MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ҳаётимизда шундай мавсумлар бўладики, бунда мақсадларимиз ҳам ўзгаради. Худо сизга ўз ўрнингизни эгаллаш вазифасини беради. Шунда сизда ҳеч қачон бу вазифани эгаллаш мақсади жавобгарлигингиз билан қарши чиқмасин. Исо Масиҳда бундай бўлмаган. Исо Масиҳ ерда яшади. Тахминан 33 йил. Шундайми? У қанча вақт инсонлар кўзи олдида хизмат қилди. Тахминан 3-3,5 йил. Қолган 30 йилида У нима қилди? У оддийгина ҳаёт кечирди. Масиҳ ўлишидан олдин нима қилди? У хоч олдида азоб ва қайғуда турган онасига Юҳаннони кўрсатиб, “Она бу энди сизнинг ўғлингиз”, кейин эса Юҳаннога қараб, “Юҳанно бу сенинг онанг”, деди. Шу пайтда У ҳар иккисига ҳам вазифа берди. Ҳаётимизда Худо берган вазифа бизнинг ҳолатимизни танг аҳволга солиб қўймаслиги керак. Келинг, буни тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.

Narrator 2 Масалан, Худо сизга жамоатда бир вазифа берди. Агар бу вазифа сизнинг ҳолатингизга тўғри келмаса, буни сизга бермаган бўларди. Демак, бу сиз учун. Сиз шу вазифа учун жуда тўғри келадиган одамсиз. Бироқ биз баъзида бу ҳаётдаги мавқеимизни, роҳатимизни ва обрўимизни ўйлаб, ичимизда бу вазифани бажаришда, Худога хизмат қилишда қийинчиликларга учраймиз. Аниқроғи, ичимизда жанг ва танглик бошланади. Аслида шундай бўлмаслиги керак. Худо бизга энг буюк вазифани, Унинг режалари ва мақсадлари йўлида хизмат қиладиган идиш бўлишни таклиф қилганида, бу дунёнинг арзимас ва абадий тақдиримизга ҳеч нарса беролмайдиган ишлар, обрў, мансаб ва яна бошқа нарсалар ҳақида ўйлаб ўтирибмиз. Агар бу нарсаларни Худодан устун қўядиган бўлсангиз, Худо сизни кутади, турли йўллар билан бу вазифанинг қанчалик шарафли эканини, сизга руҳий фойдалар келтиришини тушунтиради.

Narrator 1 Тушуниб олсангиз, яхши. Аммо барибир Худонинг хизматидан воз кечсангиз, унда У бу шарафли ишни бошқага беришга мажбур. Аммо баъзида жамоатдаги хизматимиздан, жамоатдан бироз вақтга баъзи бир сабабларга кўра узоқлашишимизга тўғри келади. Маслан, соғлигимиз ёмонлашгани, бирор жойимизни синдириб олганимиз ва шундай ҳолатлар ҳам бўладики, жамоатдаги чўпон ёки етакчиларнинг сизга берган васвасалари туфайли жамоатни вақтинчалик ташлаб қўямиз. Учинчи ҳолатда инсон узоқ вақтгача ўша жамоатга боришни истамайди. Иккиюзламачи етакчилар ёки чўпон бор жамоатга боришдан бош тортади. Афсуски, бу ҳолат фақатгина ўша имонлининг руҳий холатига таъсир қилади ҳолос. Сиз бошқа биродарлар билан бирга бўлишдан узоқлашсангиз, руҳан заифлашасиз. Чунки биз ҳаммамиз ўтинларга ўхшаймиз, бирга бўлганимизда кўпроқ ва кучлироқ ёнамиз.

Narrator 2 Энди вазифамиз ва ҳолатимизга қайтсак, эсингиздами, фаришта Жаброил бокира Марямнинг олдига келганида, Марям ҳали турмуш қурмаган қиз эди. У Жаброилга ҳолатини тушунтирмоқчи бўлди: “Бу қандай бўлади? Ахир мен бокираман-ку? ” Жаброил эса унга қандай бўлишини тушунтирди. Марям эса вазифасини итоат билан қабул қилди. Бунда у ўз кучига эмас, Худонинг мададига ишониб қабул қилди. Унинг бу вазифаси, ўзига қийинчиликлар олиб келишини сезди, англади, аммо шунга қарамай, Худога ишониб бу вазифани ҳолатига мослаштирди. Биз ҳаммамиз Худонинг фарзанлари ва хизматкорларимиз. Шунинг учун, Марям ҳам Унинг иродасини қабул қилди. Биз киммизки, Худонинг иродасига қарши чиқсак?! Шунинг учун Худо сизга қандайдир бир вазифани берганида, Унга тўлиқ ишонинг. Ҳолатингизга, камчиликларингиз ва ожизликларингизга қараманг. Худо буларнинг ўрнини тўлдиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top