3;31

Гуноҳ ва Худонинг ғазаби

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги замон одамига гуноҳ ҳақида гапирадиган бўлсангиз, улар сизга ғалати қарашади. Худди бу масалада гаплашиши мумкин эмасдек. Муқаддас Калом шундай дейди, “Унга ишонганлар абадий ҳаётга эгадирлар. Ундан паноҳ топмаганлар эса, Худонинг адолати, донолиги, қудрати ва ғазаби – гуноҳга нисбатан қаттиқ нафрати булути остида яшайдилар”. Худо гуноҳкорлардан нафратланмайди, У гуноҳдан нафратланади. Унинг гуноҳдан нафранланишининг сабаби бор. Чунки гуноҳ барбод қилишини, у теккан ҳамма нарсани ҳар доим барбод қилишини билади. Бу вайронагарчилик то Худо Ўзининг қутқариш қудрати билан бизни гуноҳдан озод қилмагунча давом этади. Шу жойида сизда савол туғилиши мумкин… “Демак сизнингча, мен Исо Масиҳга ишонмаганим учун Худонинг ғазаби остида яшаётган эканманда?”

Narrator 2 Йўқ, мен фақат Исо Масиҳнинг сўзларини айтяпман ҳолос. Бу ҳақида Исо Масиҳ Юҳанно 3 боб 33 оятда гапирган. Масалан, Римликларга 1 бобни бир дақиқага очиб биринчи бобда Каломга қулоқ солиб Павлус бу ажойиб мактубни қутқарилиш ҳақида қандай бошлаганини эшитамиз. Ўн саккизинчи оятда шундай ёзилган, “Барча фосиқлигу адолатсизлик устига самодан Худонинг қаҳри ёғилади, чунки инсонлар ўз адолатсизликлари билан ҳақиқатга тўсқинлик қиляптилар”, (Римликларга 1:18) Яъни унинг айтишича, Худованд Ўзининг ғазабини намоён қилди. Уни рад қилганлар, Унга қарши исён қилганлар, Ундан айрилиқда яшайдилар, чунки Худонинг ғазаби остида яшашни ўзлари танладилар. Бу унчалик кенг тарқалган оят эмас, чунки одамлар бу оятни ёқтирмайдилар. Кўпчилик имонлилар фақат Худонинг севгиси ҳақида эшитишни исташади.

Narrator 1 Албатта, Худо сизларни шубҳасиз севади. Аммо сиз Худонинг ғазаби ва Ўз муҳаббатини изҳор қилиш, яъни бизни ўз гуноҳларимиздан қутқариш, озод қилиш ва исмларимизни Қўзининг Китобига ёзиб қўйиш ҳамда ваъда қилинган абадий ҳаётни беришни исташи қанча қимматга тушганини билмагунингизча, Худонинг севгисини тушунолмайсиз. Ҳаворий Павлус ўз яҳудий биродарларининг Худо билан муносабат қилганлари учун эмас, айнан шундай яҳудий бўлганлари учун Худо томонидан қандай қабул қилинганлари ҳақида айтган гапларига шундай жавоб беради. Мана унинг жавоби, “…Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?! “ Аммо сен ўжарлик қилиб, гуноҳларингдан тавба қилмаяпсан. Худонинг адолатли ҳукми аён бўладиган қаҳр–ғазаб кунида бошингга тушадиган жазони янада кўпайтиряпсан;

Narrator 2Биласизми, инсон Худога қарши исён қилиб, гуноҳ ичида яшашни танлаганида, у Худонинг ғазабини ўз бошига тўплаётган бўлади. Улар ғазабдан қочмаяптилар, аксинча уни тўплаяптилар. Билиб туриб нопок ҳаётда, Худога исён қилиб, алдов ва виждонсизлик билан яшаётганлар Худо ғазабидан қочиб қутулолмайдилар. Улар доим бошларига Худонинг гуноҳга нисбатан ғазабини йиғишади, бу – Худонинг ғазаби уларнинг устида эканлигини англатади, дейди Павлус. Бу ҳаёлингизга келганида, бу ҳақида яхшилаб ўйлашингиз керак. Гуноҳга Худованд жуда жиддий қарайди, шунинг учун ҳам У ғазабини Ўзига қарши исён қилганлар устига сочади. Биз кўп одамлар гуноҳни унчалик катта муаммо эмас деб биладиган жамиятда яшаймиз. Муқаддас Каломнинг ҳеч қаерида Исо Масиҳсиз жаннатга бориш мумкин деб ёзилган оят йўқ. Ҳеч ким Исо Масиҳсиз Худонинг ғазабидан қочиб қутула олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top