3:51

Қарорлар ва Худога итоат қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Агар аввал Худони билмай яшаган пайтингизда истганингизча чуқур ўйламай қарор қилган бўлсангиз, энди қиладиган қарорингиз Худонинг шарафланишига ёки аксинча бўлишини ҳам ўйлаб кўришингиз керак бўлади. Албатта биз Худонинг фарзандлари учун, қарор қабул қилиш ўта мураккаб. Сизни билмадим-у, аммо мен бирор бир нарсага қарор қилишимдан олдин жуда кўп ўйлашимга тўғри келади. Бунга Худонинг фикри қандай, У қандай жавоб беришини ҳам ўйлайман. Агар қилган қарорларимиз Худога маъқул бўлса, Унинг иродасига кўра бир нимага қарор қилсак, шунда қарорлардан келадиган оқибатларни ҳам Худога ташлашимиз мумкин. Чунки Унинг Ўзи бизнинг қийинчиликларимизга қалқон бўлади. Шунинг учун сизлардан натижаларга жиддий қарашингларни ва Худога итоат қилиб, ҳар қандай натижаларни Унга топширишингларни истардим.

Narrator 2 Натижалар ҳақида ўйлаганингизда бу натижалар аввалги ҳатти-ҳаракатларингизнинг оқибатида содир бўлишини унутманглар. Яъни, агар мен ҳозир нимадир қилсам, кейинроқ унинг натижаси албатта кўринади. Агар ҳозир қандайдир қарор қилсам, бироз вақтдан кейин унинг оқибати кўринади. Мисол учун, пулларингизни беҳуда сарфлайверсангиз, сал ўтмай бунинг қандай оқибатларга олиб келганини кўрасиз. Ёки бўлмаса, айтайлик сиз савдогарсиз, молларингизни сотиб олишга келган ҳаридорларни ҳайдаб юборсангиз, бунинг салбий оқибатини албатта кўрасиз. Ҳар бир қарорларимизнинг ҳам натижалари бўлади. Айрим натижалар жуда муҳим, айримлари эса аҳамият беришга арзимаслиги мумкин. Бироқ бунинг ҳам натижаси бўлади. Қандай қарор қилишим керак, деб ўйлаганингизда, ўзингизга савол беринг. Ҳўш, қандай савол беришим керак? Чунки айрим қарорларимизнинг оқибатлари жуда қисқа ва вақтинчалик бўлади.

Narrator 1 Айримларининг оқибатлари эса бутун ҳаётимизга таъсир қилади. Ёшлик даврида қилган биргина қарори бутун ҳаётига салбий таъсир қилган, вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганида бундай қарорни ҳеч қачон қабул қилмасликларини айтиб пушаймон бўлиб юрган инсонлар кўплаб топилади. Сиз-чи? Ҳар биримиз аввал қилган қарорларимиз қандай оқибатларга олиб келгани ҳақида жиддий ўйлашимиз керак. Айрим оқибатлар бошқалар қилган қарорлар натижаси бўлиши мумкин, яъни бошқаларнинг қилган қарори бутун ҳаётимизга ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун сиз “Бу менинг шахсий ҳаётим, нимани истасам ўшани қиламан, ҳеч ким менга қандай яшашни ўргатмасин” дея олмайсиз. Сиз бундай яшай олмайсиз, чунки ҳар биримизда қандайдир таъсир кучимиз бор. Ҳар қандай қарорни фақат ўзлари чиқарадиган ота-оналар бор. Шундай оилалар борки, эр хотин бир-бирига “Сени ортиқ севмайман. Кетаман” дейишади.

Narrator 2 Бироқ орада икки ёки учта фарзанд бор. Улар нима бўлади, деган саволга “Бунисини билмайман, лекин мен кетаман. Ҳеч ким менга қандай яшашни ўргатмасин. Болалар учун мен жавобгар эмасман” дейишади. Аслида эса фарзандлар учун биз ота-оналар жавобгармиз. Миллионлаб инсонлар ҳар куни қандайдир қарорлар қилишади. Бу қарорларнинг оқибати бошқа кимнингдир бутун ҳаётига салбий таъсир қилади. Фарзандлар отасиз ёки онасиз катта бўлишади. Бундай қарорлар оқибатида вазият ва шароитлар ёмон тус олади, саломатлик ёмонлашади. Агар инсон саломатлигига эътибор бермаса, парҳез қилишни инкор қилса, дам олишни, тўғри мулоҳаза қилишни, ҳулқ-атворини яхшилашни инкор қилса, унда нима бўлади? Унда албатта саломатлигидан айрилиб, ҳасталикда яшашга маҳкум бўладилар ва бунда кимнидир айблашга ҳаракат қиладилар. Аслида эса, ҳар доим эмас, лекин кўпинча бу нарса ўзлари танлаган турмуш тарзи ва қилган қарорларининг оқибатида келиб чиқади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top