3:35

Бутруснинг ожизлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мен Бутруснинг Исодан тониши ҳақидаги парчани ўқир эканман, “Нега Исо Масиҳнинг қудратини, нажотини кўрган инсон Исо Масиҳдан тонди?” деган савол туғилади. Бутрус Исо Масиҳни олиб кетишган кечада, Унинг ортидан Олий руҳоний Каяфанинг ҳовлисигача борди. Сўнг Каяфанинг хизматкорлари билан юзма-юз келгач, Исо Масиҳдан уч марта тонди. Матто 26 бобда шундай ёзилган: “Бу пайтда Бутрус ташқарида ҳовлида ўтирган эди. Бир чўри қиз унинг ёнига келиб: — Сиз ҳам ўша Жалилалик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди. Лекин Шимўн ҳамманинг олдида буни инкор этиб деди: — Нима тўғрисида гапираётганингизни тушунмаяпман. Сўнг дарвоза олдига борди. Шунда бошқа бир хизматкор аёл уни кўриб, у ерда турганларга: — Мана бу одам Носиралик Исо билан бирга эди, — деди. Шимўн эса қасам ичиб: — Мен Уни танимайман! — деб яна Исодан тонди.

Narrator 2 Бир оздан кейин у ерда турганлар келиб, Бутрусга: — Сиз ўшалардан эканингиз шевангиздан билиниб турибди, — дейишди. — Худо урсин! Мен бу Одамни танимайман! — деб қасам ичди Бутрус. Шу пайт хўроз қичқирди. Шунда Бутрус Исонинг: “Хўроз қичқирмасидан олдин, сен Мендан уч марта тонасан”, деган гапини эслади. У ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.” Бутрус чин юракдан Исо Масиҳга ишонарди ва Унинг ортидан ишонч билан эргашарди. У ваъда қилинган “Масиҳ” Нажоткор эканига ишонарди. Аммо шундай кунларда Исо Масиҳ жиноятчи сифатида олиб кетилгач, Унга яқин бўлганини бошқалардан яширишни афзал билди. У Исонинг ортидан эргашганида тез кунларда Ундан тонишини билмасди, аммо Исо Масиҳ буни биларди. Чунки Юҳанно 13 бобда Исо Масиҳ айтган сўзлар ёзилган: “Шимўн Бутрус Исога деди: — Ҳазрат, Сиз қаерга кетяпсиз?

Narrator 1 — Ҳозир Мен борадиган жойга сен орқамдан боролмайсан, кейинчалик борасан, — деди унга Исо. Бутрус сўради: — Ҳазрат, нега ҳозир орқангиздан боролмас эканман? Мен Сиз учун жонимни беришга тайёрман! Исо жавоб берди: — Сен ростдан ҳам Мен учун жонингни беришга тайёрмисан?! Сенга чинини айтаман, хўроз қичқирмасданоқ, сен уч марта Мендан тонасан!” Бутрус ҳаёти хавф остида қолганда чиндан ҳам Исо Масиҳдан тонди. Шунинг учун ҳам Масиҳ шогирдларини келажакдаги гуноҳлардан ҳам қутқариш учун уларнинг оёқларини ювди. У Ўзининг нажоти ҳақидаги ҳақиқатни уларнинг юракларига оёқларини ювиш билан экиб қўйди. Бутрус Масиҳнинг “Худонинг Ўғли”, “Масиҳ” эканини тан олган ва бунга қатъий ишонган, қайта туғилган шогирд эди. Шундай бўлса ҳам унинг танаси заиф эди. Худди Бутрусга ўхшаб, бизнинг ҳам танамиз заиф, бироқ Масиҳ бизнинг нажоткоримиз эканини рад этмаймиз.

Narrator 2 Гуноҳнинг гуноҳ эканини билиб туриб, гуноҳ қилиб яшай олмаймиз, бироқ баъзида инсоний ожизлигимиз сабаб, кундалик аҳамиятсиз кўринган ишларда Худога қарши иш қилиб қўямиз. Мана шуларни олдиндан билган Масиҳ, шогирдларининг оёқларини ювган эди. У сувга чўмдирилди ва хочда гуноҳларимиз учун тўлов тўлади. Исо Масиҳ “Мендан уч марта тонасан”, деганида ҳайрон бўлган Бутрус, чиндан ҳам хўроз қичқирмасидан олдин уч марта худди Устози айтгандек тонганидан кейин, ўзини қандай ҳис қилганини тасаввур қилинг. Исо Масиҳнинг олдида уятдан ерга кириб кетар даражада, юраги афсус ва надоматга тўлган ва пушаймонликдан аччиқ-аччиқ йиғлаган эди. Аммо Исо Масиҳ буларнинг ҳаммасини олдиндан билиб шундай деган эди: “Мен сен гуноҳ қилишингни биламан, шунинг учун мана шу гуноҳларинг учун хочда тўлов тўлашга кетяпман”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top