3:40

Худо ҳалқининг гуноҳи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз Муқаддас Каломни ўқир эканмиз, Худо ҳалқи неча марта Худодан юз ўгиргани, қайта қайта Худога қарши гуноҳ қилгани ва унинг оқибатларини ҳам кўрганини билиб оламиз. “Эҳ, мен Худонинг халқи ўрнида бўлганимда ҳеч қачон Худодан юз ўгирмаган бўлардим. Худонинг мўъжизаларини кўрган халқ қандай қилиб Унга қарши гуноҳ қилиши мумкин”, дейсиз. Аммо ўз ҳаётингизга назар ташланг-чи! Сиз неча марта ҳаётингизда Худонинг меҳрибонлиги, шавқати ва мўъжизаларини кўргансиз? Шундай экан, сиз ҳам ўзингиз айтганингиздай, Худонинг иродаси ва ҳукмронлиги остида яшаяпсизми? Йўқ бўлса, унда сизнинг ҳам исроил халқидан фарқингиз йўқ. Еремиё пайғамбар китобида Худованд халққа шундай дейди, “Ёқуб хонадони, жамики Исроил уруғлари, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар.

“Эгамиз шундай демоқда: Ота–боболарингиз Мендан нима айб топдилар?”

Narrator 2 Сиз ҳам ҳаётингизга қаранг-чи? Худодан узоқлашиб, нимага кўпроқ диққатингизни ва вақтингизни сарфлаяпсиз? Ҳаётингиз, вақтингиз, муҳаббатингиз ва иштиёқингизнинг энг кўп қисмини олиб қўяётган нарса нима? Ўша сиз учун бут бўлиб қолмадими? Худонинг яхшилигини, нажотини кўрган халқ, тез орада Унинг марҳаматини унутди. Худо уларга қараб шундай дейди, “Улар Менга интилмайдилар. Мен эса уларни Мисрдан олиб чиққан эдим, Чўлдан, чуқурликларга тўла саҳродан олиб ўтгандим, Зулмат қамраган қақроқ ерда олиб юрган эдим. Одам яшамаган, оёқ етмаган жойдан олиб ўтган эдим. Мен сизларни ҳосилдор юртга олиб келгандим, Меваларидан, мўл ҳосилидан енглар, деган эдим.” Худонинг шунча марҳаматига эга бўлиш, ажойиб-ку! Шундай нарса менда бўлса эди, дейсизми? Ҳаётингизга назар солинг, сизда ундан ҳам ажойиб марҳаматлар бор. Сиз фақат уларни кўролмаяпсиз.

Narrator 1 Диққат қилинг, Худонинг назари билан қаранг. Шунга қарамай, Худонинг халқи қилган ишни қилмаяпсизми? Худонинг берган марҳаматига эътиборсизлик қилмаяпсизми? Исроил халқи айнан шундай қилган эди. Каломда шундай ёзилган, “Аммо сизлар келиб, юртимни ҳаром қилдингизлар, Мулкимни жирканч бир жойга айлантирдингизлар.” Бу гуноҳлари учун Худованд бу халқни айблайди. Фақат уларнинг ўзини айбласа майли, аммо уларнинг қилган иши учун фарзандлари ҳам айбдор бўлиб қолади. Сиз ҳам фарзандингиз ёки набираларингиз сизнинг қилган ишингиз учун айбдор бўлиб қолишини истамайсиз-ку! Худованд Исроил халқига қарата шундай дейди, “Эгамиз шундай демоқда: — Мен сизларни яна бир бор айблайман, Набираларингизни ҳам айблайман. Ғарбдаги Кипр қирғоқларига бориб кўринглар, Шарқдаги Кедарга одам жўнатиб, билиб келинглар. Бундай воқеа ҳеч юз берганмикан?

Narrator 2 Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Xудoлари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?!” Мен Худодан воз кечмадим-ку, дейсизми? Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди.” Албатта бундай бўлмаган. Аммо Худонинг марҳамати, муҳаббат ва нажотини татиб кўрган Исроил халқи тез орада яхши ерга келиб олгач, бу ажойиб ернинг мўл-кўл ҳосилидан тўйган халқ Худони унутди. Қизиқ-ки, жуда тез унутди. Инсон табиати шундай, яхшиликни жуда тез унутади. Сиз ҳам шундай эмасмисиз? Биз ҳаммамиз шундаймиз. Фақат Худога диққат қилсаккина Унинг яхшилиги ва марҳаматини унутмаймиз. Худога бевафолик қилганнинг оқибати қандай бўлишини биласизми? Эй Исроил, сенга йўл кўрсатган Худони тарк этдинг, Шу қилмишинг билан ўз бошингни ўзинг единг. Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top