3:05

Исодек фикрлаш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли дўстлар, Ҳозирги кунда олдингидан кўра кўпроқ Инжиллар нашр қилинган, аммо фақатгина китоб жавонидаги Инжил қадрсиздир.

Кўпгина имонлилар руҳий қўрқув билан касалланиб, руҳан нотўғри озуқланишдан оч қолиб ўлим даражасига келиб қолганлар. Исонинг соғлом шогирди бўлишингиз учун, Худонинг Каломида озуқланишингиз сизнинг биринчи устунлигингиз бўлиши керак.

Исо буни “яшаш” деб атайди. У шундай дейди, “Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.” Юҳанно мактубининг 8 боби 31 ояти. Кундалик ҳаётимизда Худонинг Каломида яшаш уч ҳаракатни ўз ичига олади.

Мен унинг ҳукмронлигини тан олишим керак. Муқаддас Калом ҳаётимда ҳукмрон бўлиши керак: йўналишим учун компас, доно қарорлар қабул қилишим учун маслаҳат ва ҳар бир нарсани ўлчаб кўришим учун тарозу бўлиши керак.

Муқаддас Калом ҳар доим ҳаётимда биринчи ва охирги сўз бўлиши керак. Бизда кўп балолар содир бўлади, чунки биз танловларимизни таяниб бўлмайдиган ҳукмронликка қўямиз: маданият, анъаналар, фикрлаш ёки ҳис-туйғу.

Буларнинг тўртталаси ҳам Одам Атонинг гуноҳи туфайли бузилган. Бизга керак бўладиган нарса бизни нотўғри йўлга бошламаслиги учун керак бўладиган мукаммал ўлчовдир.

Фақатгина Худонинг Каломи ушбу муҳтожликни қондира олади. Сулаймон бизга шундай эслатади, “Худонинг ҳар бир каломи ҳам бенуқсондир”Сулаймон Ҳикматлари китобининг 30 боби 5 ояти.

Хаворий Павлус шундай тушунтиради, “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.” 2 Тимўтийга мактубининг 3 боби 16 ояти.

Хизматининг бошланғич йилларида кўплаб машхур биродарлар хам Муқаддас Каломнинг аниқлиги ва устунлигидан шубҳаланган. Бир куни машхур биродарларимиздан бири ёруғ ойли кечада у тиз чўкиб кўз ёшлари билан тушунмаган ва адаштирадиган оятларни Худога айтди ва ўша вақтдан бошлаб у Муқаддас Каломга унинг ҳаётида ва хизматида бошқарувчи сифатида қаради.

Ўша кундан бошлаб, унинг ҳаёти ғайриоддий куч ва самара билан марҳаматланди. Бугун қабул қиладиган энг муҳим қарор бу ҳаётингизни бутунлай нима бошқаришини ҳал қилишингиздир.

Маданият, анъана, фикрлаш ва ҳис-туйғудан қатъий назар Муқаддас Каломни ҳаётингизда энг юксак устунлик сифатида кўришингиз керак. Азизлар шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top