3:43

Худо қутқарди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун бир биродаримизнинг ўз оғзидан эшитган гувоҳликни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қиламан. Худованд ҳар ким кўтара оладиганидан ортиғини бермаслигига шунда тўлиқ амин бўлдим. У ҳикоясини шундай бошлайди. “Мен Худони таниганимдан шундай хурсандман-ки, агар У бўлмаса, ҳаётим дўзах ва ўзим руҳий касалликка чалинган бўлардим. Мен ҳозир сизларга Масиҳга қандай келганим ҳақида эмас, қандай қилиб Худо мени хатардан сақлаб қолгани ҳақида гапириб бермоқчиман. Бундан бир неча йил аввал эрим автобус ҳайдарди. У бизнинг ягона боқувчимиз эди. Мен имонли бўлган бўлсамда, ҳали эрим бунга ишонмас, атрофида бемаза одамлар жуда кўп эди. У деярли уйда бўлмас, умри йўлда ўтарди. Бир куни унинг наркотик билан шуғулланадиган одамлар билан ўралашиб қолганини сездим. Унга айтган гапларим ҳам, уйда бир неча марта у билан айтишганларим ҳам фойда бермади.

Narrator 2Мен тинимсиз у учун ибодат қилардим. Шундай бўлдики, эрим умуман ишламай қўйди. Уни ишдан ҳайдашди. Кейин у керакли дозасини олиш учун уйдаги нарсаларни олиб чиқиб сота бошлади. Уйимда деярли ҳеч нарсам қолмади. У ишламагач, мен ҳомиладор аҳволимда бировларнинг уйига бориб ишлаб пул топиб болаларимни боқа бошладим. Аммо бу ҳам зўрға етарди. Шундай кунларни бирида катта қизим Россияга бориб ишлашга ва дадасининг қарзларини тўлашга қарор қилди. Мен йўқ деёлмасдим. Чунки аҳволимиз бунга йўл қўймасди. Фақат Худога ибодат қилишдан бошқа иложим йўқ эди. Қизим қишлоғимиздаги Россияга бориб ишлайдиган аёллар билан бирга яна қарз олиб ишлашга кетди. Мен энди қизим ва эрим учун тинимсиз ибодат қилиб рўза тутардим. Тез орада қизим ресторанда идиш ювувчи бўлиб ишга кириб, бизга пул жўната бошлади. Дадасининг қарзларидан қутулдик. Унинг ўзи ҳам бир яхши йигит билан танишиб, турмушга чиқди.

Narrator 1 Куёвим ҳамма ҳаражатларни ўзи қилди. Худога шукурки қизим ҳозир бахтли ва Худонинг ҳимояси остида. Аммо эримни наркотиклардан қутқариш жуда қийин бўлди. Бир куни тонгда туш кўрдим. Тушимда Исо Масиҳ менинг тепамга келиб, мени уйғотаётган экан. “Гулсара, тур. Қизим Гулсара тур!”, мен кўзимни очдим. Очсам эрим менинг билагимни маҳкам боғлаб унга наркотик жўнатиш арафасида турган экан. Қўрқиб кетдим. Бақирдим. У мени ҳам игнага ўтирғизиб, ўзи каби наркоман қилиб қўйишни режа қилган экан. У билан қаттиқ уришдим. Уни уйдан ҳайдадим. “Энди бунга дош беролмайман, Худойим. Бу одамни Сен ўзгартирмасанг, мен ўзгартиролмайман,” деб ибодат қилдим. Ундан воз кечдим. Мен энди кучсиз ва ожиз эдим. Эримни Худонинг ҳукмига топшириб, ҳар кунлик ишимни давом эттириб, болаларимни бировнинг уйида хизмат қилиб бўлса ҳам боқишга қарор қилдим.

Narrator 2 Жамоатга бориб, биродарлардан ҳам биз учун эрим учун ибодат қилишларини сўрадим. Кўпчилик бўлиб рўза билан ибодат қилишга қарор қилишди. Мен эса Худонинг ишлашини кутдим. Икки ҳафтадан кейин эрим кечаси бир аҳволда уйга кириб келди. Касалманд, уришган бўлса керак, баъзи жойлари кўкарган ва шилинган ҳолда кириб келди. Худо менга “Эрингни қабул қил. Уни Мен қабул қилганман”, деди. Мен уни ювинтирдим, овқатлантирдим. Уни ювинтириб, овқатлантирар эканман, бир оғиз ҳам гапирмадим. Фақат ичимда у учун ибодат қилардим. Дам олиб бўлгач, у йиғлаб мендан ёрдам сўради. “Гулсара, мени сендан бошқа ҳеч кимим йўқ. Мен учун Худойингдан сўра. Менга ёрдам беринглар. Мен бундай яшашни истамайман.”, деди. Шундан сўнг биродарлар билан уни даволатишга қарор қилдик. Россияда эри билан ишлайдиган қизим ҳам ёрдам беришга рози бўлди. Бир йил уни докторда даволатдик. У бутунлай соғайиб кетди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top