2:47

Туш кўриш 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан Худовандга шон-шарафлар бўлсин. Азиз биродарлар, биз ўтган маърузаларимизда туш кщриш ҳақида Худонинг муносабати қандай эканлигини эшитдик.

Бугунги маърузамизда эса Парвардигор Миср подшоҳига ва унинг хизматкорларига махсус туш берганлиги ҳақида ҳикоя қиламиз. Худованди Карим Юсуфга тушларни таъбир қилиш қобилиятини берган эди. Кўраяпмизки, қодир Эгам Ўз режасини амалга ошириш учун хар хил тоифадаги одамлардан фойдаланади. Бу инсонлар ўша даврдаги энг буюк цивилизация вакиллари Мисрликлар эдилар.

Улар ўз маданиятига, ўзига хос дунёқарашга, динига ва урф-одатларга эга бўлган халқ эдилар. Мисрликларнинг умумий қадриятлари уларнинг ҳаётга, борлиққа ва худоларга бўлган муносабатини акс эттирарди. Бу халқ вакиллари бутларга сиғинишар эдилар.

Туш кўрганларида албатта, фолбинлардан тушиларининг таъбирини айтиб беришни талаб қилишардилар. Парвардигор эса Миср подшоҳига ва унинг хизматкорларига шундай туш бераяптики, мисрлик фолбинлар бу тушларни таъбирлашга ожиз бўлиб қолаяптилар.

Ҳақ Таоло эзгу мақсадини рўёбга чиқараяпти. Иккинчи томондан эса, Эгам мисрликларга Ўз қудратини намоён қилаяпти. Тангри Таолонинг эзгу режаси — Юсуф ва унинг оиласини қутқариш.

Бундан ташқари, Юсуф орқали мисрликларга баракот бераяпти. Шундай қилиб, Юсуф Пўтифарнинг хотини туҳмат қилгани учун зиндонда ўтирибди. У қамоқдалик пайти Миср подшоҳининг бош соқийси ва новвойи фиръавнга қарши гуноҳ қилдилар.

Ўзининг бош соқийси ва бош новвойи бўлган иккала маъмуридан фиръавн аччиқланиб, уларни қаматиб қўйди. Соқчиларнинг бошлиғи Юсуфни уларга малай қилиб қўйди.

Юсуф сарой амалдорларига хизмат қила бошлади. Бир куни зиндонда ғайритабиий воқеа содир бўлди, яъни бир кечада бош соқий ва бош новвой туш кўрдилар. Кўрган тушларининг таъбирини билмай хафа бўлиб ўтирганларида, Юсуф келиб улардан ғамгин бўлишининг сабабини сўради.

Улар биз туш кўрдик, аммо тушни таъбир қиладиган кишини тополмадик, — деб жавоб беришди. Юсуф уларга: “Ахир тушларнинг таъбири Худодан эмасми? Қани менга тушларингизни айтиб беринглар”, — деб сўради. Юсуф ўша заҳоти ёшлигида Худо унга берган тушларни ва ўша тушларини таъбир қилиётган отасига, ака- укаларига айтиб берганини эслади. Азизлар, Юсуф уларнинг тушлари ҳақида нималар деганини келгуси мавзуларимизда кўриб чиқамиз. Ҳозирча эса сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top