Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Агар суҳбатларимизни тинглаб бораётган бўлсангиз, бир неча сафардан буён қадимда, Исо Масиҳ даврида ҳаёт ва исроил халқининг одатлари қандай бўлгани ҳақидаги бир-биридан қизиқ маълумотларни бериб бораяпмиз. Бугун эса ўша замондаги жазолаш турлари неча хил бўлгани ва уларни қўллашдан мақсадлар ҳақидаги маълумотни ҳавола қилишни лозим топдик. Энг олий ва давлат томонидан белгиланадиган жазо бу хочга михлаш бўлган. Бу жазода нафақат ўлим жуда секин балки ҳаддан ташқари оғриқли бўлган. Бу одамларни камситиш, таҳқирлаш ва агар Римга қарши чиқса, бошқаларнинг ҳам тақдири шундай тугаши мумкинлигига ишора бўлган. Хочга михланаётган одам калтакланган ва яқин атрофдагиларга кўрсатиш учун машҳур бўлган тепаликда хочга михланган. Ҳаворийлар Бутрус, Андрей, Бартоломей ва Филлиплар ҳам хочга михланган дейишади.
Narrator 2 Кейинги жазолаш тури бу – тошбўрон қилиш бўлган. Эски Аҳдда Худонинг амрига қарши қилинган ҳар қандай ёмон ишлар, масалан, зино, ота-онага итоатсизлик кабиларга шу жазо қўлланилган. Ҳаворийлар 6 боб 11 оятда Сефан ҳақида ёзилган. Диний уламолар уни куфр қилишда айблаб тошбўрон қиладилар. “Шундан кейин синагога аъзолари баъзи одамларни гижгижлаб: “Стефан Мусога ва Худога қарши куфр сўзлар айтганини эшитдик”, — деб айтишга кўндирдилар. Шу йўл билан улар халқни, оқсоқолларни, Таврот тафсирчиларини қайрадилар. Улар Стефанни ушлаб, Олий кенгашга олиб келдилар.” Юҳанно 8 боб 1-11 оятларда ҳам Исо Масиҳнинг олдига зино қилаётганда ушланган бир аёлни олиб келадилар. “Мусонинг қонунига кўра бу аёлни тошбўрон қилиш керак дейилган, Сен нима дейсан?” Улар ҳақ гапни айтишган эди. Мусонинг қонунига кўра, зино қилишда ушланган, ҳох эркак бўлсин, ҳох аёл тошбўрон қилиниши керак бўлган.
Narrator 1 Аммо ўша аёлнинг бахтига Исо Масиҳ уни ҳукм қилмади, кечирди. У яҳудий оқсоқолларга, “Ким гуноҳсиз бўлса ўша биринчи бўлиб тош отсин”, деди. Ҳаворий Павлус ҳам бир сафар Листра шаҳрида тошбўрон қилинган эди. Уни ўлар ҳолатда топиб, унинг учун ибодат қилишган ва кейинги куни у Барнабо билан бирга шаҳардан чиқиб кетган. Павлус билан Стефаннинг масаласига келсак, уларни ноҳақ тошбўрон қилишган. Бироқ Худованднинг Каломида Унинг муқаддаслиги ва Унинг ҳалқи ҳам муқаддас бўлиши кераклиги ҳақида ёзилган. Ёмон гуноҳ қилган одамни тошбўрон қилиш билан улар одамларга Худодан ва Унинг қонунларидан қўрқиш керак, деган хабарни етказишган. Яъни, “Агар Худодан қўрқиб, Унинг қонунларига амал қилмасанг, сенинг ҳам аҳволинг мана шундай бўлади”, демоқчи бўлишган. Аммо тарихдан тошбўрон қилиш нафақат яҳудий халқида балки бошқа ҳалқларда ҳам бўлганини билиш мумкин.
Narrator 2 Кейинги жазолаш тури бу – қамчилаш. Эски Аҳд даврида қамчилаб жазолаш жазонинг энг кўп тарқалган тури бўлган. Қамчи кўпинча теридан ясалган бўлиб, учларига майда темир бўлаклари маҳкамланган. Бу қамчи урилганда гуноҳкорнинг теришини шилиб, оғриқни яна ҳам кучайтирган. Бошқа жиддий жиноятларда салкам қирқ дарра урилган. Баъзида жиноятчилар бундай жазога чидай олмай ўлиб кетган пайтлари ҳам бўлган. Бундай жазодан тирик қолган жиноятчи эса, танасининг шилинган жойларига инфекция кириб азоблангани аниқ. Албатта бу яраларга қуйиш учун уларда дорилар бўлган бўлиши мумкин, аммо ундан кейинги оғриқ ҳам қамчиланган пайтдаги оғриқдан кам бўлмаган. Павлус билан Силас худди шундай калтакланиб, ундан сўнг азоб чекишган. Бу каби маълумотларни фақат бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан топишингиз мумкин.