан нима ясаган бўлса, улар ҳам яқинларидан ўшани ясашлари керак. Масиҳ улардан ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилишни, бирор нарсадан воз кечиб, Унинг изидан боришни талаб қилган, фақат узоқ ва режалаштирилган жараён давомидагина Унинг шогирди бўлиш мумкинлиги аниқ бўлар эди. Уларнинг вазифалари Хушхабардан бошланарди, аммо бу ҳали бошланиши эди. Кейинчалик, улар ўзларини хушхабарни дунёга етказиш хизматига бағишлайдиган одамларни тайёрлашлари керак эди. Насиҳат бериш – демак шогирдларни Масиҳга жалб қилиш, лекин уларни Масиҳга жалб қилиш — бу ҳали фақат биринчи қадам. Ҳамма халқларни ўргатиш — бу қўйилган мақсад. Шу жараёнда кўпроқ қалбларни Масиҳга келтириш, кўпроқ шогирдларни тарбиялаш ва уларнинг сонини кўпайтириш керак эди. “Халқларни ўргатиш” деган тушунча Масиҳ имонига келтиришдан то тайёрланган шогирдни тарбиялашгача бўлган бутун мураббийлик жараёнини ўз ичига қамраб олади. Демак, мураббийлик — бу Масиҳ томонидан топширилган ва фақат шугина эмас, у Масиҳ жамоатдан нима кутаётганининг маъносидир ҳам.

Мураббийлик одамларни Қутқарувчи билан таништиради, руҳий мукаммалликка олиб келади ва уларни қайта тикланиб, Масиҳга фойда келтиришни ўргатади. Жамоатнинг хизмати ва унинг чўпонига топширилган хизмати ана шундай. Агар шогирдлик кейин келмасдан, туғма бўлса, унда мураббийлик — бу хушхабар етказишдир. Бундай ҳолатда жамоатга хизмат қилиш, бу жамоатнинг руҳий соғлиғини фидо қилиб хушхабар етказишдир. Жамоат хушхабар етказиши керак, кейингина, агар вақти бўлса, муқаддасларнинг руҳий ўсишлари ҳақида ўйласа бўлади. Лекин шогирдлар олдин туғилиб кейин шоигрд бўлишади. Улар Муқаддас Руҳ орқали туғилишади ва пайдо бўлиши билан шогирдликка керак бўлган аслаҳа-анжомлар олишади. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top