2:54

Хақиқат 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Худо Ўзининг халқига Муқаддас Китоб муаллифлари орқали башоратлар юборганини бизга Ўзининг мактублари билан билдиради.

Шу орқали Худо инсонларга Ўзининг иродасини билдиришни ва келажакда нималар содир бўлишини кўрсатишни хоҳлади. Худо пайғамбарларни, уларга берилган ваҳийни ёзиш учун илҳомлантирди.

Биз буларни Муқаддас Китобдан топамиз. Уларнинг келажак ҳақидаги воқеалари ва Муқаддас Китоб бошқа динларнинг қўл ёзмаларига қараганда фарқ қилади. Мана шу башоратларнинг кўпчилиги ҳақиқатдан ҳам бажо бўлади.

Муқаддас Китоб буюк тарихий ижроларни ўз ичига олади. Башоратларнинг баъзи бирлари ҳозир бажо бўлмоқда. Бошқалари эса келажакдан ўрин олган. Китобдаги башоратларнинг бажо келиши бизга, Муқаддас Китоб Худонинг сўзларини исботлашини билдиради.

Юз йилдан кейин қайсидир одамга аниқ бир вақтда, аниқ бир жойда нима бўлишини ким аниқ била олади ва адолат билан ёза олади? Худо Муқаддас Китобни Унинг мақсадини олдиндан айтишга илҳомлантирганини исботлайди ва ҳаммаси У Ўзининг пайғамбарлари орқали айтганидек содир бўлади.

Биз Қутқарувчи ҳақидаги башоратни Масиҳ ҳақидаги башорат деб атаймиз. Иброний тилида Масиҳ сўзи мой билан суртилган демакдир. Художўйлар, пайғамбарлар ва шоҳлар Худо томондан танланиб бошларини мой билан суртиб, Худонинг хизматига қўйилган.

Масиҳ келганда У Муқаддас Руҳ томонидан мойланиб Худонинг хизматига қўйилади. У Олийруҳоний, Пайғамбар ва Шоҳ бўлади. Мой билан суртилган сўзи грек тилида Масиҳ деб аталади.

Исо Масиҳ ҳақида айтиб бераётганимизда биз Уни Хушхабар ваъзини амалга оширувчи Мойланган, яъни Масиҳ деб атаймиз. Худо Масиҳни ваъда қилганида У одамларга ҳар хил даврларда 4000 йилдан ошиқроқ вақт давомида айтган.

Баъзи бирлари Исо ерда Қутқарувчи сифатида қиладиган ишларини айтиб ўтганлар. Бошқалари эса Унинг келажакдаги шоҳлиги абадий деб айтишар эдилар. Бу башоратларнинг баъзи бирлари маҳаллий вазият мактубларида берилган эди, лекин вақт ичидаги муаммолар Масиҳнинг келишигача дунё миқёсига тарқалди.

Вақти келиб Худо Масиҳнинг қачон келиши, Унинг қаерда туғилиши, Унинг қурбон бўлиши ва Унинг нима ишлар қилиши ҳақида жуда кўп очиқликлар берган. Муқаддас Китобнинг талабалари Қадимги Аҳд Китобидан Масиҳ ҳақида 330та башорат ёзилганини санаб чиқишган.

Худо ҳар бир инсоннинг Масиҳ келганида Уни билишини хоҳлаган. Шу билан азиз биродарлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@ najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top