3:49

Шифо топиш

MP3

Narrator 1 Одамлар соғлиқ ҳақида гапирганларида, улар ҳар доим тананинг соғлигини назарда тутадилар ва уларнинг гап мавзуси турли касалликлар, тана жароҳатлари ёки ўлим ҳақида боради. Бироқ ҳақиқий соғлиқ тананинг, қалбнинг ва руҳнинг мувофиқлигини назарда тутади. Соғлом, мукаммал одамда ҳаётнинг барча соҳалари бир-бири билан сокин, ҳаётбахш хотима билан уйғунлашган. Худо бизни азобга дучор қилганда, У буни бир мақсад билан қилади: У Ўзининг йўқолган тимсолини ва зуҳурини бизда тикламоқчи бўлади, токи мукаммал шахс бўлиб етишишимиз учун биз аввалгидан ҳам яхшироқ бўлишимиз даркор. Ҳаворий Павлус Салоникадаги масиҳийлар учун ибодат қилганда, бу ҳақда шундай деган: “Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай муқаддас қилсин, Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танангиз бенуқсон сақлансин”.

Narrator 2 Худо бизга бутунликни ва баркамолликни тилашини билган ҳолда, биз ҳар доим Унга ишонишимиз ва суянишимиз мумкин. Авваламбор, ҳар бир инсон учта туб моҳият – руҳ, қалб ва танадан ташкил топишини тушунишимиз керак. Тана шундай субстанцияки, биз унинг ёрдамида атрофимиздаги олам билан боғланамиз. Бизнинг бешта ҳис қилиш органимиз бор – биз эшитамиз, кўрамиз, ҳид сезамиз ва пайпаслаб ҳис этамиз, таъм сезамиз. Биз жисмоний қобиқда яшаймиз, у моддий дунё билан ҳаракат қилишимизга имкон яратади. Бизда қалб, идрок, ирода, ҳис-туйғу, ор-номус ва онг бор. Биз қалбни кўра олмаймиз, бироқ ҳар бир инсонда қалб борлигини У билади. Қалб бизга бошқа одамлар билан ўзаро мулоқот қилишга имкон беради. Биз бошқалар билан мулоқот қилганимизда, ўзимизни идрок қиламиз.

Narrator 1Турмушнинг ана шу даражасида биз кимлар биландир мулоқот қиламиз, бошқаларни севамиз, яна кимлардандир меҳр-муҳаббатни қабул қиламиз, кимларгадир ҳавасимиз келади, яна кимлардандир хафа бўлиб, улардан жаҳлимиз чиқади. Бу оламда ўзимизни қандай тутишимизни ва бизнинг атрофимиздаги одамлар билан қандай муносабатда бўлишимизни бизнинг ўзимиз ақл ва идрок билан ҳал этамиз. Бизнинг руҳимиз, яъни ички “мен”имиз мавжуд. Биз қудратли Худо билан руҳимиз орқали мулоқот қила оламиз. Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғида яшаганларида, мукаммал танага, мукаммал қалбга ва мукаммал руҳга эга бўлганлар. Худованди Карим Одам Атони ва Момо Ҳавони Адан боғини парвариш қилиш учун қўйди, улар бир-бирлари ва Худо билан мукаммал уйғунликда яшай бошладилар. Бироқ Одам Ато ва Момо Ҳаво таъқиқланган дарахт мевасидан едилар. Ва улар ўлдилар.

Narrator 2 Улар Худованднинг гапига кирмаганларида нима ўлди? Тана ўлдими? Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилганларида Худо билан руҳий мулоқот қилиш имкониятидан маҳрум бўлдилар. Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, эҳтиёжлар зудлик равишда тана “нафси”га, тана ва қалб учун яхши кўринган барча нарсага тортувчи кучга айланади. Бизнинг эҳтиёжларимиз назоратдан четга чиқиб кетади ва биз бугунги кунда жамиятда – сиёсатда, бизнесда, оилада ўзимиз кўриб турган кўплаб муаммоларнинг сабабчиси бўлиб қолади. Муқаддас Руҳ истиқомат қилаётган имонли одамда эса “бошқариш ва назорат қилиш”да янгича тармоқ пайдо бўлади. Унинг барча тана истак ва эҳтиёжлари, унинг барча қалб туғёнлари Муқаддас Руҳ томонидан назорат қилина бошланади. Шу тарзда илоҳий тартиб ўрнатилади, бунда руҳ қалб устидан, қалб эса – тана устидан ҳукмронлик қилади ва Худо бизни турли ҳасталиклардан шифолайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top