MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугунги суҳбатимиз кечирим ҳақида бўлади. Кечирим Масиҳдаги имонимизнинг ажралмас бир қисми. Матто 6 бобда шундай оят бор, “Бизга қарши гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам гуноҳларимизни кечиргин.” Исо Масиҳ шогирдларига шундай ибодат қилишни ўргатган эди. Агар биз кечирим олишни истасак, биз ҳам бошқаларнинг бизга қилган гуноҳларини кечиришимиз керак. Бу масиҳийликнинг бир қисми. Ҳаётимиздаги баъзи нарсаларни кечириш осон бўлади, чунки бу нарсалар ва оғриқлар қалбимизга чуқур ботмайди. Бундай нарсаларни осон кечириб юборамиз. Аммо аслида кечирим бериш осон эмас. Бугун кечиримнинг бешта қатламини кўриб чиқамиз. Биринчи ўринда ўз-ўзимизни кечиришимиз керак. Одам умрининг охиригача ўз-ўзини кечира олмайдиган қандай иш қилиши мумкин? Одам қилган ишидан афсусланиб, Худонинг олдида тавба қилади.

Narrator 2 Худо бизни кечиради, аммо ўша воқеа ва гуноҳ ҳақидаги хотиралар эсимизга келади. Бизни қийнайди. Бизни кечирилмагандек ҳис қилишимизга сабаб бўлади. Яна Худо олдига келамиз. Аммо сизга бир нарсани айтайлик. Сиз кечирим билан афсусланиш ўртасидаги фарқни билиб олишингиз керак. Сиз бир марта Худонинг олдига келиб тавба қилганингизда Худо сизни кечирди. Энди ҳар сафар шу ҳислар келганида қайта-қайта Худодан кечирим сўраб ўзингизни қийнаманг. Худо бир марта сизни кечириб бўлди. Бу келаётган ҳислар хотиралар ва афсусланиш. Буларнинг ҳадеб ҳаёлимизга келавериши, Худо кечирмади дегани эмас, бу ўша қилган ишимиздан афсусдамиз, дегани. Ибтидо 50 бобдаги бир оят, ўз-ўзимизни ва бошқаларни кечиришимизга ёрдам беради. Биз буни бемалол Ибтидо 50 боб қоидаси десак бўлаверади. Юсуф ҳикоясини биласиз. Унинг ака укалари унга жуда кўп ёмонликлар қилишгани эсингиздами?

Narrator 1 Ака укалари қаҳатчиликда овқат излаб, Мисрга келганида Юсуф чидай олмай ўзини ошкор қилади ва уларга дейди: “— Худо бугун қилаётгандай, сон–саноқсиз халқни сақлаб қолиши учун, сизлар қилган ёмонликни яхши томонга ўзгартирди.” Бу Худонинг ишлаш принципи. Худо ўз қўлимиз билан ёмонлик қиламизми, ёки бошқалар бизга ёмонлик қиладими, шу ишларнинг ҳаммасини яхшиликка айлантира олади. У бизнинг ҳаётимизга келган ёмонликни бизнинг яхшилигимиз учун ишлатади. Худованд бизни шифолайди, янгилайди, тиклайди ва озод қилади. Худо бизнинг ҳаётимиздаги тартибсизликдан яхши бир нарса қила олади. Сиз афсуслансангиз ҳам Худо сизни кечирганини унутманг. Худо бизнинг афсусларимизни ҳам яхшиликка ишлатади. Сиз ўзингизни кечиришни бошланг. Кечиришга қарор қилинг. Ичингизни емираётган афсус ҳиссини йўқотинг.

Narrator 2 Баъзида ҳаётимизда ўзимизни кечира олмаётганимиз учун қийинчиликлар келади ва буни биз “Худо бизни кечирмагани учун шундай ишлар келяпти”, деймиз. Аммо бу аслида ўзимизни кечира олмаётганимиздан келган оқибатлардир. Худо кечиради аммо табиат кечирмайди. Худо Исо Масиҳни юборганида Масиҳ бизнинг гуноҳларимиз учун ўлди ва жазоларимизни ҳам олди. Масалан, биз ичамиз, чекамиз Худо бизга берган танани булғаб нотўғри йўлда ишлатганимиз учун кечирим сўраймиз, Худо кечиради. Аммо танамизга етказилган шикастнинг оқибатларини албатта тотамиз. Ёки бирор нимани ўғирладингиз, кейин кечирим сўрайсиз. Худо кечиради аммо қонун кечирмайди. Ичимиздаги афсусланишни йўқотиш учун, кўпчиликнинг олдида бу гуноҳимизни тан оламиз. Аммо кейинги сафар у сизга қандай қарайди? Ҳар сафар бу нарсаларни ҳамманинг олдида айтавериш доноликдан эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top