3:37

Ишончсизлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Матто 13 боб 58 оятда шундай ёзилган, “Одамларнинг ишончсизлиги туфайли, Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсатмади.”

Сизнинг ҳаётингизда Худонинг мўъжизалари бўлганми? Йўқ, дейсизми? Унда қулоқ солинг, ҳаётингизда мўъжизалар содир бўлишига нима тўсқинлик қилишини биласизми? Худо менинг ҳаётимда мўъжиза қилишни истамайди, дейишингиз мумкин. Лекин сиз буни қаердан биласиз? Сиз Унга йўл бермасангиз, ҳаётингизда нималар қилишни ҳоҳлашини сиз қаердан биласиз? Барака олишга тайёр бўлмагунингизгача ҳеч қандай барака олмайсиз. Солиҳ ҳаёт кечириш ва мустаҳкам имон орқали Худо сиз учун тайёрлаб қўйган барча нарсаларга эга бўласиз. Бу жуда оддий. Худонинг баракаларига қандай эришаман, дерсиз. Солиҳ ҳаёт кечириш, яъни Худога итоат қилиш, имонда мустаҳкам туриш, ҳар қандай вазиятда ҳам Унга ишониш, Унга умид қилиш орқали эришасиз.

Narrator 2 Каломда ҳам “… ишончсизлиги туфайли …мўъжиза кўрсатмади” деб ёзилган.

Шундай қилиб, савол туғилади… Буни баҳоси қанча? Ёдингизда бўлсин, сиз билан биз нажотга эришган пайтимизда жуда кам нарса билиб улғайганмиз, шунинг учун ибодат қилишни ўрганганмиз. Баъзан нотўғри нарсаларни сўраб ёки оғзимизга келганини айтганмиз ва Худо ибодатимга жавоб бермади, демак У мени эшитмаяпти, деб ўрганганмиз. Масиҳий ҳаётга қадам қўйиб, кўп йиллардан бери Масиҳий бўлганимизга қарамасдан, Худо бизни шундай нарсаларни қилишга даъват қиладики, бу нарсалар биз учун ниҳоятда катта ва имконсиздек кўринади, шунда биз “Бунга ишончим комил эмас, лекин умид қиламан” деймиз. Худо мен Сенга ишоняпман, деймиз. Шундай пайтлар бўладики, биз дуч келган қийин вазиятларда ҳам Унга ишонишга чин юракдан ҳаракат қилаётганимизни кўради.

Narrator 1 Бу вазиятда Худо бизнинг ишончимизни тўғри баҳоламаётгандек кўринади, лекин У бизнинг ҳаётимиздаги улуғ мақсадини амалга ошириш учун Ўз меҳр-шавқати ва инояти билан шубҳаларимизни ва курашимизни ёнлаб ўтади. У эътиборсизлик қилмайди, инояти ва меҳр-шавқати билан ёнлаб ўтади, бизга иноят ва меҳрибонлик қилади. Орзу-истакларимизни рўёбга чиқаради, сўраганларимизни беради, ҳатто ўша пайтда бироз ишончсизлик қилган бўлсак ҳам. Худо буни тушунади. Баъзи вазият ва ҳолатларда муаммо анча катта бўлади. Баъзида бундай ҳолат сизнинг ҳаётингизда ҳам бўлиши мумкин ва бу ҳол ким учундир катта муаммо бўлмаслиги мумкин, лекин сизнинг ҳаётингизда, сизнинг ҳолатингизда оилангиз учун катта муаммо бўлиши мумкин. Бу муаммони қанчалик кичрайтиришга, камайтиришга ёки юмшатишга ҳаракат қилманг – барибир у катталигича қолаверади.

Narrator 2 Шунда қарор қилишингизга тўғри келади. Бу вазиятда Худонинг айтганларига қулоқ соласизми, Унг ишонасизми, У айтгандай қиласизми ёки таслим бўлиб, баракадан қуруқ қоласизми? Биздаги вазият нафақат бизни, балки бошқаларни ҳам имонда ўсишига сабаб бўлади. Чунки улар ҳам Худо бу вазиятда нималар қилишини кўрадилар. Шундай қилиб, арзимас нарсалар сизни шубҳага солишига йўл қўйманг, чунки ҳаётда катта муаммолар ҳам учрайди. Шундай пайтларда “умид қиламан, эҳтимол шундай бўлар, фикрим шунақа” дейишга одатланиб қолган бўлсангиз, катта муаммога учраганда таслим бўласиз ва ҳаётингизда улкан марҳаматдан бебаҳра қоласиз. Агар имонда шубҳаланиб, таслим бўлсак, бунинг оқибатини бошқалар ҳис қилишади. Чунки сиз капсулада яшолмайсиз. Биз Масиҳнинг танасимиз. Жамоатингиз, дўстларингиз ва оила аъзоларингиз Худо сизнинг ҳаётингизда нималар қилишини кузатиб туришади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top