3:55

Инжил дарси 30

MP3

Ваҳий – Худонинг иродасининг ёки қандайдир илохий ҳақиқатнинг ғайритабиий равишда Худо томонидан очиб берилишидир. Одамлар доим Худони билишга ва Уни тушунишга интилганлар. Лекин, оддий инсонавий харакатлар ёрдамида Худонинг ишларини очиқ кўриб бўлмайди. Биринчи Коринфликларга мактубининг иккинчи боби тўққиз ва ўнинчи оятларида шундай ёзилади.”Инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган. Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди”. Муқаддас Китоб – Худодан келган ва Худо ҳақидаги ваҳийдир, чунки у Худодан чиққан ва Худо ҳақида ҳикоя қилади.

Худо Ўзи ҳақидаги ваҳийни Ўзининг Каломи орқали хар биримизга беряпти.

Масалан Муқаддас каломдан шундай оятларни ўқишимиз мумкин.

“Булар эса Исо – Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган” Юҳанно 20 боб 31 оят. Бу оятлардан ташқари. Лука китобининг 24 боби 27 оятида “Шундай қилиб, Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади”-деб айтилган. Албатта шу оятлар орқали биз билишимиз мумкинки Раббимиз ўзи хақида бир неча йил олдин башорат қилинган вахийлар хақида ва шу вахийларнинг амалга ошаётганлиги хақида гапирмоқда. Худованд Ўзи ҳақидаги ваҳийни тирик Калом бўлган Ўзининг Ўғли Исо Масиҳ орқали беради. Бу гапимизнинг исботини биз яна муқаддас калом орқали кўришимиз мумкин.

Масалан Юханно мактубининг биринчи бобида шундай ёзилган оятларни ўқишимиз мумкин: “Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди. Азалданоқ У Худо хузурида эди. Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик; Отаси ҳузуридан келган, марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган ягона Ўғилнинг улуғворлигини кўрдик” Бундан ташқари Ибронийларга мактубининг 1 боби 1 ояти хам шу хақида бизга гувохлик беради. “Худо қадимда бир неча марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали ота-боболаримизга гапирган эди. Охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди”

Албатта Муқаддас китобсиз хеч қандай ойдинлик йўқ. Худонинг Каломи–имон ва ҳаётнинг ягона бенуқсон қонунидир. Бир киши шундай деган экан:

“Агар кимдир менга бир марта ёлғон гапирса ва кейинчалик у менга минг марта ҳақиқатни гапирса ҳам, унга қачон ишониш мумкинлигини билмайман”. Муқаддас Китоб инсонларга хеч қачон ёлғон гапирмаган. Биз Муқаддас Китобда ёзилган барча гапларга ва каломдаги хар бир сўзларнинг илоҳий ва хақиқат эканлигига тўллиқ ишонишимиз керак. Буни қуйидаги мисол билан изоҳлаймиз. Қадимги тарихшунослар, Эронлилар эрамиздан аввалги 539 йилда Бобилни ишғол қилишларидан олдинги Бобилнинг охирги шоҳи, Набонид бўлган десалар, Муқаддас Китоб бу вақтда Балтасар ўз отаси Набонид билан бирга ҳукмдорлик қилган, дейди. Археологлар Бобилда Балтасар ўз отаси Набонид билан бирга шоҳлик қилгани ҳақида гувоҳлик қилувчи лавҳаларни топишган. Бу эса Муқаддас Китобдаги ёзўвлар хақиқат эканлигини яна бир бор исботлаб беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top