3:34

Афсона ёки ҳақиқат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бирор шахс ҳақида асарлар ёзилса, улар асосида фильмлар суратга олиниб, машҳур бўлиб кетса, кўпчилик аслида шундай одам мавжуд бўлган деган хаёлга боради. Шундай қилинса, ишончли кўринади ва асар харидоргир бўлади. Шу боис биз Чингизхон ёки Ҳитлернинг аслида мавжуд бўлгани борасида шубҳа қилмаймиз. Бироқ шундай кишилар борки, уларнинг машҳурлиги бу икки шахсникидан қолишмайди. «Ундай бўлса, улар ким?» деган ўринли савол пайдо бўлади. Тарғибот орқали сингдирилган шахсларми ёки қаҳрамонликка чорловчи персонажларми — буниси ўзингизга ҳавола. Ҳомер — Юнон шоири Ҳомер «Илиада» ва «Одиссея» мухлислари учун ҳақиқатда мавжуд бўлган шахс. Уни одатда Хиос оролида яшаган кўзи ожиз шахс сифатида тасвирлашади, бироқ турли экспертларнинг кўрсатишича, у жисмоний жиҳатдан муаллифлиги бириктирилаётган шеърларни ёзиши мумкин эмасди.

Narrator 2 Шу боис кўплаб номаълум шоирлар ва ёзувчилар яратган асарлар муаллифлиги учун Ҳомер ўйлаб топилган персонаж эканлиги эҳтимолга яқинроқ. Робин Гуд — Бадавлат кишиларни тунаб, камбағалларга пул улашувчи «қаҳрамонлар» бўлганмикан? Жавоб «йўқ» бўлса-да, одамлар қачонлардир шундай инсон бўлганлиги ва унинг одамларга яхшилик қилганлигига ишонгиси келади. Бироқ тарихчилар — қатъий шахслар. Улар заррача шубҳасиз Робин Гуднинг аслида мавжуд бўлмаганини исботлашга уринишди. XII асрда ҳақиқатда Robehod атамаси бўлган, бироқ бу сўзни барча қароқчиларга нисбатан қўллашган. Афтидан гўзал афсона ҳам шу тажрибага таянган. Қирол Артур ва Айлана Стол рицарлари — Британия монархлари ҳақида кинематографик ҳикоялар кўп. Уларнинг барчаси ҳақиқатдек туюлади, Британия монархияси ўз тарихининг узлуксизлигини таъминлаб келувчи мамлакат, ахир. 

Narrator 1 Бироқ бу афсоналарнинг энг севимли қаҳрамони — қирол Артур ва унинг Айлана Стол рицарлари ҳамда Ланселот — афсонадан бошқа ҳеч нарса эмас. Тарихчилар асрлар давомида бу афсонанинг ҳақиқат эканлигига ишора қилувчи ҳеч бўлмаганда битта тарихий асос топишга ҳаракат қилишди. Бироқ бунинг уддасидан чиқишмади ва шу билан қидирувлар тўхтатилди. Уильям Шекспир -Шекспирнинг мавжудлигига исботлар бу номнинг тарихий ҳужжатларда қайд этилишига бориб тақалади. Бироқ кўп адабиётшуносларнинг ишонч билан таъкидлашича, драматургнинг муаллифлиги қайд этилган барча пьесаларни бир киши ёзган бўлиши мумкин эмас. Шу боис Шекспир — бу асарлар муаллифларининг йиғма тахаллуси дея тахмин қилиш эҳтимолга яқинроқ. Боз устига Шекспирнинг номи қайд этилган ҳужжатларда унинг исми турлича ёзилган.

Narrator 2 Шуниси қизиқки, Шекспирни кўрган ёки у билан ёзишган бирор ишончли тарихий гувоҳ бўлмаган. Шоҳ Сулаймон -Қирол Сулаймон ўз даври ҳамда қадимий даврнинг энг бадавлат кишиси сифатида тарихга кирган. Бироқ тарихчилар ва археологлар унинг аслида бўлган ё бўлмагани борасида баҳслашишда давом этишмоқда. Унинг фойдасига ҳал бўладиган ягона исбот Қуръон ва Инжил матнларига боғлиқ. Улар эса ишончли ҳужжат ҳисобланади. Пифагор — Барчамиз Пифагор ҳақида мактабдаги математика дарсликларидан маълумот олганмиз ва ҳали-ҳануз бу юнон мутафаккирининг ҳақиқатда бўлганига ишонамиз. Аслида эса у математик эмас, рақамли сеҳргарлик билан шуғулланган. У ҳақида фақат душманларининг фикрлари етиб келган, улар Пифагорни ноанъанавий культ учун танқид қилишган. Бироқ Пифагорнинг барча математик ютуқлари бизгача унинг ҳақиқийлигига шубҳа уйғотадиган фантастик тафсилотлар билан бирга бошқа одамлар орқали етиб келган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top