3:52

Имон билан сўраш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўтган сафар сизлар билан сабр-тоқат қилиш бизни Худо тайин этган топшириқларни бажаришга тайёрлаши ҳақида билиб олдик. Яъни Худо биздан талаб қилаётган, Худо биздан қилишимизни истаётган вазифаларни бажаришимиз учун бизни тайёрлайди ва ҳаётимиздаги қийинчиликлар орқали бу вазифаларни бажариш учун энг муносиб бўламиз ва бу қийинчиликлар орқали Унга ишонишни ўрганамиз. Каломда айтилишича, Худога қандай ишонишни билишимиз учун бизга донолик керак. Буни назарда тутиб, Ёқуб шундай деган: “Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо саҳоват билан, беминнат беради.” Худо уларни қўрқитмайди ёки уларнинг ёнига келиб, нима учун буни қилмадинг, демайди. Бироқ саҳоват билан, мўл-кўл берилади, деб айтяпти. “Шу боис … имон билан сўранг.

Narrator 2 Иккиланманг, чунки … ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўҳшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади.” Бу оятда ёзилишича, тўлқинга ўхшаб тебраниб, шубҳа қилсангиз, Худодан бирон нарса оламан деб умид қилманг. Шундай қилиб, буларни назарда тутган ҳолда савол берайлик… Денгиз тўлқинига ўҳшаб тебраниш деганда нимани назарда тутяпти? Яъни имонда тебраниш дегани нима? Тебранадиган имон шундай дейди: Биламан, Худо буни қила олади, менимча У буни қилади, эҳтимол У буни амалга оширар, ҳа, ишонаман У буни қилади. Аниқ билмайман, лекин умид қиламан, шундай деб ўйлайман, олдинлари У буни қилган, лекин ҳозир ишончим комил эмас. Хўш, сўраётган нарсангиз Худонинг иродаси эканини аниқ билиб туриб неча марта ибодат қилиб Худодан сўрагансиз? Баъзида Худо билан муносабатимизда қанчалик шубҳаланишимизни англамаймиз.

Narrator 1 Ибодатда ҳам имонда ҳам шубҳаланамиз. Аввалига “Ҳа, Худо ибодатимга жавоб беришига ишонаман” деймиз. Лекин бироз вақтдан кейин шубҳаланиб қоламиз. Яъни денгиз тўлқинига ўҳшаб тебраниб қоламиз. Худонинг ажойиблигига ва Исо Масиҳга ишонган, ўзини имонлиман деб юрган жуда кўп одамларда мана шу нарса одат бўлиб қолган. Нима учун тўлқинга ўҳшаб тебранаверамиз? Ҳаётда ҳамманинг ҳолати ҳар хил, лекин ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, сиз бир вазиятда бошқасидан кўра кўпроқ шубҳаланасиз. Яъни бир нарсада бошқасига қараганда кўпроқ шубҳаланасиз. Мисол учун, адашган, гуноҳ ичида яшаётган яқин кишиларингизни қутқаришини сўраб, Худога ибодат қиляпсиз. Шунда кимдир сизга: “Худо уларни қутқаришига ишонасанми?” деса, сизда ҳам шубҳа уйғонади. Шундай бўлса керак, уларни қутқариши учун ибодат қиляпман ва менимча Худо уларни ҳам қутқаради, лекин ишончим комил эмас, дейсиз.

Narrator 2 Аммо Марк 11 боб 24 оятда шундай деб ёзилган, “Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади.” Шошманг, бу хато бўлса керак, дейишингиз мумкин. Лекин бу хато эмас. Қулоқ солинг. Бу ерда айтилганки, ибодат қилганда нимани сўрасангиз, аллақачон олдим, деб ишонинг. Сиз уларни аллақачон олдингиз ва сиз ишонган нарсалар сизга берилади. Мана шу етук имондир. Муқаддас Каломда суст имон ва буюк имон ҳақида ёзилган. Исо Масиҳ ҳам “Эй имони сустлар” деган гапни ишлатган. Яна буюк имон ҳақида ҳам гапирган. Ёқуб китобида ҳам имонимизнинг мукаммаллиги ҳақида гапиради. Имонимизнинг мукаммаллиги шундаки, Худо айтганларининг яхшилигига ишонаман ва У Ўз айтганларини амалга оширишига шубҳа қилишимга ҳеч қандай асос йўқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top