3:34

Унинг ҳузури

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қандай ҳолатда бўлманг, Худованд доим сиз билан эканини унутманг. Шоир Кристиан Виман қон раки касаллиги билан оғригач, “мендаги оғриқлар Худо ҳақидаги фикрларимни бутунлай ўзгартириб юборди”, деб ёзган эди. Аммо биз шундай пайтларда Исо Масиҳнинг қудратли ҳузури олдида умидга эга бўламиз. Азоблар пайтида шоир Виман бир нарсани тан олди, “Фақат бир Зот инсон азобларини кўтара олади.” Бу чиндан ҳам шундай. Раббимиз Исо Масиҳ хочда бизнинг ҳамма гуноҳларимиз билан бирга азобларимизни ҳам кўтарди. Бу Исроил халқи учун ҳам ҳақиқат эди. Худо бу халқни гуноҳлари эвазига асирликка тушишларига йўл қўйди. Аммо шунга қарамай, улар учун юраги ачишарди. Бу халқ асирликда бўлганида, Худонинг ҳузурига муҳтож эди. Шу пайтда Ишаё пайғамбар Худонинг далдасини халққа етказди.

Narrator 2 “Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма!” Худонинг фарзандларига айнан мана шу далда етишмайди. Улар Худоники эканини ва Худо ҳар қандай шароитда ҳам уларни ташлаб қўймаслигини унутиб қўйишган. Шу сабаб, Худонинг улар учун тузган режаларини амалга оширишдан, Худонинг хушҳабарини бошқаларга етказишдан ва Унинг ҳаётларида қилган ажойиб мўъжизаларини атрофдагиларга айтиб беришдан қўрқишади. Сизда ҳам шундай бўлса, унда Ишаё 43 бобни ўқинг. У сизга Худонинг муносабатини, сиз учун ҳақиқатини очиб беради. Исроил халқи бу пайтда ҳали ҳам қилган гуноҳларининг оқибатларини тортаётган эди. Гарчи Исроил халқи ўз гуноҳлари оқибатида азоб чекаётган бўлсаларда, Худованд уларни қўрқмасликка чақирди.

Narrator 1 Худованд бу халқни жуда катта эътибор ва ғамхўрлик билан яратган. Халқнинг қилган гуноҳлари ва ёмонликларига қарамай, Худованд уларни яхши кўрарди ва улар Худонинг назарида қадрли эдилар. Сиз ҳам Худованд учун шундай қадрлисиз. Ишаё пайғамбар китобида Худованд шундай дейди, “Кўз олдимда азизсан, қадрлисан, Мен сени севаман. Шу боис сенинг эвазингга одамни, Жонинг эвазига халқларни бераман.” У ваъда қилганидай, ўша одамни берди. У бизнинг гуноҳларимиз эвазига Исо Масиҳни берди. Энг муҳими ҳозиргача Худо аввал Исроил халқига айтганидек, биз билар бирга бўлади. Худо уларга “қийинчиликлар сувларида” , “азоблар оловида” чидаганида ҳам Худованд улар билан бирга бўлишга ваъда берди. “Сувлардан ўтганингда Мен сен билан бирга бўламан. Дарёлардан ўтганингда Сувлар сени кўммайди. Оловдан ўтганингда ёнмайсан, Олов сени куйдирмайди.”

Narrator 2 Ҳа, Мен сенинг Эганг Худоман, Исроил халқининг муқаддас Худоси — Қутқарувчингман. Сен учун тўлов қилиб Мисрни бердим, Ҳабашистон, Саво юртларини сенинг ўрнингга бердим. Кўз олдимда азизсан, қадрлисан, Мен сени севаман. Шу боис сенинг эвазингга одамни, Жонинг эвазига халқларни бераман. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман. Шимолга: ‘Уларни бер’, дейман. Жанубга: ‘Уларни ушлаб қолма’, деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин. Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим.” Худо айтганлари ҳақиқат. У бизни ижод қилиб яратган. Биз У учун чиндан қадрлимиз ва доим Унинг ҳузурида бўлишимиз мумкин. Юқорида айтганимиздек, қандай азоб ва оғриқларни бошимиздан кечирмайлик, бизни ташлаб кетмайдиган Худонинг ҳузурида куч ва умидга тўламиз. У бизни қайта қувватлантиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top