Narrator 1 Ассалому алайкум. Массаж қадимий Хитой, Хиндистон, Кадимий Греция ва Римда кенг тарқалган эди. Лекин шубхасиз массаж ривожланиши тарихидаги энг олий ўрин Грецияга тегишлидир. Бу ерда илк бор уни турли жисмоний машқларда татбиқ қила бошладилар. Бу ерда у нафқат соғликни мустахкамлаш ва асраш усулларидан бири, балки касалликни даволашда энг яхши воситаси сифатида тасдикланади.
Масалан, тиббиёт отаси булмиш Гиппократ, хусусан, елка чиқишини даволаш ҳакида ёзган! «Шифокор массажда хам тажрибали бўлиши керак, сабаби массаж жуда кучсизланиб қолган бўгимни боғлаши ва жуда қаттиқ бўғимни юмшатиб юбориши мумкин!»Айтилганидек, массаж қадимда бутун дунёда ишлатилган. Абу Али Ибн Сино ўзининг «Тиббий фан қонуни» китобини «Йиллар орасида силжиганлар учун массаж хақида» бўлимида массаж зарур, фақат баъзилар учун енгил, бошқалар учун кучли бўлиши кераклиги хақида ёзган.
Narrator 2 Ва уни қаттиқ мато ёки қўллар билан қилиш кераклигини тавсия этган. Ҳозирда массаж нафақат ўз ахамиятини йўқотмади, балки энг катта машхурликка эга бўлди. Шундай қилиб, массаж беморларни операцияга тайёрлашга ёрдам беради, ундан ва тикланиш давридан сўнг керакли тикланиш воситаси хисобланади, узоқ ётишдан сўнг мушаклар атрофияси билан курашишга ёрдам беради. Массаж санoатидан балет, драматик ва албатта, цирк артистлари фойдаланади. Спортчилар учун массаж спорт махоратини такомиллаштириш, чарчаш билан курашишда биринчи ёрдамчидир, у жисмоний-рухий ишқобилиятни ошириш ва тиклашнинг яхши воситаси. Ишлаб чиқаришда массаж тикувчи, маторчи аёл, телеграфчи аёл, сут соғувчилар, ёзув машинасида ишловчи аёлларга ёрдам кўрсатади. Хаёт фаолиятини ошириш воситаси сифатида, гипертензия билан курашишда космонавтлар хам ундан кенг фойдаланади.
Narrator 1 «Массаж!» Ким уни ўйлаб чиққан! Чарчаган, бўшашган бўлиб келасан, массаж қилиб юборсанг — худди янги туғилгандек бўлиб қоласан, яна хар қандай ишни бажарсанг бўлади» — деб хитоб қилган эди Ю.А.Гагарин. Бокс бўйича икки маротаба жахон чемпиони Борис Логутин эса бу ажойиб восита хақида шундай деган: «Массажсиз мен иккита олимпиадада хам биринчи бўла олмас эдим. Массаж нафақат жангдан сўнг хаяжон ва чарчашни олган, балки рингга чиқишдан олдин рухан ва жисмонан тайёр бўлишга ёрдам берган». Массаж нима ўзи? Бу одам танасини қўл ёки махсус аппаратлар билан қисмларга бўлиб, механик кузатишдир. Организмга бундай таъсир марказий асаб системаси етакчи ўрни билан кўпгина система ва органлар қатнашадиган мураккаб физиологик жараённи билдиради.
Narrator 2 Аввалом бор тери, мушак, бошқа марказий ва вегетатив асаб системалари билан боғланган тўқималар асаб «толаларига» таъсир кўрсатилади. Массажнинг механик куввати мураккаб рефлектор таъсирланишлар таъсирида биринчи бўлимни билдирадиган асаб қўзгатувчи қувватга айланади, сезгир ёшлар буйича импулслар бош мия катта ярим палласи қобиғи керакли жойларига етиб боради. Бу ерда умумий таъсирланишга қўшилади ва организмда турли хил функционал силжишларга олиб келади. Массаж организм барча суюқ мухитлари келиб тушишини жадаллаштиради: қон, тўқима орасидаги суюқлик, лимфалар. У махаллий ва умумий қон айланншига тўғридан-тўғри механик : рефлектор ва гуморал таъсир кўрсатади. Алмашинув жараёнларига яхши таъсир кўрсатади, бу айниқса ақлий ёки жисмоний чарчашдан сўнг мухимдир. Массаж мушакларга дамдан кўра кўпроқ нарса беради. 5-дақиқали массаж 20 дақиқали дам олишдан самарали, яна бунда мушаклар иш қобилияти 3-5 марта ошади.