MP3

«Аҳд сандиғи устида Мен сен билан учрашаман, Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман» Чиқиш 25:22.

Ассалому алайкум биродарлар. Агар ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, аҳд сандиғи энг муқаддас ҳонада жойлашганини билиб олгансиз. Энг муқаддас ҳонага эса биргина бош руҳоний кириши мумкин бўлган. Покланмай туриб, энг муқаддас хонага кириб бўлмасди. Тасаввур қилинг, Маъбад дарвозасидан ичкари ҳовлига кирдингиз, рўпарангизда қурбонгоҳ. У ерда гуноҳлар ва бошқа сабаблар билан қурбонлик тутатилади. Қурбонгоҳдан ўтгач, руҳонийлар ювиниши учун мўлжалланган бронза идиш.

Руҳонийлар бу идишда қўл-оёқларини ювиб ичкарига муқаддас хонага кирадилар. Киришингиз билан ичкарида ўнг томонда муқаддас нонлар турадиган хонтахта, чап томонда эса шамдон турибди. Қаршингизда эса хушбўй тутатқилар тутатиладиган қурбонгоҳ. Бу қурбонгоҳ ортида қалин парда. Бу қалин парда муқаддас хонани энг муқаддас хонадан ажратиб туради. Пардани аста кўтармоқчисиз, тўхтанг… У ерга киришга хуқуқингиз борми? У ерга фақат олийруҳоний кириши мумкин. Агар Буюк Олийруҳоний туфайли оқланган ва киришга рухсат олган бўлсангиз, оғир пардани аста кўтаринг, камтарлик билан тиз чўкиб, Худованднинг ахд сандиғига эмаклаб яқинлашинг. Шу ерда Худованднинг Мусога айтган сўзлари ёдимга тушди: «- Энди бу ёғига келма!Оёғингдаги чориғингни еч! … Сен турган жой муқаддасдир.»

Худованд энг муқаддас хонада турадиган нарсани «Ахд сандиғи» деб атаган. Иброний тилида «ахд» сўзи шоҳид деган маънони билдиради. Худо бу буюмни Ўз кўрсатмасига кўра муҳим бир мақсадда; Унинг шоҳиди бўлиши учун ясаттирган. Худо бу буюмни Ўз шоҳиди бўлиши учун ясаттирган ва унинг учун махсус хонани ҳам танлаган. Чиқиш 25 боб 1-10 оятларда Худованд муқаддас маскан барпо қилишни буюрган. Худо бу масканда яшамоқчи эди. Шубҳасиз ахд сандиғи маъбадда муҳим ўрин тутган. Нима учун Худованд ички хона хақида биринчи бўлиб кўрсатмалар берган? Чунки У ҳозир бўладиган жойда Худо билан муносабат бошланади ва одамлар билан тугайди. Ҳар доим биз Худога яқинлашишимиздан олдин Худо бизга яқинлашади. Унга маъқул бўлган ишларни қилишимиз учун Унинг ўзи бизнинг ичимизда ишлайди.

Ҳар бир киши Масиҳга мухтожлигини ҳис этар экан, бунда Худонинг қўли бор. Ҳеч бир киши ўз-ўзича Худовандни қидирмайди. Худованднинг ҳузурига келиб: «Мен солиҳман», дейдиган одам ҳам йўқ. Сиз билан биз, Худованднинг ҳаётимизда қилган ишлари учун Унга беҳад миннатдорчиликлар билдирамиз. Унга нисбатан муҳаббатимиз жўш уради. Биз уни севамз. Бироқ Каломда ёзилишича, У бизларни аввалроқ севган. Бизнинг У билан муносабатларимиз У турган жойдан бошланади, чунки Унинг ўзи муносабатларнинг яратгувчисидир. Ҳеч биримиз ўз кучимиз билан Худога маъқул бўлган ишларни қила олмаймиз. Унга маъқул бўлган ишларни қилишимиз учун Унинг Ўзи бизни Муқаддас Руҳи билан йўналтиради, қувватлантиради. Маъбад бу инсон танаси. Худованд эса ўша маъбадда истиқомат қилишни истайди. У бизни Ўзининг шоҳидлари қилиш учун яратган. Сиз ўз вазифангизни бажараяпсизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top