3:37

Худо қутқарди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Атрофимизда минглаб, миллионлаб одамлар оғир дамларда Худодан олган ёрдами ва нажоти ҳақида гувоҳлик бера олишлари мумкин. Бугун шундай биродарлардан, яъни опаларимиздан бирининг нажоти ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. “Мен оилада кенжа фарзанд ҳамда ягона қиз эдим. Битта қиз ва кенжаси бўлган бўлса, жуда ҳам эрка, айтгани-айтган, дегани-деган қиз бўлган, деб ўйлашлари мумкин. Бироқ оиламизда отам жуда қаттиққўл ва шафқатсиз бўлгани учун бу фикр менинг ҳолатимга унчалик тўғри келмас эди. Қиз фарзанд бўлганим учун акаларим билан тенг ҳуқуқли бўлиш, баробар билим олиш ва институтга кириш менга осон бўлмаган. Ҳар доим ўзим учун таёрланган нарсани курашиб, қийинчиликларни енгиб ўтиб, олишимга тўғри келган. Институтни битириб, ишлаётган пайтларим эди. Шунда бир ажойиб эркакни учратдим.

Narrator 2 У менга жуда ҳам меҳрибон, эътиборли ва ғамхўр эди. Ҳамма қизлар орзу қилганидек, мен ҳам у менинг орзуимдаги шаҳзода деб ўйладим. У атрофимдаги дўстларимга ҳам ёқди, ота-онам билан танишгач, ота-онам ва қариндошларим ҳам уни ёқтириб қолишди. Тез орада шу эркакка турмушга чиқдим. У менга турмушга чиққанингдан кейин, ишлашинг шарт эмас, ҳамма муҳтожликларингни ўзим қондираман. Сени ўзим боқаман”, деди. Тўйимиз бўлганидан кейин ота-онам яшаётган шаҳардан бошқа четроқ, кичикроқ шаҳарга кўчиб кетдик. Унинг аввалги турмушидан болалари бор эди. Улар ҳам биз билан яшарди. Аста-секин, у менга бақирадиган, қўлига илинган идишларни отиб синдирадиган бўлди. Агар унинг гапига қулоқ солмасам, болаларга шикаст етказишини айтиб, менга таҳдид қилишни бошлади. Мен унга турмушга чиққанимдан кейин ишламайдиган бўлганим етмагандай, менинг ҳамма жамғарган пулларимни олиб қўйиб, ўзим ишлаб топиб сотиб олган машинамни ҳам сотиб юборди.

Narrator 1 Шундай қилдики, мен фақат унга муҳтож бўлишим керак эди. Ҳар қадамда ундан пул сўрашим, бирор жойга чиқишим керак бўлса, фақат у келганидан кейин унинг машинасида чиқиб келишим мумкин эди. Баъзида у ўзини узоқроқ жойга бир-икки кунга кетаётгандек кўрсатиб, шу кунлар давомида мени узоқдан туриб видеога олар экан. Менинг ҳар бир қадамимни видеога олиб, мени кузатарди. Албатта ўша пайтда мен буни билмасдим. Бир куни у келиб мени уриб, кўзойнакларимни синдириб, икки кун уйга қамаб қўйди. Кейинги уч йил ҳам мана шундай аҳволда ўтди. Шундай кунларнинг бирида қўлимга қаердандир Муқаддас Калом тушиб қолди. Аввал Исо Масиҳ деган пайғамбар ҳақида бир-иккита танишларимдан эшитган эдим. Шунда биринчи марта Муқаддас Каломни очиб ўқий бошладим. Ўқиганим сари у менга ўзим орзу қилган умидни берарди.

Narrator 2 Мен азборойи шу ҳолатимдан қутулиш учун Худонинг Каломини чанқоқлик билан ўқишни давом эттирдим. Ҳар сафар ўқиганимда Худонинг Ўзи менга оятларнинг маъносини очиб бераётгандай эди. Мен бу ҳақида бировдан сўрашга имконим бўлмаган, эҳтимол Худо шунинг учун ҳам Ўз нажотини шахсан Ўзи менга очиб берган бўлса керак. Энди ибодатларимда Худога Исо Масиҳ номи билан мурожаат қиладиган бўлдим ва кутилмаган бир тарзда Худо уларга жавоб берарди. Худо ибодатларимга бераётган жавобларини кўриб, мени эшитишига, мени Китобда ёзилганидек севишига амин бўлдим. Шунда менинг ички борлиғим қувватланаётганини, руҳан кучли ва дадил бўлиб бораётганимни сездим. Ҳаттоо тавба қилиш ибодатини қилмаган бўлсам-да Худо менинг ҳаётимга Ўзининг Каломи билан кириб келди ва мени оиламдаги азоблардан қутқарди. Биродарлар, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан ягада кўпроқ гувоҳликларни топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top