3:18

Ҳақиқат билими

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз билан биз қутқарилишимиздан олдин гуноҳкор, итоатсиз инсонлар эдик. Аммо энди Унга яқин, У билан муносабат қиладиган Худо фарзандларига айландик. Қандай қилиб исёнкор, гуноҳкор ва ахлоқсиз инсон муқаддас, меҳрибон ва адолатли Худо билан шахсий муносабат ўрната олади?!

Билсангиз, ҳар доим, одамлар нималар дейишига қарамай, улардан нималарни эшитишимиздан қатъий назар, доим Муқаддас Каломда нима ёзилганига қарашимиз керак. Худонинг Каломида аниқ қилиб, ягона ва ҳақиқий Худованд Яхве юракдан нималарни исташи ёзилган. Худованд Ўз Ўғли Исо Масиҳни гуноҳ учун хочда тўлиқ тўлов тўлаши учун ва биз Масиҳни Нажоткор деб қабул қилишимиз , сўнгра Худо билан орамизда ажойиб муносабат ўрнатишимиз учун юборди. Худонинг дилидаги истак мана шу.

Narrator 2 Инсон Унинг Ўғли Исо Масиҳни рад этиб ўзини Худодан маҳрум қилганида, у Масиҳсиз ўзи истаганича яшай бошлайди. Сиз “Биламан, Худо шундай деган”, дейишингиз мумкин, сиз Худонинг ҳафсаласини пир қилиш учун танланмагансиз, чунки У нималар содир бўлишини олдиндан билади. Сиз келажакда нималар содир бўлишини биладиган одамнинг кўнглини қолдира олмайсиз. Сиз Унинг ҳафсаласини пир қилмайсиз, аксинча сиз Худонинг юрагидаги сизни қутқариш ва Ўзининг фарзанди қилиш каби истагидан ўзингизни маҳрум қилаяпсиз. Мана шу Уинг биринчи истаги.

Иккинчиси — У сиз билан бизнинг ҳақиқат ҳақида кўпроқ билишимизни истайди. Бу “ҳақиқат билими”дир. У нима? Бунинг жавоби оддий – Худо ҳақида кўпроқ билишимиз. Худо аниқ қилиб, фақат биргина ягона Худо борлигини айтган. Масалан, Муқаддас Каломда Худованд энг кўп нафратланадиган бир гуноҳ ҳақида айтилади, бу бутпарастлик, яъни ягона Худодан бошқа худоларга сиғиниш.

Narrator 1 Демак, фақат битта Худо бор, шундайми? Ҳа. Фақат битта! Биламан, бу сиз ишонган нарсага бутунлай тўғри келмайди. Мен бунга ишонмайман. Сиз қарор қилишингиз керак бўлган нарса бу – илоҳий илхом билан ёзилган, ҳатосиз, бенуқсон, одамлар танқид қилган, ёққан ва йиртган Худонинг Каломига ишониш. Улар Худонинг Каломини ер юзидан йўқотиш учун ҳамма нарса қилиб кўришди. Бу Калом ҳар қандай таъқибларни, бўлиши мумкин бўлган ҳар турли рад этилишларни енгиб ўтди. У ҳали ҳам дунёдаги энг қудратли калом, чунки у ягона, ҳақиқий Худонинг Каломи. Худо Ўзи қандай бўлса, биз Уни шундай кўришимизни истайди. Мисол учун, У нега Ибронийлар деб аталган ва бугунги кунда биз уларни Исроил халқи деб атайдиган бутун бир халқни пайдо қилди? Нега У бошиданоқ шу халқни пайдо қилди? Чунки, бу бутпараст дунё ичидан ўз оиласини, ягона Худо Яхвега ишонадиган ва Унинг қандайлигини биладиган халқни яратишни истади.

Narrator 2 Ёки бўлмаса, Мусони Синай тоғига Ўн Амрни олишга юборганини олинг. Дунё шу Ўн Амрга асосланиб ҳаёт кечиришини истади. Ўн Амрнинг биринчисида Худо қандай амр берганини биласиз. Худо Яхве шундай дейди, “Мендан бошқа худоларга сажда қилманг”. Шундай экан, Худо учун Унинг кимлигини билишимиз жуда муҳим. Шунчаки қутқарилишимизнинг ўзи етарли эмас. Кўплар Исо Масиҳга ишониб, Уни ўзларининг Нажоткори деб қабул қилган, жамоатларга боришади, сувга чўмдирилган ва шу билан бўлди, бошқа ҳеч нарса қилишмайди. Аммо Худо истагани бу эмас. Ундай бўлса, Худонинг истаги нима? Бу ҳақида билишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top