3:35

Дунёнинг охиригача

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир имонли Исо Масиҳнинг охирги топшириғини ёддан билади. Билади-ю, бунга эътиборсизлик билан қарайди. Ёки шундай қилишига бир нечта сабабларни келтиради. Қўрқув, шароитнинг оғирлиги, одамларнинг бағри тошлиги, Худодан узоқлиги ва ҳакозоларни важ қилиб кўрсатади. Бироқ шунча баҳоналар бизнинг Худо иродасидан бўйин товлаганимиз айбидан қутқара оладими? Биз буни қилмасак ҳам айбсиз бўлиб юраверамизми? Йўқ. Худо бизга нафақат нажот берди, балки шу билан бирга Масиҳ каби яшаш тақдирини ҳам берди. Керак бўлганда азоб чекиш тақдири ҳам бизнинг пешонамизда бор. Аммо Исо Масиҳнинг охирги ваъдасини унутган кўринасиз. Матто 28 боб 19-20 оятларда шундай дейди, “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар.

Narrator 2 Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.” Исо Масиҳ, “Мен сизлар билан шу замоннинг охиригача бўламан, агар, бундай қилсангизлар…” Ёки, “Мен сизлар билан бирга бўламан, бироқ…”, демаган. Чунки берадиган биргина шу ваъдаси Ўзига эргашадиганлар учун етарли бўлишини биларди. У шундай ваъда берган.

Бориб барча халқлардан шогирд орттиринглар, уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар, Мен сизларга буюрган нарсаларга амал қилишни уларга ҳам ўргатинглар ва Мен сизлар билан дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўлишга ваъда бераман. Бу бирга бўлиш ваъдаси қачон ва қайси пайтларни ўз ичига олади? Ҳар вақтни. У ҳар вақт ҳар дақиқа, ҳар бир синовли вазиятларда биз билан бирга. Бу ваъдаси ўзгармас ва У буни имонлиларнинг ҳаётида амалга ошираяпти. Демак, шундай ташвишли пайтларда биз қандай жавоб қайтаришимиз керак?

Narrator 1 Янги Аҳддаги имонлилар қандай жавоб қайтаришган бўлса, биз ҳам шу йўл билан жавоб қайтаришимиз керак. Чунки кўраяпсиз, бу яшаётган пайтларимиз қийинчиликлар, азоблар, синовлар, тўқнашувлар ва урушларга тўла. Булар эса Масиҳнинг танаси, яъни сиз билан мен бизга берилган имконият асосида яшашимиз керак. Агар одамлар қўрқса, ўзларига ишонмаса, шубҳаланишни бошлайдилар, шундай қўрқувлар пайтида ўзларининг жонларини сақлайдиган йўл қидиришни бошлайдилар. Кейин нима бўлади? Баъзи пайтларда Исо Масиҳнинг хушҳабарини бошқа пайтлардагига қараганда яхшироқ қабул қилишади. Шунинг учун бундай пайтларда чекинмаслигимиз керак. Аксинча олға ҳаракат қилишимиз лозим. Сиз “Мени ҳам Исо Масиҳни ҳам қабул қилмайдилар. Уларга Худонинг кераги йўқ”, дейсиз. Аммо сиз уларнинг юрагини билмайсиз-ку! Худо сизни кимнингдир олдига ёки қаергадир юборганда бемалал оғзи ботирлик билан қўрқмай ҳақиқатни эълон қилаверинг.

Narrator 2 Чунки бизда Масиҳнинг ваъдаси бор. Ундан ташқари Худо сизни бошқараётган экан, демак ўша одамлар Худога муҳтож. Ундан ташқари сиз ёлғиз эмассиз. Сиз билан бирга биродарларингиз ҳам бор. Бизни Масиҳнинг Танаси қилиб бирлаштирадиган нарса нима? Бу биз ўзимиз. Ҳар биримиз Масиҳда бир шахс ва Унинг танасининг аъзоларимиз. Бугун биз яшаб турган даврда жуда кўп жамоатлар ва мазҳаблар бор, аммо масала бу эмас. Асосий масала бу бизнинг имонли эканимиз. Биз Исо Масиҳнинг издошларимиз. Биз бир бўлиб Унинг ажойиб танасини ташкил қиламиз. Марк 16 боб 15 оятда Худо шундай деган, “Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Хушхабарни эълон қилинглар.” Сиз масиҳий бўлсангиз, демак, бу сизнинг ва менинг вазифам ва унутманг, Масиҳ доимо биз билан бирга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top