3:32

Оёқ ювиш маросими 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун Муқаддас Каломни варақласангиз, бизнинг удумларимизга ўхшаш ёки бутунлай фарқ қиладиган одатларни кўрасиз. Улардан бири оёқ ювиш маросими. Аслида буни маросим дейиш ҳам унчалик тўғри бўлмайди, чунки қадимда Яҳудийлар бирор кимнинг уйига меҳмонга боришса, хонадон хизматкорлари уларнинг оёқларини ювиб қўйишган. Аслида оёқ ювиш одати ҳақида кўп гапиришимиз мумкин, аммо бугун икки нарсага диққатингизни қаратишингизни сўрайман. Биринчиси бу – хизматкорлик. Агар тарихга назар ташлаб, оёқ ювиш одатига қарасангиз, бу иш хонадондаги хизматкорларнинг иши бўлиб, уй эгаси ҳурмат тариқасида меҳмонларнинг оёқларини ювдирган. Бу билан хонадонга келган меҳмоннинг қанчалик ҳурматли ва кутилган эканини кўрсатган. Энди шу жойида Исо Масиҳнинг Ўз шогирдлари оёқларини ювган кечага қайтсак.

Narrator 2 Исо Масиҳ улар билан қутлуқ кечликни қилиб бўлгач, елкасига сочиқни ташладида, шогирдларининг оёқларини ювди. Аммо ҳаворий Бутрус сиз билан бизга ўхшаб фикр қилган бўлса керак, Исо Масиҳга оёқларини ювишга бермади. Шунда У “агар Мен сенинг оёқларингни ювмасам Мен билан улушинг бўлмайди”, деди. Бу Исо Масиҳнинг уларга бошқлиқ бўлиб эмас, хизматкор бўлиб келганидан дарак эди. У ерга инсонларга хизмат қилиш учун, уларга Худонинг хабарини етказиш учун ва уларнинг гуноҳини Ўз бўйнига олиш учун келганини оёқ ювиш билан кўрсатмоқчи эди. Бу одат руҳий покланишнинг ҳам рамзи эди. Энди Исо Масиҳнинг бир фарзийнинг уйига меҳмонга боргани ҳақида гаплашсак. Бир фарзий Исо Масиҳни ўз уйига меҳмонга чақирди. Фақат бу воқеанинг охиридагина, Марям исмли фоҳиша аёл Исо Масиҳнинг оёқларига энг қимматбаҳо мой қуйиб, кўз ёшлари билан Исо Масиҳнинг оёқларини ювиб, сочлари билан қуритиб қўйди.

Narrator 1 Фақат шундан кейингина, фарзий Исо Масиҳнинг оёқларини ювишга сув бермаганини ўқишимиз мумкин. “Мана бу аёлни кўряпсанми? Мен уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бермадинг. У эса кўз ёшлари билан оёқларимни ювиб, сочлари билан артиб қуритди. Сен Мени ўпиб кутиб олмадинг. Бу аёл эса, келганимдан бери оёқларимни ўпишдан тўхтагани йўқ. Сен бошимга зайтун мойи суртмадинг, бу аёл эса оёқларимга атир мой суртди.” Агар яҳудий урф-одатларга яна қайтадиган бўлсак, одамлар ўзи ҳурмат қилган одамларни уйларига меҳмонга чақиришган ва ҳурматини жойига қўйиб уларнинг оёқларини ювишган. Аммо бу фарзий Исо Масиҳни оёғини ювишга сув бермаган бўлса, кутиб олганида “Хуш келибсиз”, деган мазмунда ўпиб қўймаган бўлса, демак, у Масиҳни ҳурмат қилмаган. Ундай бўлса нега Масиҳни меҳмонга чақирган. Бундан икки нарсани тахмин қилиш мумкин.

Narrator 2 Бири бу Исо Масиҳни ўлдириш режасида иштирок этиб, Ундан айб қидириш, Уни сўзларидан илинтириб, вақти келганида Уни айблаш учун ишлатиш, иккинчиси Масиҳни бошқалар олдида тахқирлаш учун. Тасаввур қилинг, бу фарзийнинг уйига фақат Масиҳнинг яқин шогирдлари келганми? Йўқ, фарзий ҳам ўзига яқин одамларни, синагогадан ўзининг дўстларини чақирган бўлиши керак. Аммо бу ҳақида Муқаддас Каломда ёзилмаган. Фарзийлар ўзларини Исо Масиҳдан кўра аҳамиятлироқ ва муҳимроқ шахс деб ўйлашарди. Шундай экан, ҳамма ҳурматли ва обрўли меҳмонларга оёқларини ювиш учун хизматкорлар сув олиб келган, балки ювиб ҳам қўйишгандир, аммо Исо Масиҳга бундай қилишмади. Демак, оёқларни ювиш одатининг кейинги маъноси бу ҳурмат қилиш. Исо Масиҳ шогирдларининг Ўзи билан улуши бўлиши учун ва бир-бирларини ҳурмат қилишларини кўрсатиш учун оёқларини ювди. Унинг бу кўрсатмаларига амал қилайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top