3:24

Узоқ умр кўришнинг сири

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қадимги Аҳд китобини вароқласангиз, 900 йиллаб яшаган одамлар бўлган. Бунда албатта Худонинг иродаси асосий ролни ўйнагани шубҳасиз, бироқ бугун ҳам инсон имкон қадар узоқ умр кўриш ҳаракатида яшайди. Тибетликлар ва Хиндистон шимолидаги Химолой тоғларида яшовчи Хунза халқи 100 ёшни қарилик ёши деб ҳисобламайди. Хўш, уларнинг бундай узоқ умр кўришига сабаб нима? Оддий одамлар шунча узоқ умр кўриши мумкинми? Яқин келажакда инсонлар 200 йил, ҳатто 300 йиллаб умр кўриши мумкин экан. Ушбу фикрни тасдиқловчи далиллар бор, албатта. Инсоният қадимдан узоқ умр кўриш сирларини топишга ҳаракат қилади. Америкада истиқомат қилган испан тадқиқотчиси Понсе де-Мон одам организмида “ёшлик фаввораси”, профессор Мечников “қарилик заҳри”, Циолковский эса “ҳис этувчи ва фикрловчи атомлар” мавжуд деб ҳисоблаб, бу борада кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борган.

Narrator 2Биз билан замондош геронтологлар (умрни узайтириш билан боғлиқ фан мутахассислари) билдираётган фикрларга кўра, яқин келажакда инсонлар 200 йил, ҳатто 300 йиллаб умр кўриши мумкин экан. Ушбу фикрни тасдиқловчи далиллар бор, албатта. “Қарилик генлари”. Монреаллик генетик олимлар томонидан қуртларда “гениогенлар” (“қарилик генлари”) кашф қилинди. Олимлар тадқиқот давомида “қарилик генлари”ни олиб ташлашгач, қуртларнинг умри 5 баробарга узайди. Айни пайтда уларининг фаоллиги ошиш билан бирга, озиқланишга эҳтиёжи кескин камайди. Орадан кўп ўтмай инсон аъзоларида ҳам “қарилик генлари” борлиги аниқланди. Эндиликда мутахассислар мазкур масалага жиддий ёндашсалар инсон умри бир неча баробарга узайиши мумкин. Очлик – мўъжиза. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, инсон аъзоларида пайдо бўладиган кислороднинг фаол шакллари унинг кексайиш жараёнини тезлаштиради.

Narrator 1 Кислороднинг фаол шакллари ички организмдаги барча ҳужайралар таркибий қисми ва юрак қон-томир фаолиятини ишдан чиқаради. Бунга қарши ягона чора — очлик дейилмоқда. Шунингдек, истеъмол қилинаётган озиқ-овқатнинг калорияси қанчалик юқори бўлса, кислороднинг фаол шакллари шунчалик кўпаяди. Шунинг учун узоқ умр кўришни истовчилар кам калорияли овқатлар билан биргаликда ҳўл мева ва сабзавотларни кўпроқ тановул қилишлари ҳамда шарбатлар, доривор гиёҳлар дамламалари ва кўк чой ичишлари мақсадга мувофиқдир. АҚШдаги қариликни ўрганиш Миллий институти олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотда 48 нафар одам ярим йил мобайнида истеъмол қиладиган озиқ-овқатнинг одатдаги меъёридан тўртдан бир қисминигина тановул қилиш билан чекланди.

Narrator 2 Натижалар эса уларнинг аъзоларида қаришни тўхтатиш жараёни кескин кучайганини кўрсатди. Геронтологларнинг фикрича, сайёрамизда энг узоқ умр кўрувчилар Абхазия, Покистондаги Хунза вилояти ва Эквадордаги Вилькабамбе қишлоғи аҳолиси ҳисобланади. Ҳар учала ҳудуд ҳам тоғли жойлар бўлиб, у ерларда истиқомат қилувчилар бир аср умр кўрсалар-да, руҳан ва жисмонан тетиклиги билан ажралиб туради. Олимлар уларнинг ҳаёт тарзини ўрганишганда, бу ерлик аҳолининг болаликдан тўйиб овқатланмаслиги ва кўпинча оч юришга кўниккани маълум бўлди. Шунингдек, улар истеъмол қиладиган озиқ-овқатларнинг аксарият қисмини ҳўл мева ва сабзавотлар ташкил қилиб, асосий вақти эса тоза ҳавода жисмоний меҳнат қилиш билан ўтиши аниқланган. Узоқ яшашнинг яна бир шартига кўра, ҳеч қачон жисмоний ҳаракатдан эринмаслик керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top