Narrator 1 Ассалому алайкум. Уқалаш (массаж) муолажаси – бу даволаш усулларидан бири бўлиб, азалдан турли кассаликларнинг олдини олишда қўлланиб келинган ва бугунги кунда ҳам ўз аҳмиятини йўқотмаган. Ҳатто профилактик мақсадда ҳам тавсия этилиб, соғлом турмуш тарзининг муҳим қисмига айланган. Массажнинг турлари жуда кўп ҳамда уларнинг ҳар бири ўзига хос шифобахшлик хусусиятига эга. Лимфодренажли – лимфа томирларини тозалайди, организмдан шлаклар чиқишини тезлаштиради, иссиқ тошлар билан массажда – вулқон отилиши пайтида пайдо бўлган тошлардан фойдаланилади, чунки уларда фойдали микро ва макро элементлар – магний, темир жуда кўп, гидромассаж – сув билан массаж қилинади ва бунда инсон ўзини муаллақлик ҳолатида сезади. Сув остидаги массажнинг ҳам ўрни беқиёс. Чунки, сув инсонга барча ғам-ташвиш ҳамда чарчоқлардан фориғ бўлишида ёрдам беради.
Narrator 2Рус массажи мушакларни мустаҳкамлайди, асаб ва нафас олиш тизимларини тиклайди, уйқу бузилишининг олдини олади. Асалли массаж. Бу муолажада асалнинг ҳар хил турларидан фойдаланилади. Асалнинг шифобахш хусусиятларини механик ҳаракат билан организмга сингдириш орқали яхши натижаларга эришиш мумкин. Уни оғир жисмоний меҳнатдан сўнг, узоқ муддатли хасталик ва тананинг бирон жойи шикастлангандан сўнг, ўпка касалликларини даволашда қўллаш мақсадга мувофиқ. Классик массаж – организмни нормал ҳолатга келтиришда беқиёс муолажа, у турли касалликлар ва жароҳатлардан сўнг тикланишни тезлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, антицеллюлитли, тай, швед массажи, яна бошқа турлари мавжуд. Ҳар хил турдаги дори-дармонларни кўп истеъмол қилишнинг зарарли эканини кўплар билиб қолди, шунинг учун одамлар даволашнинг уқалаш усулидан кўпроқ фойдаланмоқда.
Narrator 1 Массаж турларига келадиган бўлсак, уқалаш 4 хил бўлади. Гавдани бақувват қилувчи – кучли, гавдани юмшатувчи – кучсиз, оздирувчи – давомли ва гавдани яшнатувчи – мўътадил турларга бўлинади. Массаж тарихига назар соладиган бўлсак…Уқалаш муолажалари даволаш усули сифатида биринчи бор Хитойда пайдо бўлган. Кейинчалик бу усул Корея, Вьетнам, Япония, Ғарбий Европа, сўнгра Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Миср, Юнонистон, Италия ва бошқа давлатларга кириб борган. Гиппократ ўз замонасида уқалашга таъриф бериб, “Шифокор кўп нарсаларни, жумладан, уқалашни ҳам билиши керак ва тажрибали бўлиши лозим. Чунки, уқалаш бўшашган бўғим ва бойламларни мустаҳкамлайди, қаттиқ бўғим ва бойламларни бўшаштиради”, дейди. Машҳур юнон олими Асклепиад уқалаш мойли ва қуруқ, кучли ва кучсиз, қисқа ва узоқ давомли турларга бўлинишини айтади. Кўпчилик манбаларда уқалашнинг усулларини ишлаб чиққан олим Гален эканлиги қайд этилади.
Narrator 2 Қадимги римликлар одамларда сиҳат-саломатликни, жисмоний камолотни, қадди-қоматни шакллантиришда уқалашдан кенг фойдаланганлар. Уқалаш организмда умумий моддалар алмашинишини фаоллаштириб, ички аъзоларимизнинг функционал ва ҳаёт фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Танани тетиклаштиради, унинг касалликларга қаршилик қобилиятини мустаҳкамлайди. Иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади ва кайфиятни кўтаради, уйқуни яхшилайди. Шунинг учун соғлом бўлай десангиз, муолажанинг бу усулидан фойдаланиб кўринг. Одам бу содда, самарали муолажага қачон мурожат қилганини аниқлаш мушкул. Эхтимол кескин оғрикни сезган узоқ аждодларимиз шикастланган жойни жадал ишқалаган пайтидан, қадим замонларда содир бўлгандир.