3:18

Ота оналарнинг хатолари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Болаларимиз улғайгани сари ҳавотирларимиз ошади. Мактабда ёки кўчада ёмон болаларга қўшилиб, бемаъни ишлар қилиб юрмаяптимикан? Кимдир уни уриб шикаст етказмадимикан? Қизлар билан юришни бошламадимикан? Бу каби хавотирларнинг кети кўринмайди. Шу ҳавотирнинг кучлилиги, ота-оналарнинг болаларини ҳаддан ташқари чегаралаб қўйишига сабабчи бўлади. Болалар эса ўзлари қарор қилишни, ота-онаси унга ишонишини, ҳадеб тергайвермаслигини исташади. Ота-оналар шу ҳавотирлар таъсирида болаларининг телефонларини текширади, сумкаларини титкилашади, мактабдан кеч қолса ёки ўртоқлари билан кечки сайрдан айтилган пайтида келмаса, дарров телефон қилади ва ҳакозо. Ота-оналарнинг бу каби ҳатоларини кўплаб келтириш мумкин. Бундай пайтда болаларни эшитсангиз, улар, “Мени ҳеч ким эшитмайди. Мен мактабдан ўзим ўртоқларим билан бирга келишни истайман.

Narrator 2 Ота-онам билан эмас, ўртоқларим билан кинога боришни истайман” дейдилар. Ота-оналар эса ҳали ҳам ўғлига ёки қизига 1 синф боласидек муомала қилади.  Боласига ҳурмат билан муомала қилишни билмайди. “Бор сочинг сасияпти, қачон охирги марта бош ювгансан?”, ёки “Сен ҳали кичкинасан, овозингни кўтарма. Ҳали ўзинг учун қарор қилолмайсан. Биз сен учун қарор қиламиз, шунинг ўзи етарли”, дейишади. Ҳатто унинг сочидан ёмон ҳид келаётган бўлса ҳам ота-она боласига бундай оҳангда гапирмаслиги, юмшоқлик билан тушунтириши керак бўлади. Ўсмир болаларнинг организмида жадал ўзгаришлар кечаётгани учун уларда ёғ безлари тез ишлайди, шунинг учун ҳам сочлари тезда ёғланади ёки қазғоқлар пайдо бўлади. Бу ҳақида ота-оналар олдиндан билишлари ва кейинчалик болаларини шу ўзгаришлар учун уялтирмасликлари керак. Боланинг ўсмир ёшидаги ижодий энергиясини қамаб қўйишади.

Narrator 1 Чунки ота-оналар болаларини бу ёшда жуда кўп тергашади. Шунинг учун ҳам кейинроқ улар, “Бу ҳақида ўйлаб нима қиламан, барибир менга бу ишни қилишни ҳам таъқиқлашади”, деб ўйлайдиган бўлиб қолади. Биз яшаётган ҳаёт мукаммал эмас. Хавф-ҳатарга тўла, аммо шунга қарамай биз ота-оналар яшаяпмизку! Нега фарзандларимизни яшашга қўймаймиз? Баъзи оилаларда ота-оналар ўзлари ҳаётда хавфсизликни ҳис қилмай яшашади, шунинг учун ҳам фарзандлари уйда тинчкина хавф-ҳатардан ҳоли яшашларини истайдилар. Бу эса болаларнинг ички интилишларини, фантазияларини ва бирор нимага эришиш истакларини бўғиб қўяди. Охир оқибат, ҳеч нарса қилишни истамайдиган, зерикарли ва дангаса бир болага айланади. Хўш, нима қилиш керак? Ўйлаб кўрингчи, болангиз аввал нимани кўп марта сўраган-да, кейин ташлаб қўйган?

Narrator 2 Болангизнинг ўз тенгқурлари билан кўчада “дайдиб” юриши боланинг психик саломатлиги учун керакли ҳолат ҳисобланади. Телевизорда улар кўраётган сиз “бекорчи ва бемаъни” деб ҳисоблаган кўрсатувлар ҳам улар ўзларини англашлари учун керак. Сиз тоқат қила олмайдиган компьютер ўйинлари ҳам қандайдир даражада унинг соғлом ўсиши учун керак. Бу ўйинларнинг вақтини ва турларини чеклашингиз мумкин, аммо бутунлай ўйинлардан маҳрум қилманг. Бошқа томондан эса ота-оналарининг қистови билан доим дарс қилишга ўрганиб қолган, мактабда аълочи бўлган бола, келажакда бошқалар билан мулоқот қилишга кўника олмайди. Чунки ёшлигида бу нарсага ўрганмаган. Кейин эса бу бола ўта ақлли, аммо ҳеч ким билан гаплашмайдиган “ботаник” бўлиб қолади. Шунинг учун ота-оналар ҳар нарсага таъқиқ қўявермай, баъзи нарсаларда фарзандлари ўзлари қарор қилишларига ҳам қўйиб беришлари керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top