3:29

Ҳукм қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз ўзимизга ўхшамаган одамларни ҳукм қилишга мойилмиз. Улар биздек ҳаракат қилмаяптими, ҳукм қиламиз, биздек яшамаяптими, кийинмаяптими, ҳаммаси учун ҳукм қиламиз. Хўш, улар биздек бўлмаса нима бўлибди? Биздек ўйламаса нима бўлибди? Биринчидан, Худо бизни турли хил қилиб яратган. Бошқалар бизга ўхшамагани учун ҳукм қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз оддий одамлармиз, хукм қилишга ҳақли эмасмиз. Хукм қилишни бошлаганимизда ўзимизни Худонинг ўрнига қўйгандек бўламиз. Кимнидир яхшироқ билмоқчи бўлсак, энг аввало, “Қаерликсиз?”, деб сўраймиз. Баъзида бу саволга тўлиқ жавоб олсак, баъзида энг қисқа жавобни оламиз. Аммо Ҳакамлар китобидаги Йифтох бу саволга умуман жавоб беришни истамаган бўларди. Хакамлар 11 бобда бу одам ҳақида шундай ёзилган, “Гиладлик Йифтох довюрак жангчи эди. Унинг отаси Гилад, онаси эса фоҳиша бир аёл эди.

Narrator 2 Гиладнинг ўз хотинидан туғилган ўғиллари ҳам бор эди. Улар улғайгач, Йифтохга: “Отамиздан қолган меросга сенинг ҳеч қандай ҳақинг йўқ! Бор, йўқол! Сен бошқа аёлнинг боласисан”, — дея ҳайдаган эдилар. Йифтох ака–укаларидан қочиб, Тов юртига борган эди. Ўша ерда ўрнашиб олганидан сўнг, атрофига ярамас одамларни тўплаб, босқинчилик қила бошлаган эди.” Унинг ўгай ака-укалари Йифтохнинг кимдан туғилганини эслатиб, меросдан ва фалончининг ўғли дейилишидан маҳрум қилишди. Худованд унинг чақирувига қулоқ солган ва имон билан жавоб берганларни ишлатади. Сиз ўйлаб кўрганмисиз? Худованд сизни қандай ишлатиши мумкин? Аммо Йифтохга қайтадиган бўлсак, у туғма йўлбошчи эди. У аламзада эди. Шунинг учун атрофига ярамас одамларни тўплаб босқинчилик қила бошлади. Аммо, “Орадан маълум вақт ўтгач, Оммон халқи Исроил халқига ҳужум қилди.

Narrator 1 Оммон халқи Исроил халқига ҳужум қилганда, Гилад оқсоқоллари Йифтохни олиб келгани Тов юртига жўнадилар. Улар Йифтохга: — Биз билан юрақол, — дедилар. — Оммон халқи билан жанг қилганимизда бизга раҳнамолик қилгин.” У ўзини отасининг уйидан қувгани учун одамлардан ҳафа эди. Шунинг учун ҳам у одамларга, “Сизлар мени менсимай отамнинг уйидан ҳайдаган эдингиз–ку! — дея зарда қилди уларга Йифтох, — Нима учун энди бошингизга кулфат тушганда менинг олдимга келдингизлар?” Унга бундан буён бошқача муносабатда бўлишларига ишонч ҳосил қилгач, уларга йўлбошчи бўлишга рози бўлди. Каломда ёзилишича, “Эгамизнинг Руҳи Йифтохни қамрам олди.” Имон билан Йифтох Исроил халқини ғалабага етказди. Ибронийларнинг имон қаҳрамонлари ҳақида ёзилган бобида Йифтохнинг ҳам исми қайд этилган. “Яна кимни мисол қилиб келтирай?! Гидўн, Барақ, Шимшўн, Йифтох, Довуд, Шомуил ва бошқа пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиш учун вақтим етарли эмас.”

Narrator 2 Худованд кўпинча бошқалар томонидан ёқтирилмаган одамлар орқали ишлаганини кўрганмисиз? Унга бизнинг қаердан, қандай наслдан келиб чиққанимизнинг ёки нима ишлар қилганимизнинг аҳамияти йўқ. Уни қизиқтирадиган нарса бизнинг Унинг чақирувига ва муҳаббатига имон билан жавоб қайтаришимиз. Яхшиямки, Худованд одамлар каби фикрламайди. У бизнинг жисмоний кучимизга эмас, ичимизга қарайди. У бизни ўз оиласига қабул қилгани учун Унга кўпдан кўп миннатдорчилик билдиришимиз керак. Матто 19 боб 30 оятда шундай ёзилган, “Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.” Худо Йифтохни бошқарди, у эса Худонинг бошқарувига эргашди. Инсонни ташқи томонига қараб ҳукм қилманг, буни Худога қўйиб беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top