3:35

Ёзув ва характер

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Айтишларича, инсоннинг хатига қараб унинг характерини билиш мумкин экан. Бир парча қоғоздаги ёзув нимани англатиши мумкин? Буни қарангки, псиxологлар шу йўл билан ҳам инсон характеридаги қирраларни топа олар эканлар. Ёзув эгаси қайси жинс вакили, шошиб ёзганми, ўйлаб ёзганми, ё мажбуранми, ўша онда нималарни ҳис қилган – буларни билиш қийин эмас. Бу илмдан унча-мунча ҳабардор сиёсатчилардан Гордан Браун ҳузурига келган канцлер Жорж Асборн билан бир столда ўтириб, ўрнатилажак алоқалар ҳақида суҳбатлашади. Керакли сўзларни қайд этиб ўтирган Жоржнинг қоғозларидан бири беҳосдан ерга тушиб, ўша ерда унут қолдирилади. Гордан Браун эса ўша 14 тагина сўздан иборат ёзув орқали шеригини партияларга қизиқиши паст ва бироз шубҳали шахс деб топган. Демак, бу фақат психологнинг иши эмас.

Narrator 2 Ёзув орқали илғашда матннинг мазмуни, стенографиясига эмас, фақатгина ҳамманинг ўзига ҳос бўлган ҳуснихатига, ёзиш услубига эътибор берасиз. Графология фан сифатида. “графология” (грекча, графа-ёзув, логос-фан) тарихи ХVII аср, Италия билан боғлиқ. Бу сўз илк маротаба 1871-йил аббат Мишон ёзмаларида учрайди. Инсоният тарихининг тошга, металга ёзадиган даврида мазкур илм бўлмаган, инсонлар юмшоқ материалларга ёза бошлангандан сўнг унда хуснихат шаклланган ва ёзув орқали характерни билишга уриниш хам бошланган. Кейинчалик биринчилардан бўлиб Франция, Германия, Швейцария, Исроил каби давлатларга тарқалди. Аста-секин йирик компаниялар ишга олиш учун хужжатларни ёзма тўлдиришни жорий қила бошладилар. Шу билан бирга докторлар ташхис олди турли йўллар билан беморнинг ёзувини олишга ҳаракат қилдилар. Жиноятчиларни аниқлашда ҳам бу усул қўл келди.

Narrator 1 Графологиянинг ўрни асосан психология, тиббиёт, юридик сохаларда кўринади. У орқали характерни аниқлаш энг содда усули. Амалий графология. Қўлингизда қандайдир ёзувлари бўлган қоғоз. Диққат билан разм солинг. Сўзлар орасида бўш катаклар кўпми? Демак, ёзув сохиб ёки сохибаси ўзини ёлғиз ҳис қиляпти. 
Тартибсиз ёзган инсонни ҳаётда ҳам шундай деб ўйлайсизми? Йўқ, бу турмушини назорат қила олмасликни англатади. Тартибсизликнинг белгиси – катта ҳарфлар. 
Жуда кичик ҳарфли ёзувни “чумоли” деб атаймиз. Бундан кўпроқ ўзига ишончи паст инсонлар фойдаланади. Яхши томони улар эхтиёткор, реалист, техника билан тез тил топишадиган бўлишади. Узун харфлар эстетика, мардлик, қобилият ва адабиётга мехр, семиз харфлар очиқлик рамзи. Рақамларга ўҳшаш харфлар ёзув эгасининг ўқимишли, сабрли ва бироз совуққонлигини билдиради. 

Narrator 2 Вараққа сиёх кўп томизилган, суркалган жойлар кўп бўлса, ёзув эгасига ғашингиз келмасин. Айнан улар нозиктабиат бўлишади. Шунингдек, уларда кутилмаган, ажойиб ишларни бажаришга рағбат кучли. Баъзилар харфдаги белгиларни ташлаб ёзади. Масалан, лотин ёзувидаги “и” тепасидаги нуқтани. Бундай одамлар ёлғиз қолиб, ўзига ҳизмат кўрсатолмайди, ўзига нисбатан беэътибор бўлади. Кирилл ёзувидаги кичик “д” ва катта “т” ҳарфларидаги илмоқни орқага қайилтирадиганлар ҳам шундай. Д харфини бошқача ёзишга уриниш касаллик, таъсирчанлик, қариликни хам билдиради. Айримлар илгакларни ўзгача гажак билан ёзади. Улар қарорни осон ва тез қабул қиладилар. Назоратни яхши кўрадилар, қонунларга бажонидил амал қиладилар. Шунингдек оптимист бўладилар. Йирик-йирик ёзадиганлар — ўта илтифотли, сахий, кўнгилчан ва санъатни севувчилардир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top