MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар бизга маълумки Муқаддас Китобнинг муаллифлари улар Худодан илҳомланганини тасдиқламоқда. Яхши одамлар ёлғон эканлигини билиб туриб, ундай сўзламайдилар албатта.

Ёлғонни фақат адашганлар ёки муттаҳамлар айтиши мумкин. Лекин Муқаддас Китобнинг хатосизлиги ва оқиллиги ёлғончи ва тутуриқсиз кишилардан чиқиши мумкин эмас.

Муқаддас Китобда биз учратаётган юксак ва солиҳ тушунчалар ва ғояларни гуноҳкор одам бера олмас эди. Шунингдек, гуноҳкор ўзининг хатоларига ва гуноҳларига, Муқаддас Китоб шахслари ҳақида сўзлаётганида қилаётганидек ҳукм чиқармайди.

Оддий одамни келажакни ҳаққоний айтиб бериши мумкин эмаслиги бизни юқоридан илҳом олмаган пайғамбарларга ишонмасликка кўндиради. Шу тарзда, Муқаддас Китобни пайғамбарона башоратларининг аниқ амалга ошишини Муқаддас Китобнинг муаллифлари Худодан илҳомлангани ҳақида бизга шаҳодат беради.

Муқаддас Китоб ёвузлик билан курашади, шайтонга ҳукм чиқаради ва унинг узил-кесил қулаши, ҳамда абадий жазосини аввалдан айтиб беради. Шайтон Муқаддас Китобнинг муаллифи бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки у эзгуликни оқлаши ва ёвузликни қоралаши мумкин эмас.

Мантиқ билан ўйланиб, биз хулоса чиқарамиз, Муқаддас Китобнинг муаллифлари фақат Худодан илҳомланган инсонлар бўлиши мумкин. Муқаддас Китобнинг айрим қисмлари 3500 йилдан зиёдроқ муқаддам ёзилган.

Муқаддас Китобнинг энг янги китоблари тахминан 1900 йил муқаддам ёзилган. Бу Худонинг Ўзи Ўзининг Каломи ҳақида ғамхўрлигидан далолат беради. Аксарият китоблар учун умуман вақт энг катта ғанимдир.

Китоблар эскиради, оммабоплигини йўқотади, модадан чиқади ва хатто йўқолиб кетади. Аммо Муқаддас Китоб билан бундай ҳолат бўлмайди. Муқаддас Китоб У дунёда энг кўҳна китоблиги бугун ҳам халқларда оммабоплиги ва бизнинг замонамиз муаммоларига тааллуқлилиги билан далил бўлиб, Худонинг Каломи ҳаётийлиги ҳақида гапиради.

Муқаддас Китоб вақт синовидан ўтган ва унга аъло даражада бардош берган.Фаранг файласуфи Вольтер 100 йилдан сўнг ҳамма жойда унинг китоблари ўқилиши, Муқаддас Китобни бўлса фақат музейдан топиш мумкинлигига «башорат қилган» эди. Лекин биз Муқаддас Китобнинг энг оммабоп китоблигини бугун кўрмоқдамиз, Вольтернинг кашфиётлари бўлса ҳеч кимга керак эмас. Азизлар шу ерда мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top