Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Баъзан эркаклар ҳамда аёллар ўртасида, “Эр-хотин ўртасидаги ёш фарқи оиланинг мустаҳкам бўлиши ёки бўлмаслигига таъсир қиладими?” деган савол пайдо бўлади. Кимдир “Ҳа” деб жавоб берса бошқаси бунинг аксини айтади. Келинг, аслида бунинг оила мустаҳкамлигига таъсири бор-йўқлигини кўриб чиқамиз. «Эрим мендан саккиз ёш катта. Қачон қарама «Кўп нарсага ақлинг етмайди, ҳали ёшлик қиласан» деб насиҳат қилгани-қилган. Унинг йўл-йўриқлари, ҳатто ётоқхонамизда ҳам тинмайди», дейди бир аёл ҳафа бўлиб. Бошқа бир аёлни эшитсангиз, «Меники эса ўзим билан тенгдош. Балки шунгадир уришсак ҳам тезда ярашиб оламиз. Кейин «нозик» муносабатларда ҳам қарашларимиз ўхшаш», дейди. «Тергаб, йўлга солиб тургани яхши-да. Ёши ўзингдан кичик бўлса, аёл эканингни ҳам унутиб қўяркансан, гоҳида», дейди турмуш ўртоғи ўзидан кичик бўлган бошқа бир аёл.
Narrator 2 Эр-хотин ўртасидаги ёш тафовути эҳтимол кимгадир у қадар жиддий кўринмас. Бироқ айнан шуни деб, келиша олмаётган ёхуд бир-бирини ҳамон «англаш» билан овора бўлган оилалар ҳам йўқ эмас орамизда. Хўш, бунинг сабаби нима? Нозик муносабатларга таъсири борми? Мавзуни ҳаётий мисоллар ёрдамида ҳамда Худонинг Муқаддас Каломида айтилганларига қараб таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.Тиббиётда инсон ёши иккига ажратилади. Бири организмнинг биологик ёши, иккинчиси эса психологик ёш. Айтайлик, ёшингиз 40да, аммо ўзингизни 30 ёшлардек ҳис этасиз. Демакки, кўринишингиз ҳам шунга мос. Аслида, ёш нисбий тушунча. Бироқ оилавий муносабатларда у муаммога сабаб бўлса, албатта ечимини топиш зарур. Эҳтимол сиз ёшликдан бир-бирига кўнгил қўйган синфдош ёхуд коллеж, институтда танишиб, севишиб қолган жуфтликсиз.
Narrator 1 Турмуш қургунингизга қадар бир неча йил учрашиб юриб, бир-бирингиз ҳақида тўлиқ маълумот олгансиз гўё. Аммо бир оила бўлиб яшай бошлагач, тасаввурларингиз бойийди. Тўғри, нозик муносабатларда жиддий муаммонгиз йўқ. Чунки қарашларингиз ўхшаш. Бу борада ягона тўсиқ – бир-бирингизни тушунмаслигингиз. У «эр» мақомини истайди, сиз бўлса, «Қўлимдан келганича ҳаракат қилаяпман» «режими»ни маъқул кўрасиз. Хўш, «сан-ман»ингиз ётоққача кириб бормаслиги учун нима қилиш лозим?Худога қулоқ солинг. У бу масалада нима дейди? “Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам, уларга итоат этинглар. Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз ҳар қандай сўздан кўра таъсирлироқ бўлади. Эрларингиз покиза ҳаётингизни ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб, имонга келишади.
Narrator 2 Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, олтин тақинчоқлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб–зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Худонинг назарида бундай гўзалликнинг қадри юксакдир. Каломда аёл киши эрига итоат этиб уни ҳурмат қилиши кераклиги ёзилган, “Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар.” “Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.” Психологлар эр-хотин муносабатларида нима демасин, эркак ва аёл оилада ўзининг Худо томонидан белгиланган ўрнини ва вазифаларини яхши билса ва икки инсон ўртасида севги бўлса, ҳар қандай тафовутни ҳам осон ҳал қилиш мумкин бўлади.