2:55

Исо Масиҳ ҳақиқати ва руҳий жанг

MP3

“Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз (Эфесликларга 6:10-11). Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Ҳаёт кураши ҳақидаги Ҳаворий Павлуснинг ваҳийси орқали, олиб бораятган руҳий жангимиз қон ва танага қарши эмаслигини, аксинча самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қарши эканини кўрсак бўлади. Биз Масиҳийларнинг ҳаётида содир бўлаятган воқеялар, яъни, жасурлигимизни пасайиши, мағлубият бўлишимиз, саросимага тушишимиз ёки Худонинг ҳақиқатига бефарқ бўлиб қолишимиз, булар эса буюк жангнинг бир қисмидир. Булар биз жалб этилган можаронинг суратидир.

Ўзининг сўнгига яқинлашаётган дунёга назар соладиган бўлсак, у ерда, омадсизликни, муаммоларни, бўшликни, қайсарликни, қўзғолонни ва шунга ўҳшаш нарсаларни ҳаётимиздан жой олганини кўрамиз, аксинча булар билан фаҳрланмаймиз. Лекин булар ҳам, бизни жангга жалб этилганимизнинг намойишидир. Янги йилга қадам босар эканмиз, у ерда ҳам, можаролар пайти бўлишини, бошқа жанглар ҳам, содир бўлишини биламиз. Бу билан нима қила оламиз? Бунга қай тарзда қарши тура оламиз? Жангга дуч келганимизда қўлимиздан нима келади? Айнан шу масала бизни оятларга жалб этди.

Жавоб эса, икки қисмдан иборат: биринчидан, Худонинг руҳий қурол-аслаҳасини кийиб олишимиз даркор. Павлус, “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз” демоқда. Бунинг маъноси эса, агар биз Худонинг қурол-аслаҳалари билан қуролланиб олмасак бу жангда тура олмаймиз. Агар бу ҳақда шубҳаланадиган бўлсак, унда ҳаётнинг ўзи, буни бизга исботлаб беради. Бу аслаҳаларсиз курашда иштирок эта олмаймиз, рамзий маънода келган бу иборалар ҳақиқий нарсаларни билдиради. Амалда эса, булар биз Масиҳда ва Масиҳ бизда эканини англашимиздир. “Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз” деган оятни Павлус Римликларга йўллаган мактубида бошқача тарзда айтади, “Шунга ўхшаб, сизлар ҳам, ўзларингизни гуноҳ қаршисида ўлик, лекин Раббимиз Исо Масиҳ билан бирлашган ҳолда Худо қаршисида тирик ҳисобланглар. (Римликларга 6:11)”

Бу Муқаддас Каломнинг шуҳратидир. Калом бир ҳақиқатни олиб уни ҳар ҳил йўллар билан тушунтиришга ҳаракат қилади, шу йўсин, бу ҳақиқатларни ҳар ҳил томондан ўрганиб яҳшироқ тушунамиз. Ҳаворийнинг айтганларига итоат қилган ҳолда, имонимиз муҳимлиги ҳақида ўйлаб, барча нарса Исо Масиҳни ифода этадиган қурол-аслаҳаларнинг биринчи қисмига келиб тақалишини кўрдик. Келинг, белимизни ҳақиқат камари билан боғлаб оламиз. Масиҳий имон бутунлай Исо Масиҳнинг обрўсига қаратилган, ва шу йўсин барча нарса ҳам, Унинг обрўсидан келиб чиқади. Исо Масиҳ ҳақиқатдир. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top