MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Ҳар бир одамнинг дилида минглаб балки ундан ҳам кўпроқ орзу-истаклари бўлади. Имонлида ҳам шундай. Аммо имонлининг истаклари Худога ёқмаса-чи? Бу ҳақида суҳбатимиз давомида билиб оласиз. Истакларингиз ҳаётингизнинг ҳар бир қисмига – соғлигингизга, вақтингизга, Худо билан муносабатингизга, ҳуллас ҳаётингизнинг ҳар бир қисмига ўз таъсирини кўрсатади. Сизнинг кўнглингиздаги энг катта истак нима? Нимани бошқа нарсалардан кўра кўпроқ ҳоҳлайсиз? Бу пул билан боғлиқми? Соғлиғимизга алоқаси борми? Муносабатларимизга алоқадорми? Ҳаммамизнинг ҳам истакларимиз бор, буни ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, чунки Худо бизга ҳоҳиш-истаклар берган. Ҳақиқат шундаки, агар Худо бизга ҳоҳиш-истак бермаганида, ҳаётда кўп нарсаларга эришолмаган бўлардик.

Narrator 2 Бир инсоннинг бошқа бир инсонга бўлган истаги уларни эр-хотин қилиб бирлаштиради. Моддий томондан ҳам етук бўлишни истаймиз, чунки бу истак инсонларни қаттиқ меҳнат қилишларига сабаб бўлади. Демак, бизнинг ҳоҳиш-истаклаимиз жуда кўп. Бу истакларимиз баъзан яхши, баъзан эса йўқ. Одамлар кўпинча Муқаддас Каломдаги баъзи оятларга эътибор қаратиб, бошқа оятларни унутиб қўйишади. Улар диққат қиладиган оятда “Худо кўнглингдаги орзуларингга етказади”, дейилган. Шунинг учун одамлар шундай дейди: “Мен бу нарса учун ибодат қилиб, қаттиқ ҳаракат қиляпман. Худо ҳам кўнгил исталарингга етказаман, деган ва мен Худо буни амалга оширишини кутиб турибман”. Лекин ўша оятни бошқа қисми ҳам бор ва биз бугун сизлар билан ўша қисм ҳақида сухбатлашмоқчимиз. Чунки Худонинг ҳам биз учун истаклари бор.

Narrator 1 Ҳаётимиз учун ҳам қандайдир истаклари бор. Ҳўш, ҳаётимизнинг асосий қисмини ташкил этадиган бундай истакларга қандай эришиш мумкин? Унутманг, ҳоҳиш қанчалик кучли бўлса, унга эришиш учун қаттиқ ҳаракат қиласиз ва натижада вазиятни назорат қилиш васвасасига тушасиз ҳамда орзуингизга етиш учун нотўғри йўлга кириб кетишингиз ҳам мумкин. Кўнгил истакларингиз рўёбга чиқиши ҳақида Худо нима деган? Бу саволга Муқаддас Каломдангина жавоб топишимиз мумкин. Забур 36 боб 1-8 оятлар шундай дейди: “Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга хасад қилмагин, Улар майсадай тезда қуриб қолади, ям-яшил ўтдай тезда сўлиб қолади. Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, шу юртда яшаб, ҳаловат топгин. Эгамизни ўзингни шодлигинг деб бил, кўнглингдаги орзуларингга У етказади. Йўлларингни топширгин Эгамизга, ишон Унга, У мадад беради.”

Narrator 2 Эътибор қилдингизми, Худованд йўлларингни, шу жумладан истакларингни ҳам Худовандга топшир, дейди. Шундай қилсак, нима бўлади? У бизни истакларимизга етказадими? Оятларнинг давомини эшитинг. “Солиҳлигингни У тонг каби порлатади, ҳақлигингни кундузги қуёш каби қилади. Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, фосиқ ниятларин амалга оширганларга. Ғазабдан ўзингни тий, қаҳрдан қайтгин, ич-этингни ема, бу фақатгина зарарга олиб боради”. Истакларимиз рўёбга чиқишида Худо қандай йўл тутади? Сиз йўлларингизни, ўзингизни истакларингиз билан Худованда топширганингизда, Худованд сизни ўзгартиради. Табиийки, истакларингиз ҳам ўзгаради. Худога бутунлай ўзини топширган одамнинг истаклари ҳам Худоники билан бир хил бўлади. Худонинг иродасига қарши бўлмаган истак албатта амалга ошади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top