3:22

Худонинг мадади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Атрофимизда турли ҳолатлар ва қийинчиликлардаги одамлар шу қадар кўпки, уларнинг ҳаётида Худо қандай ишлагани ҳақида эшитсангиз, беиҳтиёр Худонинг қудратига, “Тассанно”, деб юбоганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз. Бу синглимиз пул топиб ота-онасига ёрдам қилиш учун чет элга кетгани ва у ерда Худонинг ҳимояси ва мададини кўргани ҳақида шундай дейди. “Мен Худони таниганимга қарамай, ҳали Унинг иродаси қаердалигини билмасдим. У билан қандай муносабат қуришни ҳам ўрганмаган эдим. Ота-онамни ва ўзимни ҳам боқиш учун Россияга ишлашга кетдим. Ёшлигимдан ўғил бола характерли бўлганим учун, бориб ўзимга ўхшаган одамлар билан танишиб, иш топишга қийналмадим. Аниқроғи Худованд мени иш билан таъминлади. Бир ошхонага идиш ювувчи ва тозаловчи бўлиб ишга кирдим.

Narrator 2 Квартира топишим ҳам қийин бўлмади. Мен уч хотин бирга турадиган квартирага тўртинчи бўлиб жойлашдим. Квартира пулини ўртада бўлиб тўлашга келишдик. Ҳали келганимга кўп бўлмай, ишдан квартирага келгач, қорнимда қаттиқ санчиқ турди. Аёллар тепамда парвона бўлишди. Дори ичдим, таъсир қилмади. Мени докторга боришга ундашарди. Мени эса докторга беришга пулим йўқ. Шунга уларнинг гапига рози бўлмай, кечаси билан оғриқдан азоб чекдим. Эрталабга яқин, хушимдан кетибман. Хонадагилар эса, тез ёрдамга қўнғироқ қилишибди. Кўзимни очсам, мени касалхонага олиб кетишяпти. Мен ўша ётган ҳолимда ҳам, касалхонага бормайман, пулим йўқ, деб зўрға гапира олдим. Касалхонада мени текишириб, операция қиладиган ва кўричагимни олиб ташлайдиган бўлишди. Доктор олдимга кириб бу ҳақида ҳабар берди. Мен эса ундан уйга кетишга рухсат сўрадим.

Narrator 1 Докторнинг жаҳли чиқди. “Эсинг жойидами? Кўричагингни олиб ташлаш керак деяпман, ёрилиб кетса ўласан-ку!”, Доктор, жон доктор, мени сизга ҳам касалхонага ҳам берадиган пулим йўқ”, дедим йиғламсираб. Доктор эса бунисидан ҳавотир олмасликни тайинлаб, хонамдан чиқиб кетди. Мени операция қилишди. Иккинчи куни эса бир ёши каттароқ рус аёл мени кўргани келибди. Ҳайрон бўлдим. Кейин билсам, касал бўлганим биродарларимизгача етиб борган, улар эса Россиядаги биродарларимизга хабар беришган экан. Бу аёл мен то касалхонадан чиққунимча, менга ғамхўрлик қилди. Чиқиб кетар чоғида билсам, доктор операцияни текинга қилибди. Бундан Худога, Унинг ажойиблигига бўлган ишончим яна ҳам ортти. У мени қанчалик ҳимоя қилиб, ғамхўрлиқ қилганини англадим. Касалхонадан ўша меҳрибон аёл билан бирга чиқдик, у менга ўзи борадиган жамоатнинг адресини бериб, албатта боришимни тайинлади.

Narrator 2 Квартирамга қайтдим. Ҳали ишга чиқишим мумкин эмасди. Аммо пулим ҳам йўқ. Нима қиламан? Энди қандай яшайман? Шу ўйлар билан якшанбагача, кун ўтказдим. Якшанба куни хонадошларимдан қарзга йўлкирага пул олиб ўша аёл берган манзилга бордим. У ерда Худонинг менга нақадар яқинлиги, ғамхўрлиги ва бошқаруви ҳақида эшитдим. Чўпон ваъз қилар экан, у худди бугун айнан мен учун ваъз тайёрлагандек эди. Худованднинг ҳар бир Каломи мен учун айтилаётгандек эди. Охирида ибодатга ва ёрдамга муҳтожлар учун ибодат қиламиз, деганида мен ўзимнинг исмимни эшитишга умид ҳам қилмагандим. Аммо эшитиб ҳайрон бўлиб қолдим. Ҳамма мен учун ибодат қилди. Кейин эса кимдир мен учун бир иш борлигини айтиб қолди. Бир биродар танишининг дўконига кассир кераклигини, истасам, ўша ерга боришим мумкинлигини айтди. Худо менга яна ғамҳўрлик қилаётганини сездим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top