3:30

Ҳаммага айтамиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаётимизда Худованднинг қилган меҳрибонлиги ва марҳаматларини қанчалик даражада атрофимиздагиларга эълон қилганмиз. Ишончим комилки, Худонинг ҳар бир фарзанди ҳаётида тез-тез Унинг севгисини ҳис қилади, меҳрибончилигидан ва шавқатидан баҳраманд бўлади. Бу ажойиб воқеаларни бошқалар билан бўлишиш кераклигини биласизми? Бошқалар ҳам Худованднинг қилган ишлари орқали Унинг кимлигини ва қандай Худо эканлигини билиб, Унга ҳамду-сано айтишлари учун, биз Худонинг фарзандлари ҳар сафар Худонинг мўъжизасини кўргач, буни ичимизда сақламаслигимиз керак. Келинг, бу борада қадимги Исроил халқи орасидан қувилган тўрт мохов воқеасидан билиб оламиз. Самария 2 Шохликлар даврида Исроил давлатининг пойтахти эди. Бу воқеа содир бўлиб турган пайтда бу шаҳар Оромий қўшини томонидан қамалда қолган эди.

Narrator 2 “Орадан анча вақт ўтгач, Орам шоҳи Банҳадад ҳамма лашкарларини йиғиб Самарияни қамал қилди. Орам лашкарлари Самарияни қамал қилиб турар эканлар, у ерда оғир қаҳатчилик юз берди.” Одамлар очликдан ўлиб кетишар, ҳатто баъзилар ўз фарзандларини ҳам ейиш даражасигача борган эди. Ўша даврда пайғамбарлик қилган Элишай, шоҳга Худованд халқни бу қамалдан қутқаради, деб айтганига қарамай, Худога ишончсизлик қилди. “Элишай айтди: — Эгамизнинг сўзини эшитинглар: У шундай демоқда: “Эртага худди шу пайтда Самария дарвозаси олдида ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа ҳам бир кумуш тангадан сотилади.” Тез орада Элишай пайғамбарнинг хизматкори кўрган илоҳий қўшин Ором лашкарини тўзғитиб юборди. Каломда бу воқеа ҳақида шундай дейди, “Орам шоҳи ўша ерга отлиқлар, жанг аравалари ва катта куч жўнатди. Улар тунда келиб, шаҳарни ўраб олдилар.”

Narrator 1 Элишай пайғамбарнинг хизматкори ҳали ёш ва тажрибасиз эди. У “Тонгда …ўрнидан туриб, ташқари чиқди. Қараса, шаҳар атрофида отлиқ лашкарлар, жанг аравалари турибди. Шунда хизматкор: — Эвоҳ! Ҳазратим, энди нима қиламиз? — деб сўради. — Қўрқма, — деди Элишай, — чунки бизнинг ҳимоячиларимиз уларникидан жуда кўп. Кейин Элишай илтижо қилди: — Эй, Эгам! Хизматкоримнинг кўзини оч, у кўрсин! Эгамиз хизматкорнинг кўзини очиб юборди. Элишайнинг атрофидаги қирлар оловли отлар ва жанг араваларига тўлиб кетганини хизматкор кўрди.” Худонинг мана шу илоҳий қўшини Ором лашкарини қўрқитиб, Самарияни қамал қилиб турган еридан қочиб кетишга мажбур қилди. Калом шундай дейди, “Раббий Орам лашкарига жанг араваларининг тақир–туқурини, отларнинг кишнашини, кўп лашкарнинг шовқин–суронини эшиттирган эди. Улар оқшом пайти жонларини қутқариш учун чодирларини, отларини, эшакларини, бутун қароргоҳни шундайича ташлаб қочиб қолган эдилар.”

Narrator 2 Шу пайтда эса, шаҳар ташқарисига қувилган тўрт мохов очликдан силласи қуриб, ўзларини тақдир ҳукмига ташладилар. Улар ёки ўлиш ёки қорин тўйдириш учун Ором лашкари турган қароргоҳга боришди. Борганларида Ором лашкари қароргоҳни ташлаб қочганини билдилар. Сўнг истаганларича еб ичиб, лашкар қолдириб кетган кумуш, олтин ва кийим кечакларни олиб кетмоқчи бўлганларида, виждонлари қийналди. “Халқ очликдан қийналяпти. Улар қамалдамиз”, деб ўйлаяптилар. Келинглар, бу хушҳабарни бошқаларга ҳам етказайлик, улар ҳам очликдан ҳалос бўлишсин”, деб шаҳар дарвозалари олдига бориб, бу хушҳабарни соқчиларга етказдилар. Шу пайтдан сўнг, халқ Худонинг улар учун қилган ишини билиб олди ва очарчиликдан ҳалос бўлди. Демак, биз ҳам улар каби Худонинг қилган ишларини бошқаларга албатта айтишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top