3:12

Юлдузли тун 02 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Эсингизда бўлса ўтган сафарги дастурда, Зоҳир тепаликка чиқиб олиб, дадаси Иброҳим пайғамбар ҳақида айтиб берган ҳикояни эслаган жойида тўхтаган эдик. Келинг, ҳикояни давом эттираман.

Зоҳир ўзи билан ҳеч нарса қилолмас эди, унинг қўлидан келган нарса фақат ажойиб юлдузларга тикилиш эди. Кечаларнинг бирида, унинг додаси, Худонинг Иброҳимга худди шунга ўҳшаш кечаларнинг бирида берган ваъдаси ҳақида айтиб берган эди.

Иброҳимнинг вориси бўлмаган эди, ва у Худога савол беради. Шунда Худо унга юлдузларга қарашни ва қўлидан келса уларни санашни айтади. Худо унга сенинг наслинг ҳам, шу юлдузлар каби чексиз бўлади деб ваъда қилган эди. Зоҳир, Иброҳим Отамиз қандай қилиб бу юлдузларни ҳатто санашни бошлаган экан деб, ҳаёл суриб ўтирарди. Чодирларга қайтиш вақти келиб ўрнидан турганида унинг кўзлари осмондаги юлдузлардан, чодирлар ёзилган водийнинг гулҳанларига назари тушади. Олдида ёзилган водийнинг санаб бўлмас гулҳанлари Иброҳим пайғамбарнинг фарзандларини билдирар эди. Ушбу гулҳанларнинг кўлдаги акси осмондаги юлдузларнинг аксига ўхшар эди. Зоҳир буларни кўриб, Иброҳим пайғамбарнинг умиди рўёбга чиққании билар эди.

Шу йўсин, Зоҳир ўзини ҳам, ушбу ҳали ҳам очилаётган ҳикоянинг бир қисми эканини билар эди. Азизлар, бугун сизга айтиб берган ҳикоядаги ҳақиқатлар ҳақида фикр мулоҳаза қилишингиз учун баъзи саволларни сизга бериш истагидаман. Саволлар қуйидагича. Ушбу ҳикоя Мусо пайғамбар баён этган Таврот даврига мосдир. Таврот китоби, Довуд пайғамбарнинг Забур китоблари ва ҳазрати Исо Масиҳ ҳақидаги Инжил китоблари Муқаддас Китобларга киради. Менга шуни айтингчи, Зоҳир ўзини ҳам, ушбу ҳали ҳам очилиб бораётган ҳикоянинг бир қисми эканини ўйлаган эди. Нима учун Зохир айнан шундай ҳаёлга борди?

Сизга ҳавола этилаётган ҳикоялар Худо ҳақидадир, ва Худонинг одамзод билан бўлган муносабати ҳақидадир. Буларнинг ҳаммаси Худо Каломига асосланган. Ушбу Каломга асосланган ҳикоялар бизга Худонинг нақадар ажойиб экани ва яратган одамзодини қанчалар севишини намойиш этади. Менга шуни айтингчи, сизнинг ҳаётингизда, Худонинг ҳали ҳам иш олиб бораятганини ёки ҳали ҳам ҳаётда амал қилишини ифодаловчи ҳикояларингиз борми? Қуйидаги саволларга жавоблар топсангиз, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг.

Бордию ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, қуйидаги сайтнинг онлайн кутубҳонасидаги кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар тўплами сизнинг ҳизматингиздадир. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top