Narrator 1 Ассалому алайкум. Узоқ йиллар давридаги кузатишлар давомида шунга амин бўласизки, Раббийга ўз ҳаётини бўйсундириш жараёни ёш йигит-қизларда оғир кечади. Улар олдинга қарайди ва келажак уларнинг кўз ўнгида улкан муваффақиятларга эришиш уммонидай намоён бўлади. Келажак айнан шу одам билан узвий боғланмасдан, жинсий алоқа қилмасдан, айнан шу нарсага эга бўлмасдан муваффақиятли кечмайди, деб ўйлашади ва пировардида ёшлар иблис “ажойиб ҳаёт” деб атаган жойга интилишни бошлайдилар. Ўзингиз тушунганингиздек, у ерда Худога ўрин йўқ. Иблис тавсия қилган жойга интилиш натижасида, инсонда манфаатпарастлик руҳи пайдо бўлади. Баъзида манфаатпарастлик ва таъмагирлик ҳар қандай одам учун чидаб бўлмайдиган оғир юкка айланади. Бундай вазиятда ҳар доим таъмагирлик элементи мавжуд.
Narrator 2 Олдинда албатта эга бўлиш, ишлаб топиш ва орттириш хисси бўлади. Манфаатпарастлик – бу худбинликнинг намоён бўлишидир. “Мен” ўзига керак бўлган нарсани талаб этади. Одам ўз манфаатини кўзлаб иш тутганда, бошқалар билан нима юз бериши мумкинлиги ҳақида асло ўйламайди. У ҳаттоки тана ва қалби билан нима бўлишини мутлақо ўйламайди. Манфаатпарастлик – бу бошқариб бўлмайдиган ҳавасдир, бундай ҳолат охир оқибатда одамни ўзига қул қилиб олади. Сизнинг ҳаётингизга бойлик, маъно ва обрў-эътибор олиб келиши ҳақидаги иблис таклифларининг ҳаммаси – бу хом хаёлдир. Бундай хом хаёллар саҳродаги пуч хаёлларга ўхшайди. Сиз ана шу пуч хаёллар томон бор кучингиз билан югуришга ёки эмаклаб чиқишга ҳаракат қилишингиз мумкин, бироқ сиз ҳеч қачон ўз мақсадингизга ўз кучингиз билан эриша олмайсиз.
Narrator 1 Сизнинг фикрингизга кўра, сизга ёрдам бериши мумкин бўлган нарса аслида сизни нобуд қилади. Наҳотки яхши нарсаларга эга бўлиш истаги остида бирор ёмон нарса ётса? Биз ўзимизнинг яқинларимизга энг зўр совғани тақдим қилишни хоҳлашимиз наҳотки шармандалик ҳисобланса? Муваффақиятга интилиш – наҳотки гуноҳ бўлса? Йўқ! Одам бу нарсаларсиз яшай олмаганда, муаммолар келиб чиқади. Инсон Худо билан яқин мулоқотга киришиш ўрнига, эътиборини нарсаларни сотиб олишга ва мансаб поғоналаридан юқори кўтарилишга қаратганда, муаммолар келиб чиқади. Биз ўз мақсадларимизга эришишга эътиборимизни қаратганимизда, Худо бизнинг олдимизга қўйган мақсадларни назардан четда қолдирамиз. Худо билан муносабатларимизни фақатгина биринчи ўринга қўйганимиздагина, бизни ҳақиқатдан ҳам қондириши мумкин бўлган нарсаларга эришишимизга Худо ёрдам беради.
Narrator 2 Кунларнинг бирида ёшгина бир йигит билан суҳбатлашишимга тўғри келди. У севган қизи билан аразлашиб қолганидан ниҳоятда хафа эди. Йигит қизни жонидан ҳам ортиқ севарди ва бутун ҳаётини айнан у қиз билан боғлашни орзу қиларди. Қиз уни ташлаб, бошқа йигитга эргашиб кетганда, ошиқ йигит тушкунликда қолади. Гапнинг орасида, йигитнинг барча ҳаётий режалари қизнинг хоҳиш-истаклари атрофида айланганлигини у тан олди – қизга яқинроқ бўлиш мақсадида у яшаш жойини ўзгартирди, қизнинг маслаҳатига биноан иш жойини алмаштирди, қизнинг жамоатига қатнай бошлади ва қизнинг истагига кўра, бошқача кийинишни бошлади. Тез орада қиз унга тазйиқ ўтказаётганини йигит ҳис қилди. Мен йигитдан сўрадим: “Кўчиб ўтишни ва иш жойини алмаштиришни сенга Худо маслаҳат бердими?” У режалари ҳақида Раббий билан гаплашишни ўйлаб кўрмаганини тан олди. Бизни тинглашда давом этинг, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюринг.