3:19

Худованддан сўранг

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Охирги пайтда Ўзбекистонда хам уй жой масаласи жиддий бир кўринишга эга бўлиб бормоқда. Бирданига уй ва ерга бўлган нарх навонинг ошиб кетиши кўпчиликни ташвишга солиб қўйди. Айрим маблағи мавжуд инсонлар нарх наволарнинг ўсиб боришини кўриб ер ва уй сотиб олиш учун тиш тирноғи билан киришиб кетдилар.

Бир тарафдан олиб қарасак ушбу дўстларимиз тўғри йўл тутишганлиги шундоққина кўриниб туради. Сабаб, ўзларида бўлган бўш маблағларини керакли бўлган мулкка яъни кўчмас мулкка сарфлаяптилар. Бу эса вақти келиб ўз хосилини бериши аниқ. Бу хам бир бизнеснинг тури хисобланади. Келинг бизнес деб айтишимизнинг сабабини тушунтириб ўтайлик. Менинг бир танишим бор. Унинг марказда икки хонали квартираси бор эди.

Уй жойга бўлган нарх наволарнинг кескин ошиб кетган бир пайтида дўстим хеч иккиланмасдан уша уйини яхшигина нархга сотди, ва қўлидаги нақд пулга шахарнинг яхши районларидан битта икки хонали ва битта уч хонали квартира сотиб олди. Орадан сал вақт ўтиб иккита квартирасини хам сотиб битта икки хонали ва марказдан унча катта бўлмаган ховли сотиб олди. Буни бир саънатга ўхшатиш мумкин. Чунки хамма хам айнан шунга ухшаш олди сотти ишларини қила олмайди. Тўғрироғи қилишдан қўрқамиз.

Энди айнан шу масалага иккинчи тарафдан қарайлик. Муқаддас китобда бир масал келтириб ўтилганлиги хаммамизга маълум. Ушбу масал Луқо китобининг 12:13-21 оятгача бўлган жойда тасвирлаб берилган. Хуллас бир бой одам шундай кўп хосил йғибдики, хосилининг кўплигидан қаерга жойлаштиришни билмабди. Шунда у яна омборхоналар қуриб хосилини уша ерда сақламоқчи бўлибди. Уша бой киши хамма нарсани ўйлагану, лекин Худовандни эсидан чиқарган. Шунда Худованд бой кишига шундай дебди:

“Эй нодон! Бу кечаёқ жонинг олинади. Шунда бу тежаб қўйганларинг кимга қолади? дебди. Азиз тингловчи, биз бу масални бежиз келтириб ўтмадик. Майли, халоллик билан бойлик тўпланг, буни хеч қандай айби йўқ, лекин айнан сизга шу бойликларни ким бераётганини сира сира ёдингиздан чиқарманг. Бу эса бутун дунёнинг хукумдори, бутун бойликларнинг шохоншохи Худованд бўлади. Инсон доимо кимдандир ўзиб кетишга ва хаммадан яхши яшашга ва хамма унга қарам бўлишга интилиб яшаб келган.

Сиз эса азиз тингловчи борига шукур қилиб яшанг. Агар кўнглимиз ғуборсиз бўлса, хаётимизда Худованд биринчи ўринда бўлса, майли Ундан сўранг, сўрашга хақлимиз. Лекин Худованд Ўзи хохлаган пайтда хохлаган инсонга истаган нарсани беришига хечам шубхам йўқдир. Шунинг билан азиз тингловчи бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Келаси сафар яна радио тўлқинлар орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top