3:27

Муқаддас ёзувлар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Яна сиз, азизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан миннатдормиз. Худованд ўз йўлларини ва талабларини Муқаддас Китоб орқали очган ҳолда биз, масиҳийлар билан суҳбатлашади. Муқаддас Китобни ҳар сафар ўқиётганимизда: Бу менга нимани ўргатди? — деб фикрлаб кўриш ҳар биримизга катта ёрдам беради.

Бу парча Худо ҳақида бирон янги нарсани ёки бўлмаса ҳаётингда ўзгартиришинг керак бўлган айрим нарсалар ҳақида сенга гапиряптими? Худованднинг хислатларини ва ҳаётингдаги Унинг мақсадини қанчалик кўп ўрганганинг сайин Худованд бу билимлардан сени онгингни, юрагингни ва иродангни ўзгартиришда фойдаланади.

Сен Унинг иродаси бўйича ўйлашни ва ҳаракат қилишни бошлайсан. 2 Тимутий мактубининг 3 боби 16 ва 17 оятларида шундай ёзилган: “Ҳар бир Муқаддас ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади”.

Азизлар, инсонлардан ҳеч ким ўз кучи билан ҳаракат қилиб ўзгара олмайди. Бундан ташқари, инсон ўз кучи билан минг бора ҳаракат қилса ҳам, Худованднинг талаблари бўйича яшай олмайди. Ҳар биримиз Худованднинг ёрдамига муҳтожмиз. Шундай экан, нима учун Худованддан ёрдам сўрамаслигимиз керак?!

Худованд учун яшашимизда ва хизмат қилишимизда нимаики керак бўлса, барчасини У беради. Ибронийларга мактубнинг 4 боби 16 оятида шу ҳақида гапириб ўтилган. Келинг, азиз тингловчилар, ушбу оятни биргаликда ўқиб кўрсак: “Шундай экан, илоҳий марҳаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун, Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик”.

Ибодат — ҳар бир масиҳий учун жон ато этувчи кучдир. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам вақтини Самовий Отаси билан ўтқазишга муҳтож эди. Агар шу нарса Раббимизга шунчалик зарур бўлган бўлса, демак, ибодат қилиш ҳар биримизга шунчалик зарурдир. Худованд билан кучли мулоқотда бўлиш — турли васвасалар келганида ҳам унга қарши тура олишимиз учун катта ёрдам беради.

Худованд билан бирга бўлган масиҳий ҳеч қачон енгилиб қолмайди. Бу учун эса ҳақиқий тартиб-интизом зарур бўлади. Чунки васваса доимо ўзига жалб қилади. Лекин, азизлар, Муқаддас Китобда ҳар биримизни кайфиятимизни кўтарадиган бир оят бор. Ушбу оят 1 Коринфияликларга мактубининг 10 боби 13 оятида баён этилган: “Бошингизга оддий инсонавий васвасадан бошқа васваса келмаган.

Худо эса содиқдир. У кучингиздан ортиқ васвасага тушушингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради”. Азиз радио тингловчилар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, яна бир бор интернет сайтимизни сиз, азизларга, эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com Хайр .

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top