3:15

Ёлғиз, лекин бутунлай эмас

MP3

Narrator 1 Чуқурнинг туби. Ҳаётимизнинг аксарият қисми водийларда ва текисликларда ўтади, фақат тўй, лавозимнинг ошиши ёки фарзанд кўргандаги ҳоллардагина юқори чўққиларга чиқамиз. Асосан эса текис ва ўлчанган ҳаёт кечирамиз: дам олиш кунидан кейин қўшниларни шаҳарга олиб кетаётганимизда тирбандликка тушиб қолганимиз учун асабийлашамиз, солиқ деклрациясини вақтида топшириб, яна кечки овқат пишириш ҳақида ўйлаймиз. Лекин баъзан, бизга таниш бўлган олам ўз-ўзидан йўқолиб, чуқурнинг энг тубига тушиб қоламиз. Елдек учиб кетаётган машинанинг ағдарилиши, кўчмас мулк бозорини қулаши, онкологлар томонидан ўтказилган қон таҳлилининг ижобий натижаси – ва ҳаммасини эслаб улгурмасимиздан аллақачон чуқурнинг энг тубида ётган бўламиз.

Narrator 2 Мисрдаги қуллар аукциони Юсуф учун чуқурга айланди. Савдолашиш бошланди, ҳаётида иккинчи маротаба олди-сотти воситасига айланди. Ёқубнинг севикли ўғлини туртиб кўришди, бармоқларини оғзига тиқишди, бити йўқлигини текширишди, ҳуллас, худди ҳайвондек ҳар томондан текширишди. Ниҳоят, уни фиръавн соқчиларининг бошлиғи Пўтифар сотиб олди, у сарой аъёни эди. Юсуф бу бегона юртнинг тилини ҳам маданий одатларини ҳам билмасди. У ўзи ўрганмаган тоамларнинг таъмига кўникишга, оғир ишларни қилишга мажбур эди, ҳа унинг яшаш шароитини яхши, деб бўлмасди. Шунинг учун, Юсуф ҳақидаги ҳикоянинг кейинги саҳифасини очганимизда бечора тутқин бола учун умидсизлик, ғазаб ҳамда ҳалок қилувчи одатлар каби қайғули ҳолатларга тайёрланамиз. Шундай бўлиши мумкин, тўғрими? Йўқ, ундай эмас.

Narrator 1 “Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга кўп муваффақият келтирарди. Юсуф Мисрлик хўжайинининг хонадонида хизмат қилиб юраверди” (Ибтидо 39:2). Юсуф Мисрга келишидан олдин қандай кийимда бўлса, шу кийимлар билан ҳамда қалбида Худонинг даъвати билан Мисрга келди. Шундай бўлса ҳам орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, шу бобнинг тўртинчи оятида унинг хўжайини, яъни фиръавн соқчиларининг бошлиғи, уни бутун хонадони устидан бошқарувчи қилиб тайинлаганини ва бутун хонадонини унга топширганини ўқиймиз. Воқеаларнинг бундай ўзгариб кетишини қандай изоҳлаш мумкин? Жуда оддий. Худо Юсуф билан бирга эди. Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга кўп муваффақият келтирди. Юсуфнинг хўжайини кўрдики, Эгамиз Юсуф билан бирга… Эгамиз Юсуф туфайли Мисрликка барака берди… . Юсуфнинг бошқарувидаги уйда ҳам даладаги бутун мол-мулкига ҳам Эгамиз барака берди.

Narrator 2 Юсуфнинг тарихи “Ўзингга ғамҳўрлик қил” каби минглаб китобларга киритилмаган ёки ички манбаалардан қидиришга даъват қилувчи “муваффақият сирлари” формулаларида ёзилмаган. Ушбу ибратли ҳикоянинг ўзига ҳос ҳусусиятини бутунлай бошқа йўналишдан излаш лозим. Худонинг ҳузури туфайли Юсуф муваффақиятга эришди, чунки чақалоқни йўргаклагандек, Худо унга ғамҳўрлик қилди. Эҳтимол, Худо сизни ҳам авайлаб ўраб, сиз учун ғамҳўрлик қилаётгандир? Ҳар бир инсон ўзининг Мисрга келиб қолиши ҳақида ўз ҳикоясини айтиб бериши мумкин. Қандай қилиб, тилини ҳам билмайдиган нотаниш жойга келиб қолганини айтиб бериши мумкин. У ҳеч қачон қийин вазиятларда нима қилиш кераклигини ўрганмаган, уйидан олисда, ёлғиз, тирик қолиш воситаларидан маҳрум бўлган, умидини йўқотган, дўстлари ташлаб кетган. Бундай ҳолатда кимга суяниш керак? Фақат Худога.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top