3:36

Шодланинг!

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ҳаёт бир текис биз кутганимиздек, қийинчиликлардан ҳоли бўлган пайтда Каломда ёзилганидек, шодланиб яшаш осон. Аммо Калом бизга ҳар қандай шароитда ҳам шодланиш кераклигини айтади. Бироқ қийинчиликлар пайтида шодлана оламизми? Шундай қилиш мумкинми? Ҳа мумкин. Буни қандай қилиш мумкинлигини ҳаворий Павлуснинг ҳаётидан билиб оламиз. Биласизки, ҳаворий Павлус хушҳабар айтгани учун рим қамоқхонасида энг қийин шароитда сақланган. Қамоқ ташқарисида эса, Павлусни кўролмайдиганлар у ҳақида нотўғри гаплар тарқатиб, унинг ишларини бекорга чиқаришмоқчи бўлган. Аммо шунга қарамай, ҳаворий Павлус бизга шундай дейди, “Энди эса, эй биродарларим, Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Сизларга бир хил нарсаларни ёзаверсам ҳам зерикмайман, ёзганларим сизларни ҳар хил балолардан асрайди.” “Ҳар доим Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Яна бир бор айтаман, шодланинг!”

Narrator 2 У сиз билан менинг ҳаёлимга ҳам келмаган қийинчиликлардан ўтаётган бўлишига қарамай, нима ҳақида гапиряпти? Худода шодланиш ҳақида гапираяпти. У қаноатли бўлишни ўрганди. Нимагалигини биласизми? Чунки ҳаворий Павлус ҳаётида бўлаётган вазиятларга эмас, Исо Масиҳга диққатини қаратди. Шундай қилганини қаердан биламиз? Бу ҳақида учинчи бобда ёзилган. (1 Бутрус) У шодланиш ҳақида гапираяпти. Нега? Чунки унинг диққати Масиҳда эди. “Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат, деб билдим. Унинг ўлим пайтидаги фикр–зикри менинг ҳаёт тарзим намунаси бўлсин.” У қийин шароитда бўлганига қарамай, Худога нолимади, аксинча буни Худонинг иродаси деб билиб, бунинг оқибатида нималар келиши мумкинлигини кутди.

Narrator 2 У шундай дейди, “Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради. ” У, “Менинг ҳаётим мақсадини, диққатим нимадалигини билмоқчимисизлар?”, деб сўрайди. “Мақсадим шуки, Исо Масиҳни билай, Уни тирилтирган қудрат менинг ҳаётимда ҳам ўз кучини кўрсатсин, Масиҳнинг азобларига шерик бўлай.” Павлус нима ҳақида ўйлаганини билмоқчимисизлар? Унинг диққати Масиҳда эди. Аммо бир нарсага диққат қилинг. Энг қийин ва азобли пайтда унинг диққати нимага қаратилган эди? Унга оғриқ берадиган нарсаларга эмас, Исо Масиҳга кўз тикди. У қамоқда бўлган пайтида қамоқдаги қийинчиликлари устига ташқаридан унинг қийинчилигини ошириш учун қилган ҳаракатларига ҳафа бўлмади.

Narrator 2 У мактубини давом эттириб, “Тўғри, Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни баъзилар бахиллик ва хасадгўйлик билан, баъзилар эса яхши ният билан тарғиб қиляптилар. Қолганлар эса Хушхабарни рақобат руҳи билан, аммо нима фарқи бор? Ёмон ниятдами, яхши ниятдами, муҳими, Масиҳ ҳақидаги Хушхабар тарғиб қилинмоқда. Мана шу мени хурсанд қилади”, дейди. Қандай вазиятда эканингиз ҳам аҳамиятсиз. Сизда Худонинг Ўғлига диққатингизни қаратиш кучи бор, У сизнинг ичингизда яшаяпти ва У ҳеч қачон бу қийинчиликлардан ёлғиз ўтишингизга йўл қўймайди. У нима деган эди? “Мен сени ҳеч қачон тарк этмайман ва ташлаб кетмайман”, деган. У сизнинг ичингизда, Унинг қўллари сизни қучоқлаб олган, У сизни муҳаббати билан ўраб олган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top