3:21

Қалбаки маҳсулотлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Мен Лола бугун сизлар билан биз учун муҳим бўлган бир нарса ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Ҳозир куз фасли, ҳозир сўз юритадиган нарсамиз айнан шу ойда жуда асқотади. Бу нарсасиз кўчага чиқишнинг иложи йўқ. Нима экан дея ичингиз қизиб кетгандир. Бу калготка. Калготга ҳақида суҳбатлашмоқчимиз-у, мавзумизнинг номи «Сифатсиз маҳсулотлар». Тушунган бўлсангиз, ҳар бир аёл сифатли калготка танлай билиши ҳақида гаплашамиз. Ахир улар биз учун муҳим-ку, уларсиз туфли кийиб бўладими?

Мутахассисларнинг фикрича сифатли колготга танлашнинг энг оддий ва қулай бўлган биричин усули бу унинг чоклари ва ҳиди экан. Бунинг учун колготка ўралган елим халтани очиб, ҳидлаб кўриш керак бўлади. Агар ёқимли ва кучли ҳидни ҳис этсангиз, демак, колготка ҳақиқий фирманики хисобланади. Чунки ёқимли ҳид берувчи колготкаларни тайёрлаш фақат йирик фабрикаларда замонавий технологиялар ёрдамидагина амалга оширилади.

Шундан сўнг уни силаб кўринг. Бунда агар чоклар силлиқ бўлса, демак, мутахассисларнинг иши. Мабодо думалоқ чоклар урилган бўлса, демак, харид қилмоқчи бўлган калготкангиз қалбаки. Чунки силлиқ ва текис чоклар фақат сифатли ва қиммат бўлади. Баҳор ва кузнинг илиқ кунларида, театр ёки ресторанга 10-15, 20-25 DENли чулки ёки колготка кийган маъқул. Иссиқ кунларда кийиладиган очиқ рангли либослар рангига қараб колготка танлаш лозим. Бунда унинг ранги терининг табиий рангига яқинроқ бўлгани маъқул. Агар тўлароқ бўлсангиз, сал тўқроқ ранг танлашингиз ҳам мумкин.

Кеч куз ва эрта баҳорда эса бир мунча қалин тўқилган 120 – 60 DENли колготка кийилади.

Колготка ҳам ўз соҳибаси ҳақида худди тақинчоқ ва сумка каби маълумот бера олади. Биргина адашиб танланган колготка эгасининг барча ҳаракатларини пучга чиқариб, унинг эгнидаги либослар қадр қимматини тушириб юбориши ҳеч гап эмас. Аммо тўғри танлов аёлга виқор билан бирга жозиба ҳам бағишлай олади. Куз ва баҳор фаслларида энг кўп ҳарид қилинадигани бу колготка. Бу нарса баъзан турмуш ўртоқларимизга ёқмайди. Колготкаларингизнинг умрини қандай узайтиришни биласизми? Билмасангиз, эшитинг. Аввало харид қилинган колготкангиз ёрлиғидаги қўлланмани ўқинг. Агар у йўқ бўлса, қуйидаги тавсия бўйича иш тутинг:

Нейлон/лайкра – 30-40 даражадаги иссиқ сувда қўлда ювилади.

Хлопок/лайкрани ҳар қандай даражадаги сувда ювса бўлаверади. Оқ ранглиларини қайнатиш ҳам мумкин.

Шерст/лайкра – совуқ сувда ювилади. Аммо ювишда юмшоқ кир ювиш воситасидан фойдаланиш керак.

Колготкангиз ҳали янгилигида уни уксусли сувда чайиб олинг. Шунда у сизга узоқ хизмат қилади.

Кўпчилик 40 DENли колготкаларни маъқул кўради. Бундай калготкаларнинг юқори қисми пишиқ бўлгани учун ҳам у тананинг қорин ва бел қисмини ушлаб туриш хусусиятига эга. Иккинчидан колготканинг юқори қисмидаги чўзилувчан тасмалар ёрдамида хосил бўлган зичлик қоринни ушлаб туради. Бундай колготкаларни «Up» белгисидан жуда осонгина топиб олиш мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top