3:15

Инсон табиати

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Мана хурматли тингловчи қишнинг изғирин кунлари хам бошланди. Инсон табиатан шундай яратилган эканки, ёзда иссиқ хаводан нолиймиз, қишда эса совуқ хаводан. Бир сўз билан айтадиган бўлсак инсон иссиққа хам, совуққа хам, ўзида бўлган нолишлари билан қарши чиқар экан.

Азиз тингловчи сиз билан мен табиатга қандай муносабатда бўлмайлик уни хеч қачон ўзгартира олмаймиз. Худонинг берган куни ўз йўлида давом этаверади. Мана 2007 йил билан хам хайрлашдик. Кимдир ўзининг ўтган кунларини чўтга солиб кўрди, кимдир учун эса оддий кундек ўтиб кетди. Азиз радио тингловчи, агар сиз билан мен Раббимиз Масихга ишонсак, ҳар бир кунимизнинг биз учун катта ахамияти бордир.

Айтмоқчимизки хар бир ўтқазган кунимизни сархисоб қилмоғимиз даркор. Олдимизга шундай саволларни қўйиб, бошдан дўппини олиб ўйлаб кўришимиз керак экан. Бу йилда нималарга эришдим? Нималарга эриша олмадим. Энг мухими Худованд учун қандай фойда келтирдим деган саволлар. Нима учун бу саволларни ўзимизга бериш мухим деб ўйлайсиз азиз тингловчи? Сабаби Раббимиз Исо Масих хар биримизга белгилаб берган вазифалари бордир.

Матто Хушхабар китобинининг охирги бетини очиб ўқиб кўрсак, айнан шу белгилаб берган вазифаларнинг гувохи бўлишимиз мумкин. Муқаддас Худонинг Ўғли Масих хочда ким учун Ўзининг муқаддас қонини тўкди? Нахотки анашу тўкилган қоннинг эвазига Худовандга жавоб бера олмаймиз. Дархақиқат сиз билан мен қилаётган хизматимиз Худонинг кўз ўнгида денгиздан бир томчи сувдек кўринади. Майли, энг мухими шу хизматимиз орқали Раббимиз, Худовандимиз билан биргамиз.

Азиз биродарлар, агар орамизда хали хам Худованднинг кучли ва қудратли эканлигига иккиланиб қарайдиган биродарларимиз бўлса, уларга қарата шундай демоқчимиз. Хеч қачон Худованднинг куч ва қудратига иккиланиш билан қараманг. Барибир орамизда хеч ким Худованд билан хеч нарсада тенглаша олмаймиз. Яна бир гап. Худованднинг рухсатисиз хеч нарсага эриша олмаймиз хам. Шунинг учун хам Худованд олдида Унга тан беришимиз лозим. Хаётимизни эса Унинг муқаддас қўлларига топширайлик. Худованднинг Ўзи хар биримизни қаерга бошлаб боришини яхши билади.

Азиз тингловчилар, 2007 йилда эриша олмаган ишларимиз учун 2008 йилда харакат қилайлик. Шахсан мен ишонаман, агар кимдир Худованд томон бир қадам ташласа Худованд ўша инсон томонга ўн қадам ташлайди. Худованддан нолиманг азизлар, аксинча хар бир кунимиз учун шукрона билдириб кундан кун Унинг муқаддас даргохига жасурлик билан яқинлашайлик. Шунинг билан азиз тингловчи бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Келаси сафар яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top